Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


“каттаёп” масъулияти чекланган



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

каттаёп” масъулияти чекланган 
жамияти директори
 
 
 у.муродов
Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғ ри си да ги масала суд 
мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг 
вақти ва жойи тўғ ри си да белгиланган тартибда хабардор қилинади. 


43
II БОБ
Бироқ уларнинг келмаганлиги дастлабки ҳимоя чораларини бекор 
қилиш тўғ ри си да ги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғ ри си да ги масалани 
кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Ажримнинг 
кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган кундан 
кейинги кундан кечиктирмасдан юборилади.
Ариза (шикоят) қаноатлантирилган тақдирда, дастлабки ҳимоя чора-
лари суд ҳуж жати амалда ижро этилгунига қадар ўз кучини сақлайди.
а Ж р и м
(дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақида)
2018 йил 7 май куни 15-8877/1 -сонли ишни Зангиота тумани маъ му рий суди ўз 
биносида, 
судья Р.Мўминов, аризачи “Каттаёп” масъулияти чекланган жамиятининг жавоб-
гар Зангиота туман мажбурий ижро бюросининг 2018 йил 20 апрелдаги “Қарздорнинг 
банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ва омонатларида 
турган ёки сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғ ри си да”ги қарорини ҳа қи қий 
эмас деб топишга оид аризаси бўйича дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақидаги 
аризасини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и :
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 11-4457/967 -сонли иш бўйича 
2018 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан 2018 йил 7 апрелда “Каттаёп” масъ-
улияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)дан “Барлос” 
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 23 139 786 сўм асосий қарз, 624 772 сўм 
пеня, 286 934 сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатлари ундириш юзасидан 
ижро варақаси берилган. 
Мазкур ижро варақаси “Барлос” масъулияти чекланган жамияти то мо ни дан 
Зангиота туман мажбурий ижро бюросига тақдим этилган.
Мажбурий ижро бюроси то мо ни дан ижро иши қўзғатилиб, 2018 йил 20 апрелда 
“Қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида 
ва омонатларида турган ёки сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғ ри си-
да”ги қа рор қабул қилган ва шу қа рор асосида аризачининг барча банклардаги 
ҳисобварақларидаги маблағларга банд солинган.
Ушбу қарордан норози бўлган аризачи судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 
вужудга келган қарздорлик бўйича “Барлос” масъулияти чекланган жамияти билан 
кели шув битими тузиб, уни тасдиқлаш учун Зангиота туманлараро иқтисодий суди-
га топширганликларини, ишни кўриш 2018 йил 12 майга тайинланганлигини, бу 
ҳақ да Зангиота туман мажбурий ижро бюроси хабардор қилинган бўлсада, бироқ 
у ўз қарори ижросини тўхтатмаганлиги ёки бекор қилмаганлигини маълум қилиб, 
Зангиота туман мажбурий ижро бюросининг 2018 йил 20 апрелдаги “Қарздорнинг 
банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ва омонатларида 


44
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
турган ёки сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғ ри си да”ги қарорини ҳа қи қий 
эмас деб топишни ҳамда мазкур низо мазмунан ҳал этилгунга қадар дастлабки ҳимоя 
чораларини кўришни ва низолашаётган қа рор ижросини тўхтатиб туришни сўраган.
Суд аризачининг дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғ ри си да ги аризаси ва 
иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни 
лозим деб топади.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги 
кодексининг 92-мод да си га мувофиқ ишда иштирок этувчи шахс нинг аризасига 
кўра суд, агар маъ му рий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар 
аризачининг ёки манфаатида ариза берилган шахс нинг ҳуқуқлари, эркинликлари 
ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса, аризачининг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб, 
ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса дастлабки ҳимоя чораларини кўриши 
мумкин.
Мазкур Кодекс 93-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ маъ му рий 
органнинг, фу қа ролар ўзини ўзи бош қа риш органининг низолашилаётган ҳуж жати 
иж ро сини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш дастлабки ҳимоя чоралари бўлиши 
мумкин. 
Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғ ри си да ги аризадан кўринишича, ариза-
чининг “Барлос” масъулияти чекланган жамияти олдидаги қарзи бўйича тарафлар 
ўртасида келишув битими тузилиб, уни тасдиқлаш учун Зангиота туманлараро 
иқтисодий судига топширган. Тарафлар келишув битимини тузишга улар ўртасидаги 
ҳамкорлик бир-неча ўн йиллардан буён давом этаётганлиги, хозирги кундда 
аризачининг иқтисодий аҳволи қийинлиги, ушбу маблағ ундирилса, у банкротлик 
ҳолатига тушиб қолиши мумкинлиги сабаб бўлиб, шунга кўра ушбу қарзни 1 йил 
ичида бўлиб-бўлиб тўлашга келишилган.
Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги ва у суд то-
мо ни дан тасдиқланиш жараёнида эканлиги, аризачининг банклардаги барча ҳисоб 
рақамларининг хатланиши уни оғир иқтисодий аҳволга солиб қўйиши мумкинлигини 
инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни ва низо бўйича қа рор қабул қилингунига 
Зангиота туман мажбурий ижро бюросининг 2018 йил 20 апрелдаги қарори ижросини 
тўхтатиб туришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд 
ишларини юритиш тўғ ри си да ги кодексининг 92, 93, 95, 168 ва 169-моддаларини 
қўллаб, суд 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish