Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришнинг



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/255
Sana22.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#840030
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   255
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1053-савол. Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришнинг 
қандай шакллари бор? 
Жавоб:
Солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш уни тўлашни кечиктириш 
ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида амалга оширилади. 
1054-савол. Қайси 
ҳолатларда 
солиқни 
тўлаш 
муддати 
ўзгартирилиши мумкин эмас? 
Жавоб: 
Қуйидаги ҳолатларда солиқни тўлаш муддати ўзгартирилиши 
мумкин эмас: 
1) Солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ жиноят 
аломатлари бўйича солиқ тўловчига жиноий иш қўзғатилган бўлса,
2) Ўз пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини яшириш учун 
фойдаланишини ёки доимий яшаш учун чет элга чиқиб кетишини тахмин 
қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлса; 
3) Солиқни тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида ариза берган 
кундан олдинги уч йил мобайнида илгари берилган кечиктириш ёки бўлиб-
бўлиб тўлаш имкониятининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор 
чиқарилган бўлса; 
4) Банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса; 
5) Солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг
3-2-банди бўйича юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган 
бўлса. 
1055-савол. Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш 
имконияти манфаатдор шахсга қандай асослар бўлганда берилади? 
Жавоб: 
Қуйидаги асосларнинг лоақал биттаси мавжуд бўлганда Солиқ 
тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин: 


195 
1) ушбу шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф 
этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги; 
2) ушбу шахсни бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) 
молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки ушбу шахс томонидан бажарилган 
давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган 
хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги; 
3) манфаатдор шахс солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг 
ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги; 
3-1) манфаатдор шахс фаолиятни уч йилдан ортиқ вақтдан буён амалга 
ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, 
аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш 
имкониятига эга бўлмаганлиги;
3-2) агар манфаатдор шахс (тадбиркорлик субъекти) ушбу Кодекс 
101-моддасининг биринчи қисмига биноан солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи 
тўғрисидаги хабарномани ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган 
мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан уч ой ичида 
солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ер участкалари, бинолар ва 
иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлигининг қайд 
рақамини ва санасини кўрсатган ҳолда солиқ органларига юборган бўлса;
4) жисмоний шахснинг мулкий ҳолати (қонунчиликка мувофиқ ундирув 
қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк ҳисобга олинмаганда) солиқни бир 
йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;
5) манфаатдор шахс томонидан товарлар ёки хизматларни ишлаб 
чиқариш ва (ёки) реализaция қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги; 
6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар 
олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонунчиликда 
белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки 
бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish