савол. Ўзига нисбатан солиқ аудити ўтказилган шахс солиқ текшируви далолатномасида баён этилган фактларга ва (ёки) текширувчиларнинг хулосалари ҳамда таклифларига рози бўлмаган тақдирда, қачон тегишли солиқ органига мазкур далолатнома бўйича умуман ёки унинг айрим ҳолатлари юзасидан ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли?
Жавоб: Солиқ аудити далолатномасини олган кундан эътиборан ўн кун ичида.
савол. Трансферт нархни белгилаш деб нима тушунилади?
Жавоб: Ўзаро алоқадор тарафлар фаолиятининг мустақил шахслар томонидан таққосланадиган иқтисодий шароитларда олиниши мумкин бўлган шароитлар ва натижалардан фарқ қиладиган тижоратга оид ва (ёки) молиявий шароитлар ва (ёки) натижалар.
савол. Солиқ мониторинг нима?
Жавоб: Солиқ хизмати ва солиқ тўловчилар ўртасида ахборот алмашинувини кенгайтиришни таъминлайдиган солиқ назорати шаклларидан бири.
савол. Бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар қандай қўлланилади?
Жавоб: Ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади.