Изоҳлар:
1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига биноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) олинмайди.
2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
б) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.
3. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.
4. Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
6. Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади:
туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) — 0,9;
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 0,8.
7. «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 09/21/610/0899-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 344-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/663/1765-сон, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон; 25.07.2019 й., 09/19/623/3479-сон; 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон; 19.05.2021 й., 09/21/306/0468-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 09/21/610/0899-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |