52
Давлат органлари қарорлари,
мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар
суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган ҳи соб ла на ди ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд
мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик
қилмайди.
Суд муҳокамаси ишни суд мажлисига тайинлаш тўғ ри си да ги
ажрим
чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тамом-
ланиши керак. Алоҳида ҳолларда суд муҳокамасининг муддати суд раиси
то мо ни дан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Суднинг мажлиси ви део кон фе ренц ало қа режимида ўтказилиши
мумкин.
Суд ташаббусига кўра ёки суд ишларини юритиш иштирокчиларининг
илтимосномасигакўра суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга
оширилиши мумкин.
Шахсларнинг ви део кон фе ренц ало қа режимидаги суд мажлисида
иштирок этиш ҳуқуқи ишда иштирок этувчи шахсларга,
суд мажлисини
ўтказишга кўмаклашувчи шахсларга ишни судда кўришга тайёрлаш тўғ-
ри си да ги ажримда кўрсатилади.
Тарафларни эшитиб бўлиб, суд ёзма ҳуж жатлар ва далилларни
текширади.
Барча далиллар текширилгандан кейин суд музокараларга ўтади. Суд
мажлисининг ушбу босқичида ишда иштирок этувчи шахсларга яна бир
бор низо бўйича ўзларининг фикрларини баён этиши, яъни далилларни
тўлдириш ёки улар бўйича низолашиш ҳуқуқи берилади. Бошқача қилиб
айтганда суднинг бу босқичи якунловчи сўз ҳи соб ла на ди. Суд музо-
каралари жараёнида илтимосномалар қилиш, гувоҳларни сўроқ қилиш
мумкин эмас.
Агар ишда прокурор қатнашаётган бўлса, суднинг музокараси якулан-
гандан кейин иш бўйича ўзининг ариза (шикоят)ни қаноатлантириш ёки
қаноатлантиришни рад қилиш тўғ ри си да ги хулосасини бил ди риши лозим.
Суд музокаралари тугагандан сўнг, суд қўшимча ҳолатларни аниқ-
лаш ёки янги далилларни текшириш зарур деб топса, у далиллар ни тек-
ширишни тиклаши мумкин,лекин бу ҳақда суд мажлиси баён но масида
кўрсатилиши керак.
Далилларни қўшимча текшириш тугаганидан
кейин суд музока ра-
лари белгиланган тартибда ўтказилади.
Маъмурий органларнинг низолашаётган ҳуж жат ла ри ни ҳа қи қий эмас
деб топиш тўғ ри си да ги низолар кўрилганда ушбу ҳуж жатларнинг қабул
53
II БОБ
қи ли ни шига асос бўлган ҳолатларни исботлаш маж бу ри яти ҳуж жатни
қабул қилган орган зиммасида бўлади.
Мансабдор шахс лар нинг ҳаракатларини (ҳа ра кат сиз ли ги ни) қонунга
хилоф деб топиш тўғ ри си да ги низолар кўрилганда, ушбу ҳа ра кат лар-
нинг (ҳаракатсизликнинг) қонунга мувофиқлигини исботлаш маж бу-
ри яти тегишли давлат органи ёки фу қа роларнинг ўзини ўзи бош қа риш
органининг зиммасида бўлади.
Агар ҳуж жатни қабул қилган орган унинг қабул қи ли ни шига асос
бўлган ҳолатларни, шунингдек қабул қилинган ҳуж жатнинг ёки содир
этилган ҳаракатнинг (ҳаракатсизликнинг) қонун ҳуж жат ла рига муво фиқ-
лигини, аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқ ла на диган манфаат-
ларини бузмаслигини исботлай олмаса, ариза қаноат ланти рилади.
Ўз
навбатида, аризачи ҳам низолашилаётган ҳуж жат, ман саб дор
шахс нинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) унинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қў риқ ланадиган манфаатларини бузаётганлигини асослаб бериши
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: