116
532-савол. Мол-мулк солиғи бўйича пенсионерларга қандай имтиёз
белгиланган?
Жавоб:
Солиқ кодексига асосан пенсионерларнинг мулкида бўлган
мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.
533-савол. Мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш жисмоний шахслар
томонидан қайси муддатларда амалга оширилиши лозим?
Жавоб:
Солиқ кодексига асосан солиқ даври учун солиқларни тўлаш
жисмоний шахслар томонидан 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда
амалга оширилади.
534-савол. Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати неча
йилни ташкил қилади?
Жавоб:
Беш йил.
535-савол. Субвенция деб нимага айтилади?
Жавоб:
Муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори турувчи
бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган
пул маблағлари.
Do'stlaringiz bilan baham: