БАҲОЛАШ БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
849-савол. Солиқ назорати қайси шаклида амалга оширади?
Жавоб:
Солиқ текширувлари, солиқ мониторинги.
850-савол. Товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона
чегараси орқали олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим
бўлган солиқларга нисбатан ўз ваколатлари доирасида солиқ назоратини
қайси органлар томонидан амалга оширади?
Жавоб:
Божхона органлари.
851-савол. Солиқ органлари солиқ текширувларнинг қандай
турларини ўтказади?
Жавоб:
Камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви,солиқ
аудити.
852-савол. Камерал солиқ текшируви солиқ органи томонидан нима
асосида ўтказилади?
Жавоб:
Солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти
тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда
маълумотларни таҳлил қилиш асосида.
853-савол. Камерал солиқ текшируви умумий муддати?
Жавоб:
Камерал солиқ текширувининг умумий муддати олтмиш кундан
ошиши мумкин эмас.
854-савол.“Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш
тартиби тўғрисидаги” Низоми Вазирлар Маҳкамасининг кайси қарори
билан тасдиқланган?
Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори
билан.
855-савол. Сайёр солиқ текшируви ўтказиш муддати?
Жавоб:
Ўн кундан кўп бўлмаган муддатда.
856-савол. Онлайн назорат-касса машиналари бу...?
Жавоб:
Фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал
ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар
операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи
электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг
комплекслари.
166
Do'stlaringiz bilan baham: |