Дaвлaт мaқсaдли жaмгaрмaси вa бошқa бюджет фондлaрини тaминлaш гaзнaчиликдa дaвлaт хaридини тaшкил етиш



Download 199 Kb.
bet3/4
Sana26.03.2022
Hajmi199 Kb.
#511630
1   2   3   4
Bog'liq
ДAВЛAТ МAҚСAДЛИ ЖAМГAРМAСИ ВA БОШҚA БЮДЖЕТ ФОНДЛAРИНИ ТAМИНЛAШ ГAЗНAЧИЛИКДA ДAВЛAТ ХAРИДИНИ ТAШКИЛ ЕТИШ

Иқтисодий вазифаси - меҳнат қилиш қобилиятини вақтинча ёки доимий йўқотиш (касаллик, бахтсиз ҳодиса, кексалик туфайли) ёки боқувчисини йўқотганлик (ходимнинг оила аъзолари учун) муносабати билан йўқотилган иш ҳақи ёки даромаднинг ўрнини тўлдиришдан, шунингдек, даволаниш ва ногиронлик муносабати билан қилинадиган қўшимча харажатларни қоплашдан иборатдир.Ижтимоий реабилитация (қайта тиклаш) вазифаси йўқолган саломатликни ва меҳнат қилиш қобилиятини қайта тиклаш мақсадида ходимларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитациялаш бўйича туркум чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.
Сиёсий вазифаси - жамиятда ижтимоий барқарорликни муҳофазалаш ва сақлаш бўйича Конституцияда ва қонунларда кафолатлаб қўйилган ижтимоий ва ҳуқуқий нормаларни таъминлаш мақсадида самарали ижтимоий таъминот институтлари ва механизмлари барпо этилиши ҳамда қўллабқувватланишини таъминлаши керак.
Ижтимоий таъминотнинг «иқтисодиёт инсон учун» тарзида бўлиши лозим бўлган замонавий иқтисодиётга ўтиш учун шундай самарали тизим зарурки, у ҳар бир кишининг меҳнат салоҳиятидан унинг ижтимоийиқтисодий мақоми, қайси ижтимоий-иқтисодий гуруҳга мансублигидан қатьи назар, ундан фойдаланиш имконини берсин. Фақат мана шундагина инсон салоҳиятидан самарали фойдаланишга ҳамда «эртанги кунга ишонч» бўлишига эришиш мумкин. Бундай муҳофаза таъминланмас экан, қайта тайёрлаш, янгиликни ўзлаштириш, ижодий ишлаш қобилиятига эга бўлиш керак бўлган малакали ишчи кучидан фойдаланишнинг имкони бўлмайди. Бошқача айтганда, самарали ижтимоий таъминот тизимининг мавжудлиги малакали ходим меҳнатига асосланадиган замонавий иқтисодиётнинг таркибий хусусияти ҳисобланади.
Самарали ижтимоий таъминотлаш деганда, жамиятнинг ҳар бир аъзосига маълум турмуш даражасини, ўз қобилиятини (меҳнат, тадбиркорлик, шахсий) ривожлантириш ва улардан фойдаланиш, у ёки бу қобилиятлар йўқотилган тақдирда (кексалар, ногиронлар, касаллар, болалар ва бошқалар) кафолатларини таъминлайдиган иқтисодий муносабатлар тизими тушунилади.
Ижтимоий таъминот мазмунини аниқлашга бундай ёндашилганда қуйидаги кафолатлар унинг таркибий қисмларига айланади:
-меҳнатга лаёқатлилар учун иш билан бандликни таъминлаш
(ишликсиздан муҳофаза қилиш); ,
-меҳнатга лаёқатсизлар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф гуруҳларини нафақалар билан таъминлаш;
-меҳнат фаолиятидан олинган даромад ёки нафақа асосида нормал турмуш даражасини таъминлаш (бунга асосий моддий бойликлар, энг аввало, озиқовқат маҳсулоти истеъмоли ҳам киритилади);

  • турар-жой маданий хизматлар ва соғлиқни сақлаш хизматларини минимал тенг меъёрда таъминлаш;

  • замонавий малакалий ишчи кучини шакиллантириш учун зарур бўладиган маълумотни олиш.

Миллий пенсия таъминот тизимларини ташкил этишдаги хилмахиллик бир қатор сабаблари билан мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ривожланиш даражаси, уларнинг географик жойлашиш хусусиятлари, давлат қурилиши шакли, маданий ва тарихий анъаналари, ривожланган фукаролик жамиятининг мавжудлиги ва шу кабилар билан изоҳланади. Бунда миллий ижтимоий таъминот тизимларининг эволюцияси жараёнида уларнинг хилма-хил шакллари бирбирини тўлдириб келди, шу муносабат билан муҳофазанинг хусусий, жамоа-гуруҳий ва давлат шаклларининг хилма-хил комбинацияси ҳосил бўлиб, у ижтимоий таъминот моделини ташкил этди. Муҳофаза модулларининг асосий хусусиятларини белгилаб берувчи энг муҳим «омил» маблағларни ижтимоий таъминот мақсадларига қайта тақсимлаш механизмларидан иборат бўлиб, бу мақсадлар ўз навбатида ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш механизмларига боғлиқдир.
Швециялик олим ЭспингАндерсен 1991 йилда ижтимоий таъминот тизимларини давлат қурилишининг “мафкураси” тури билан боғланган ҳолда гуруҳлашни таклиф қилди:

  • Буюк Британия ва Японияда камбағалликни йўқотиш мақсадида ижтимоий ёрдам бериш (либерал тур) мезони муҳтожликни текшириш, давлатнинг социалижтимоий ёрдамини эркин бозордан ажратишга, «манзилли» ёрдамга интилиши билан ажралиб туради;

  • Германия, Ғарбий Европа мамлакатларида ишга лаёқатли даврда эришилган турмуш даражасини сақлаб қолиш (консерватив тур) мезони белгиланган вазифаларнинг бажарилишини текшириш, ижтимоий таъминотлашнинг классик бисмаркча тизимлариниқўллаш ва аввалги хизматлари учун ёрдамнинг компенсация сифатида бўлишига интилиши билан ажралиб туради;

  • Скандинавия мамлакатларида даромадни қайта тақсимлаш (ижтимоий-демократик тур). Мезони муайян аҳоли гуруҳига ёкитоифасига мансублик, стандарт пул ёки натурал ёрдамлар ё бўлмаса, муайян хизматлар тўпламини бериш, ёрдамнинг текисчилик руҳида бўлишига интилиш билан ажралиб туради» .


Download 199 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish