Давлат кредитини ҳуқуқий тартибга солиш Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари Давлат кредити классификацияси


Давлат – гарант (кафил) ва кредитор сифатида



Download 144 Kb.
bet7/8
Sana15.04.2022
Hajmi144 Kb.
#554722
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Молия ва солиқ ҳуқуқи 10-мавзу

5. Давлат – гарант (кафил) ва кредитор сифатида.

Гарант (кафиллик) ҳуқуқий мажбуриятларни таъминлаш усули бўлиб, унга мувофиқ кафолат берувчи кафолат берилган томоннинг (шахснинг) мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман учинчи томон (шахс) олдида ижро этилишига (бажарилишига) жавоб бериши учун мажбуриятни ёзма равишда ўз зиммасига олади. Кафолатлар, одатда, танлов асосида тақдим этилиши керак. Давлат томонидан миллий ва хорижий валютада берилаётган кафолатлар (кафилликлар) ўзининг юқори чегарасига эга бўлмоғи лозим. Мамлакатнинг миллий валютасида ифодаланган кафолатларнинг умумий суммаси давлатнинг ички қарзлари таркибига, унинг хорижий валютада ифодаланган суммаси эса давлатнинг ташқи қарзлари таркибига киритилади. Кафолатлар тақдим этилаётган пайтда, албатта, уни олувчиларнинг (унга эга бўлаётганларнинг) молиявий аҳволи текширилмоғи керак.


Анъанавий равишда давлат аҳолининг “Халқ банки”даги омонатларини кафолатлайди. Кейинги йилларда бозор муносабатларининг ривожланишига мувофиқ равишда давлат турли юридик шахсларнинг қарзий мажбуриятлари бўйича ҳам кафолатловчи (кафиллик берувчи) сифатида майдонга чиқмоқда.
Мамлакатда молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва кафолатлар беришнинг асосланган механизмини жорий этиш мақсадида бюджетга ва нобюджет фондларга тўловлар бўйича қарзлари мавжуд бўлган субъектларга кафолатлар берилмайди. Шунингдек, кафолатларни танлов асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Резидент-юридик шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан содир этилади. Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари берилмайди. Кафолатлар бериш тартиби, шунингдек, кафолатлар берилганлиги учун кафолатлар олувчидан ҳақ олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (“Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 41-моддаси).
Давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ҳамда давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларидан келиб чиқувчи тўловларни амалга ошириш учун маблағларни жамлашга шарт-шароит яратиш мақсадида республика бюджет таркибида кафолат фондси тузилиши мумкин. Бу фондни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (ўша қонуннинг 42-моддаси).
Бозор муносабатларининг ривожлана бориши билан ички бозорда давлатнинг кредитор сифатидаги фаоллиги ҳам аста-секинлик билан кучаяяпти. Агар олдинги даврларда бюджетдан молиялаштиришга асосий эътибор қаратилган бўлса, кейинги йилларда оғирлик марказининг кредит муносабатлари томон ўзгараётганлиги сезилиб турибди. Чунки кредит муносабатлари маблағлардан фойдаланишда бюджет ресурсларининг катта қисмини тежашга имкон берадиган ва самарали бўлган усул ҳисобланади.
Давлатнинг кредитор сифатидаги ўрни унинг ички ва ташқи кредитлари билан белгиланади. Одатда, ички кредитлар икки кўринишга эга:

  • бюджет кредитлари;

  • бюджет ссудалари.

Бюджет кредитлари бюджетдан харажатларни молиялаштиришнинг шакли бўлиб, у юридик шахсларга қайтарилиш ва тиклаш асосида маблағларнинг берилиши кўзда тутади. Бюджет ссудаси эса юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Бюджетдан қарзий маблағларни олувчилар сифатида қуйидагилар майдонга чиқиши мумкин:

  • бюджет ташкилотлари. Амалда бюджет ташкилотлари кредит ташкилотларидан ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан кредитлар олиш ҳуқуқига эга эмас (бюджет ва нобюджет фондлардан олинадиган ссудалардан ташқари);

  • давлат унитар корхоналари;

  • бюджет ташкилоти ва давлат унитар корхонаси бўлмаган юридик шахслар;

  • ижроия ҳокимият органлари қуйи бюджетлари.

Бюджет кредитларини қайтариш бўйича ижрони таъминлашнинг усуллари фақат банк кафолатлари, мол-мулк гарови бўлиши мумкин. Юридик шахсларга берилган бюджет маблағларини қайтариш ва улардан фойдаланганлик учун ҳақини тўлаш бюджет тўловларига тенглаштирилади. Бюджет кредитлари фақат қайтарилиш асосида олдин берилган бюджет маблағлари бўйича тўлов муддати ўтиб кетган қарзлари бўлмаган юридик шахсларга берилиши мумкин.
Молия вазирлиги келгуси йил учун бюджет лойиҳаси тайёрланаётган пайтда ташкилотларга берилиши мумкин бўлган бюджет кредитларининг умумий ҳажмини аниқлайди ва инвестицион лойиҳаларнинг танланишини (конкурсини) ўтказиш учун келгуси молия йилининг бошланишидан тўрт ой олдин уларни тегишли вазирликларнинг ихтиёрига етказади.
Лойиҳаларни танловга тақдим этиш жараёнида бюджетнинг марказлаштирилган инвестицион ресурсларини танлов асосида жойлаштиришда инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашда талаб қилинадиган ҳужжатларга қўшимча равишда яна қуйидагилар тақдим қилиниши лозим:

  • ижроия ҳокимият органларининг импорт бўйича сотиб олиниши режалаштирилаётган асбоб-ускунанинг мамлакат корхоналарида тайёрлашнинг иложи йўқлиги ва уларни импорт бўйича сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

  • ссудаларни қайтариш (узиш)ни таъминлаш манбалари кўрсатилган ҳолда қарзий маблағларни тўлиқ қайтаришнинг молиявий ҳисоб-китоблари;

  • аванс тўловларини амалга ошириш учун даъвогарда ўз маблағлари борлигининг тасдиқланганлиги.

Ссудалар мамлакат тижорат банклари кафолатлари, ҳокимият органлари ва барқарор молиявий-иқтисодий аҳволга эга бўлган учинчи шахсларнинг илтимосномалари ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови асосида тақдим этилади. Таъминотнинг бундай турлари рискнинг баҳоланишига боғлиқ бўлган ҳолда турли комбинацияларда қўлланилиши мумкин.
Ссудаларнинг миқдори танловдан ўтган лойиҳа учун уни молиялаштириш ресурслари ҳажмининг маълум бир қисмидан (одатда, унинг 40%дан) ошмаслиги лозим. Молиялаштиришнинг бошқа қисми бюджет манбаларига альтернатив бўлган манбалар ҳисобидан қопланиши керак.
Социал соҳада давлат функцияларининг бажарилиши билан боғлиқ ва нотижорий характерга эга бўлган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ташкилотларга шундай лойиҳалар ҳажмини 100% молиялаштириш миқдорида тақдим этилиши мумкин.
Давлат томонидан хорижий давлатларга, уларнинг юридик шахсларига ва халқаро ташкилотларга тақдим этилаётган кредитлар дейилганда улар бўйича хорижий давлатлар, уларнинг юридик шахслари ва халқаро ташкилотларнинг кредитор сифатида давлат олдида вужудга келган қарзий мажбуриятлари тушунилади.
Хорижий давлатларнинг қарзий мажбуриятлари уларнинг бошқа давлат олдидаги қарзларини шакллантиради. Одатда, бюджет тўғрисидаги қонунда бу қарзларга тегишли бўлган қуйидагилар тасдиқланиши керак:

  • хорижий давлатларнинг қарзлари бўйича қайтарилиш (узилиш) суммалари ва фоизларнинг тўлови;

  • молиявий йилнинг охиридаги хорижий мамлакатлар қарзларининг миқдори;

  • хорижий давлатларга тақдим этиладиган давлат кредитларининг максимал ҳажми;

  • молиявий йилда уларнинг олувчилари, мақсадлари ва кредитлаштириш миқдорлари кўрсатилган ҳолда кредитлар рўйхатидан иборат бўлган хорижий давлатларга давлат кредитларини тақдим этиш дастури.




Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish