402-савол. Иқтисодий
эркинлик
индекси
қайси
халқаро
ташкилотлар томонидан эълон қилинади?
Жавоб:
“Heritage” жамғармаси, “Wall Street Journal”.
403-савол. Индекс ҳисоботида 186 та мамлакат 100 баллик тизимда
баҳоланади. Ҳар бир индикатор бўйича берилган баллар тенг кучга ега ва
умумий балл 12 та компонентнинг ўрта арифметиги сифатида
аниқланади. Юқоридаги таъриф қайси индекс ҳақида?
Жавоб:
иқтисодий эркинлик индекси.
404-савол. Иқтисодий эркинлик индексига биноан давлатларнинг
иқтисодий эркинлиги нечта гуруҳга бўлинади?
Жавоб:
5 та гуруҳга бўлинади.
405-савол. Иқтисодий эркинлик индексининг Давлат аралашуви
даражаси индикатори қайси субиндикаторлардан ташкил топган?
Жавоб:
Солиқ юки, давлат ҳаражатлари, фискал саломатлик.
406-савол. ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқида бугунги кунда нечта
мамлакат аъзо ҳисобланади?
Жавоб:
5 та.
407-савол. Ўзбекистон қачон ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи
ташкилотида кузатувчи давлат мақомини олган?
Жавоб:
2020 йил 11 декабрь.
408-савол. Бошқарув сифати индикаторига қайси ташкилот масъул
этиб белгиланган?
Жавоб:
Адлия вазирлиги.
409-савол. “Бизнес юритиш-2020” ҳисоботида Ўзбекистон Солиқлар
тўлови индикатори бўйича нечанчи ўринни эгаллаган?
Жавоб:
69-ўрин.
101
410-савол. Қайси индекс мамлакатлардаги кичик ва ўрта бизнесни
тартибга солувчи муҳит ва қоидаларнинг амалиётда татбиқ этилиши
мазкур тадбиркорлик субъектлари учун фаолият юритишдаги
қулайликларни танланган шаҳарлар мисолида баҳолайди?
Do'stlaringiz bilan baham: |