илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма
тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган
барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақ дим
қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахс лар нинг илти мос
номалари, важларига эътироз бил ди риш, суд ҳуж жатлари
устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Ко
декс да ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фой
да ланиш ҳуқуқига эга.
Ёдда тутинг!
Кейинги босқичда ариза ва илтимосномалар мавжудлиги сўралади.
Суд мажлисининг ушбу қисмида судья тарафларга ўзларининг судга
илтимосномалар ва аризалари билан мурожаат қилиш имкониятини
бера ди (масалан иш ҳуж жатларига қўшимчалар тақдим этиш, гувоҳ-
ларни судга чақириш, суд экспертизасини тайинлаш, далилларни талаб
қилиб олиш ва бошқалар).
Судья ариза ва илтимосномаларни кўриб чиқади ва ишни кўришда
аҳамияти бор ёки йўқлигини аниқлаб, уларни қаноатлантиради ёки рад
50
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
қилади. Илтимосномани рад қилиш ҳақидаги қа рор асослантирилиши
лозим.
МСИЮтКнинг 21-мод да си га кўра судья, агар у ишда иштирок этувчи
шахс лар нинг (юридик шахс бўлса, улар раҳбарларининг) ёки улар вакил-
ларининг қариндоши бўлса, ишни кўришда қатнаша олмайди.
Ишни якка тартибда кўраётган судьяни рад қилиш тўғ ри си да ги
масала суд раиси, бир таркибли судда эса шу судья то мо ни дан ҳал қили-
нади.
Иш ҳайъат таркибида кўрилаётганда судьяни рад қилиш тўғ ри си да-
ги масала рад қи ли ни ши талаб этилаётган судьянинг иштирокисиз суд
таркибининг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб ва
унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, судья рад қилинган
ҳи соб ла на ди.
Бир нечта судьяни ёки ишни кўраётган суднинг бутун таркибини рад
қилиш тўғ ри си да ги масала шу суд таркиби то мо ни дан оддий кўпчилик
овоз билан ҳал қилинади. Шу суд таркиби деганда ишни кўраётган суд
таркиби тушунилади.
Ишни мазмунан кўриб чиқишдаги асосий суд мажлисида суд тараф-
ларга ариза (шикоят) бўйича ўзларини фикларини бил ди риш ларига
имкон беради. Бунда кетма-кетлик қуйидагича бўлади: аввал аризачи
ўзининг фикрларини билдиради, кейин жавобгар унга саволлари бўлса,
савол беради, ундан кейин эса жавобгар ариза бўйича эътирозларини
билдиради, аризачида саволлар бўлса, уларни беради. Кейинги нав-
батда, агар ишга учинич шахс жалб қилинган бўлса, у чиқиш қилиб, ариза
бўйича фикрини бил ди риши мумкин. Унинг чиқишидан кейин юқоридаги
кетма-кетликда, яъни аввал аризачи, кейин жавобгар унга савол бериши
мумкин. Шу босқичнинг ўзида суд таклиф қилинган гувоҳларни ва
экспертларни сўров қилиши мумкин. Бундан ташқари судиш бўйича
далилларнинг етарлилигини аниқлайди, агар ишни шу суд мажлисида
кўриш учун ҳуж жатлар ва далиллар етарли бўлмаса, суд мажлисини
кейинга қолдириш масаласини кўради. Суд муҳокамаси кейинга қол-
дирилганда бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Суд муҳокамаси давомида иш бўйича далилларни текширишда
суд гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертларнинг хулосаларини,
мутахассисларнинг фикрларини эшитади, ёзма далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради, шунингдек ёзма тарзда
тақдим этилган тушунтиришлар, кўрсатмалар ва хулосаларни эълон
қилади.
51
Do'stlaringiz bilan baham: |