42
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)дан
“Барлос” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 23 139 786 сўм асосий қарз,
624 772 сўм пеня, 286 934 сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатлари ундириш
юзасидан ижро варақаси берилган.
Мазкур ижро варақаси “Барлос” масъулияти чекланган жамияти то мо ни дан
Самарқанд шаҳар мажбурий ижро бюросига тақдим этилган.
Мажбурий ижро бюроси то мо ни дан ижро иши қўзғатилиб, 2018 йил 20 апрелда
“Қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисоб-варақларида
ва омонатларида турган ёки сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғ ри си да”ги
қа рор қабул қилинган ва шу қа рор асосида бизни МЧЖнинг барча банклардаги
ҳисобварақларидаги пул маблағларига банд солинган.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги
кодексининг 92-мод да си га мувофиқ ишда иштирок этувчи шахс нинг аризасига
кўра суд, агар маъ му рий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар
аризачининг ёки манфаатида ариза берилган шахс нинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса, аризачининг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб,
ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса дастлабки ҳимоя чораларини кўриши
мумкин.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги кодекси
93-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ маъ му рий органнинг, фу қа ролар
ўзини ўзи бош қа риш органининг низолашилаётган ҳуж жати ижросини тўлиқ ёки
қисман тўхтатиб туриш дастлабки ҳимоя чоралари бўлиши мумкин.
“Каттаёп” масъулияти чекланган жамиятининг “Барлос” масъулияти чекланган
жамияти олдидаги қарзи бўйича тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб, уни
тасдиқлаш учун Самарқанд туманлараро иқтисодий судига топширилган. Келишув
битимини тузишга тарафлар ўртасидаги ҳамкорлик бир-неча ўн йиллардан буён
давом этаётганлиги, ҳозирги кунда бизни МЧЖнинг иқтисодий аҳволи қийинлиги,
ушбу маблағ ундирилса, корхонамиз банкротлик ҳолатига тушиб қолиши мумкинлиги
сабабли, ушбу қарзни 1 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлашга келишганмиз.
Бу ҳақда Самарқанд шаҳар мажбурий ижро бюроси хабардор қилинган бўлсада,
бироқ у ҳозиргача ўз қарори ижросини тўхтатмаган ёки бекор қилмаган.
Шундан келиб чиқиб, МСИЮтКнинг 92-93-моддаларига асосан Самарқанд шаҳар
мажбурий ижро бюросининг 2018 йил 20 апрелдаги “Қарздорнинг банклардаги
ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ва омонатларида турган
ёки сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғ ри си да”ги қарорини ҳа қи қий эмас
деб топишни ҳамда мазкур низо мазмунан ҳал этилгунга қадар дастлабки ҳимоя
чораларини кўришни ва низолашаётган қа рор ижросини тўхтатиб туришингизни
сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: