Давлат рўйхатига олинган”


VII. УЮШМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ



Download 53,92 Kb.
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi53,92 Kb.
#61134
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Устав лойиҳа

VII. УЮШМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ.
7.1. Уюшманинг мол-мулки унинг ҳисобидаги пул маблағлари ва
мол-мулклари, шу жумладан, унинг биноси, иншоотлари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа мол-мулкларидан иборат.
7.2. Уюшманинг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:
- кириш ва аъзолик бадаллари;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
- хайрия маблағлари ва грантлар;
- фақат уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш учун ишлатиладиган, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар (фойда);
- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
7.3. Бўлимларининг (ваколатхона ва филиаллар), ҳудудий гидроучасткаларининг (юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинма) мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари Бошқарув томонидан тасдиқланадиган уларнинг Низомида белгиланади.


VIII. УЮШМАНИНГ ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТИ.
8.1. Уюшма қонунда белгиланган тартибда ўз фаолияти натижаларининг ҳисоби ва ҳисоботини, бухгалтерлик ва статистик ҳисоботни юритади ва уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайди.
Уюшма рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.
8.2. Уюшма мустақил балансга эга бўлади. Шунингдек, хўжалик фаолиятини муассислар ва аъзоларнинг бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ўзини-ўзи таъминлаш асосида амалга оширади.
8.3. Уюшмада молиявий йил тақвимий йилнинг 1 январида бошланади ва 31 декабрида тугалланади.
8.4. Уюшма фаолиятини яхшилаш ва ривожлантириш ҳамда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида захира, ишлаб чиқариш, фан ва техника ютуқларини жорий қилиш, моддий рағбатлантириш ва қонунда ман этилмаган бошқа жамғармаларни ташкил қилиши мумкин.


IX. НИЗОЛАРНИ ХАЛ КИЛИШ ТАРТИБИ.
9.1. Уюшма фаолиятида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
9.2. Вужудга келган низоларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, қонунда белгиланган тартибда суд органлари томонидан ҳал қилинади.



Download 53,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish