«Давлат мукофотига» номзод
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 3-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Йўлдошов Тохирбек Абдиқодировичга
ТАВСИФНОМА
Мукофотланмаган.
Меҳнат стажи 8 йил. Мазкур вазифада 2014 йилдан буён ишламоқда.
Йўлдошов Тохирбек Абдиқодирович кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
У моҳир педагог 2018 йилда «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси»
кўрик-танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб фахрли 2-ўринни эгаллаган.
Мазкур мактаб математика фанини ўқитишда тумандаги энг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.
Йўлдошов Тохирбек Абдиқодирович дарс жараёнида ўзи яратган 100 дан ортиқ кўргазмали қуроллардан маҳорат билан фойдаланиши натижасида ўқувчиларида ўзлаштириш самарадорлигининг ўсишига эришмоқда.
2020-2021 ўқув йилида унинг ўқувчиси Республика миқёсида математика фанидан ўтказилган Қўқон олимпиадасининг республика босқичида фахрли 5-ўринни эгаллаб, Қўқон давлат университетига кириш имтиёзини олган, ўша йили вилоят миқёсида математика фанидан ўтказилган фан олимпиадасида унинг ўқувчиларидан 1 нафари 1-ўринни эгаллаган.
2021-2022 ўқув йилида ҳам вилоят миқёсида математика фанидан ўтказилган фан олимпиадасида унинг ўқувчиларидан 1 нафари 1-ўринни эгаллаган ва республика халқаро олимпиадаларида қатнашиб келмоқда.
Йўлдошов Тохирбек Абдиқодирович ўқувчилар билан олиб бориладиган математика ўқиш самарадорлигини, таъсирчанлигини ошириш, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда математика фанини ўқитишда самарали тўгараклар фаолиятини йўлга қўйган.
2019-2020 ўқув йилида унинг ўқувчиларидан 1-нафари бюджет асосида, 3-нафари шартнома асосида олий талимга ўқишга киришган.
2020-2021 ўқув йилларида эса 2-нафари бюджет асосида, 5-нафари шартнома асосида олий талимга ўқишга киришган.
Йўлдошов Тохирбек Абдиқодирович Мактабда аниқ фанлари бўйича услуб бирлашмаси аъзоси сифатида сўнгги йилларда илғор педагогларнинг ўқув-услубий тавсиялари, наъмунавий дарс ишланмалари ва электрон тақдимот материалларини тўплаб, вилоят миқёсида оммалаштирилишига ҳисса қўшган.
Билим масканида ва ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти
ва унинг амалий самараларини тарғиб қилади.
Йўлдошов Тоҳирбек Абдиқодирович юқори малакали педагог, фидоий ва жонкуяр инсон сифатида ҳамкасблари ва маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган.
Мактаб директори: Ю. Ҳалимов.
Do'stlaringiz bilan baham: |