Такрорлаш учун саволлар
1. Хизмат тушунчаси.
2. Давлат хизмати тушунчаси.
3. Давлат хизматининг ижтимоий, ташкилий, сиёсий ва
ташкилий маънолари нималардан иборат?
4. Давлат хизматининг ўзига хос хусусиятлари.
5. Ўзбекистон Республкасида давлат хизматининг асосий
мақсади нимадан иборат?
13
2-§. Давлат хизматини ўташнинг мазмун-моҳияти
Давлат хизмати ҳуқуқий институтида давлат хизматини ўташ
асосий
элемент
бўлиб
ҳисобланади.
Бу
давлат-хизмат
муносабатларининг юзага келиши билан, яъни хизматчининг тегишли
мансабни эгаллаши, мансаб бўйича ҳаракатланиши, хизматчиларнинг
аттестацияси, улар фаолиятини рағбатлантириш ва уларнинг
жавобгарлиги ҳамда давлат хизмат муносабатларининг тугаши билан
бекор бўлувчи жараёндир. Давлат хизматини ўташнинг назарий
асослари бўлган юридик адабиётларда берилган тушунчаларга
тўхталиб ўтамиз.
Жумладан, “давлат хизматини ўташ институти бошқарув
аппаратига ходимларни танлашдан, хизмат бўйича ҳаракатланишдан,
давлат хизматидан бўшатишнинг усулларини ўрнатиш ва амалга
оширишдан бошланади”
1
.
Ҳуқуқшунос олим Д.Н.Бахрахнинг таъкидлашича, “давлат
хизматини ўташ – хизматнинг асосий тармоқларидан бири бўлиб, ўз
ичига хизматнинг амалга оширилишини, танлаш тизимини, кадрлар
тайёрлаш, уларнинг моддий таъминоти ва бошқа кичик соҳаларни
қамраб олади. Амалдаги қонунчиликда давлат хизматини ўташ
негизида хизматчиларнинг ҳуқуқий мақомига таъсир кўрсатувчи
ижро ҳокимияти органлари субъектларининг чиқарган индувидуал
актларини тўлдирувчи юридик фактлар тизими назарда тутилган.
Ўташ – давлат лавозимини эгалловчи шахснинг хизмат мақоми
динамикасидир”
2
.
Ю.М.Козловнинг фикрича, “Давлат хизматини ўташ – бу “Б” ва
“В” категория лавозимини эгалловчи давлат хизматчилари учун узоқ
давом этувчи жараён бўлиб, бу хизматчиларнинг хизматга қабул
қилиш вақтидан бошлаб, то хизматдан бўшашгача бўлган кетма-кет
алмашинувини ифода этади. Бу вақтинчалик давр мобайнида
хизматчиларнинг маъмурий-ҳуқуқий мақоми амалга киритилади.
Уларнинг ҳуқуқий ҳолати нафақат лавозимни эгаллашлари билан,
1
Aппарат упр. Гос. Ч.2. – М., 1977. – С.205.
2
Бахрах Б.Н. Административное право. – М., 2000.
14
балки уларга малакавий даража, илмий унвон ҳамда фахрий унвон
берилиши билан тавсифланади.
Юқоридаги таърифда келтирилган “Б” ва “В” категория
лавозимлари Россия Федерацияси қонунчилигида келтирилган бўлиб,
бунда “Б” категория хизматчилари “А” категория (яъни Россия
Федерациясининг меъёрий-ҳуқуқий актлари билан ёки Россия
Федерацияси субъектларининг меъёрий-ҳуқуқий актларига мувофиқ
тегишли орган ёки мансабдор шахс томонидан лавозимга
тайинланадиган) шахсларининг ёхуд улар ваколат берган шахслар
ёки давлат органи томонидан ташкил этилади.
“В” категория давлат лавозимлари давлат органларининг ўзлари
томонидан ўз ваколатларини ижро этиш ва таъминлаш мақсадида
ташкил этилади.
Б.Ш.Мирбобоевнинг фикрича, “Давлат хизматини ўташ узоқ
давом этувчи жараён бўлиб, давлат-хизмат муносабатлари вужудга
келиши билан бошланади, яъни хизматчини давлат аҳамиятига молик
лавозимга тайинлаш вақтидан бошланади ва бир қатор жараёнларни
ўз ичига олади. Fарб мамлакатларида хизматни ўташни кўп ҳолларда
“хизмат карьерасини амалга ошириш” деб аташади. Хизмат бўйича
ўсиш, яъни карьера қилиш, биринчи навбатда, хизматчининг шахсий
фазилатлари, унинг тажрибаси, касб маҳорати, малакаси ва тегишли
хизмат турига яроқлилигига қараб белгиланади. Аммо у кўп ҳолларда
объектив ҳолатларга ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, давлат
хизматчилар томонидан хизматни ўташ қонун ҳужжатлари асосида
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши механизмининг яратилганлиги
шулар жумласидандир. Шундай қилиб, давлат хизматини ўташ –
давлат хизматчисининг ҳуқуқий ҳолатига таъсир кўрсатувчи юридик
фактлар ва ҳокимият субъектлари индивидуал актларининг
тизимидар. У давлат лавозимини эгаллаб турган шахснинг хизмат
динамикаси (ўсиши)дир”
1
.
1
Мирбобоев Б., Хусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ўташнинг ташкилий-
ҳуқуқий масалалари. – Тошкент: Академия, 2005.
15
Фикримизча, давлат хизматини ўташ давлат хизмати ҳуқуқий
институтининг ички институти бўлиб, қуйидагиларни тартибга
солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисидан иборатдир:
- давлат мансабини эгаллаш;
- давлат органлари ходимларининг махсус пофессионал
тайёргарлиги;
- ўриндошлик;
- хизматчилар томонидан ўзларининг мансаб мажбуриятларини
бажариш ва ҳуқуқларини амалгa ошириш;
- малака даражалари махсус унвонларни бериш тартиби;
- хизматчиларни рағбатлантириш ва уларни жавобгарликка
тортиш;
- давлат хизматчиларининг аттестацияси;
- хизмат бўйича ҳаракатланиш;
- хизматнинг шароитлари;
- давлат хизматчиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
(кафолат, имтиёз компенсация);
- давлат хизматининг тугаш асослари ва усуллари.
Мазкур
ички
институтлар
Б.Ш.Мирбобоев
томонидан
қуйидагича кўрсатиб ўтилган:
1. Мажбурий босқич – хизматга қабул қилиш, аттестациядан
ўтказиш, малака даражалари ва махсус унвонларни бериш, хизматни
тугатиш.
2. Факультетив
босқич – бошқа лавозимга ўтказиш,
рағбатлантириш, жавобгарликка тортиш
1
.
Биринчи босқич, мажбурий ҳисобланиб, давлат хизматига қабул
қилинган ҳар бир давлат хизматчисининг ўташи шарт ҳисобланади.
Иккинчи босқич эса, ихтиёрий, яъни давлат хизматчисининг
ўзига боғлиқдир. Агар, хизматчи хоҳласа бошқа лавозимга ўтиши
мумкин, яхши ишласа рағбатлантирилиши, ғайриқонуний хатти-
ҳаракат содир этса жавобгарликка тортилиши мумкин.
Хизмат бўйича ўсиш, биринчи навбатда, хизматчининг шахсий
фазилатлари, унинг тажрибаси, касб маҳорати, малакаси ва тегишли
1
Мирбобоев Б., Хусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ўташнинг ташкилий-
ҳуқуқий масалалари. – Тошкент: Академия, 2005.
16
хизмат турига яроқлилигига қараб белгиланади. Аммо кўп ҳолларда
объектив ҳолатларга ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, давлат
хизматчилари томонидан хизматни ўташ қонун ҳужжатлари асосида
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш механизмининг яратилганлигидир.
Давлат хизматини ўташ давлат хизмати институтининг асосий
элементи бўлиб, унда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий ҳолати
амалга оширилади. Давлат хизматини ўташ – сиёсий ва маъмурий
давлат мансабларини тўлдириш фаолияти – давлат маъмуриятида
мансабларнинг давлат хизматчилари томонидан кетма-кетликда
алмашинувини,
хизматчиларнинг
давлат-хизмат
ҳуқуқий
муносабатлари ўзгаришини ўз ичига олади. Ҳар бир давлат
хизматчиси индивидуал мансаб хизмат йуналишига эгадир. Шунинг
учун ҳам амалда давлат хизматини ўташ ҳам индивидуалдир.
Билдирилган фикрларни таҳлил қилган ҳолда давлат хизматини
ўташни қуйидагича таърифлашимиз мумкин. Давлат хизматини ўташ
- бу давлат хизматининг асосий элементи бўлиб, ходимларни давлат
хизматига қабул қилиш, давлат хизматчиларининг аттестацияси,
уларнинг хизмат бўйича ҳаракатланиши, хизматчилар фаолиятини
тартибга солиш ва уларнинг жавобгарлиги, шунингдек, давлат
хизмати муносабатларининг бекор бўлиши асосларини ўз ичига
олувчи жараёндир. Яъни давлат хизматини ўташ давлат хизмат
муносабатларининг юзага келишидан, то бу муносабатларнинг
тугашигача бўлган жараённи ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |