142
Давлат органлари қарорлари,
мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
МСИЮтКнинг 266-мод да си га кўра назорат
инстанцияси судининг
суд ҳуж жат ла ри ни бекор қилиш тўғ ри си да ги қарорида баён этилган
кўрсатмалари мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Назорат инстанцияси суди суд ҳуж жатида аниқланмаган ёхуд рад
этилган ҳолатларни аниқлашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, у ёки бу
далилнинг тўғрилиги ёхуд нотўғрилиги, бир далилнинг бошқаларидан
устунлиги, ишни янгидан кўришда қандай ҳал қилув қарори қабул қи ли-
ни ши кераклиги тўғ ри си да ги масалаларни олдиндан ҳал этишга ҳақли
эмас.
4.5. қонуний кучга кирган суд ҳуж жат ла ри нинг
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши
4.5.1. қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари,
ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тушунчаси ва асослари
Янги очилган ҳолатлар бу – мавжуд бўлган фактик ҳолатлар бўлиб,
лекин улар суд ҳуж жатини қабул қилиш вақтида аризачига ва судга
номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлиб,
уларнинг мавжудлиги эса иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади ёҳуд суд
ҳуж жатининг қонуний ва асослилигига шубҳа туғдиради.
Янги очилган ҳолатларни янги ёки ўзгарган ҳолатлардан, шунингдек
янги далиллардан фарқлаш керак.
Янги очилган ҳолатлар – бу юридик фактлар бўлиб,
ишда иштирок
этувчи шахслар учун ҳуқуқий му но са батларнинг вужудга келиши, ўзгари-
ши ва бекор бўлиши учун асос бўлади.
Ундан фарқли равишда далиллар – бу фактик маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд юридик фактларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмас-
ли гини белгилайди. Судҳуж жатини қабул қилиш вақтида тадқиқ қи-
лин маган
янги далилларни, жумладан тараф унинг мавжудлигини бил-
маганлиги сабабли келтириши суд ҳуж жатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш учун асос бўлмайди.
МСИЮтКнинг 267-мод да си га кўра суд ўзи қабул қилган ҳамда
қонуний кучга кирган суд ҳуж жатини МСИЮтКнинг 29-бобида
назарда
тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриши мумкин.
143
IV БОБ
Биринчи инстанция суди то мо ни дан қабул қилинган, қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори, ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича шу ҳал
қилув қарорини, ажримни қабул қилган суд то мо ни дан қайта кўрилади.
Янги очилган ҳолатлар бўйича
апелляция, кассация ёки назорат
инстан циясининг суд ҳуж жати ўзгартирилган ёки янги суд ҳуж жати қабул
қилинган қарорлари ва ажримларини қайта кўриш суд ҳуж жати ўзгар-
тирилган ёки янги суд ҳуж жати қабул қилинган
инстанция то мо ни дан
амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: