Давлат бюджетининг ижроси ва унинг иқтисодий таҳлили
Режа
1. Давлат буджети ва унинг ижросини моҳияти
2. Ўзбекистон Республикасида бюджет жараёни
3. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари
тахлили
4. Давлат бюджетини даромадлари ва харажатлари ўртасидаги нисбатни
оптималлаштириш ва прогнозлаш
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Давлат бюджети ва унинг ижросини моҳияти
Дунёнинг ҳар бир давлатида, у қандай сиёсий тизимга асосланган бўлмасин,
турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи суб`ектларнинг фаолияти
натижасида ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромад яратилади.
Жамиятнинг моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган миллий даромад
кейинги босқичларда доимий равишда тақсимланиш ва қайта тақсимланиш
жараёнидан ўтади. Худди шу яратилган миллий даромадни тақсимлаш ва қайта
тақсимлаш ҳамда унинг мақсадли сарфланишида жуда муҳим ўринни давлат
бюджети егаллайди. Миллий даромаднинг қайта тақсимланиши жараёни
натижасида унинг ма`лум қисми пул шаклида давлат бюджетига келиб тушади
ва марказлашган молия маблағларининг фоизини ташкил етади.
Иқтисодий
адабиётда
давлат
бюджетининг
ижтимоий-иқтисодий
моҳиятига, уни иқтисодиётнинг ривожланишидаги ўрни юзасидан жуда кўплаб
иқтисодчи олимларнинг фикр-мулоҳазалари мавжуд. Россиялик иқтисодчи
олим, иқтисод фанлар доктори, профессор Погосов И.A.нинг фикри- «давлат
бюджети мамлакатнинг асосий молия режаси ҳисобланади ва ҳар қандай
давлатнинг фаолият юритиши учун мажбурий шартлар асосида марказлашган
пул маблағлари жамғармаларининг ташкил етиш, тақсимлаш ва уни сарфлашни
та`минлашдан иборатдир». Россиялик етакчи иқтисодчи олим, иқтисод фанлари
доктори, академик Поляк Г.Б. нинг фикрича «давлат бюджети – давлатга
юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга оширишнимолиявий
та`минлашга мўлжалланган пул маблағлари фондларини ташкил етилиш ва
сарфланиши шаклини ифода етади».
Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар Жумаев Н.С. ва Бурхонов У.A.ларнинг
фикрича «Давлат бюджети–умумжамият харажатларини молиялаштириш
мақсадида тузиладиган, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи олий органи томонидан
тасдиқланадиган давлатнинг марказлаштирилган пул фондларидир»
Давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида
пайдо бўлган бўлиб, унинг вужудга келиши, енг аввало, сиёсий ташкилот
сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. Ҳар бир давр
ижтимоий тузумига тегишли бўлган ишлаб чиқариш муноса-батларининг асосий
белгилари давлат фаолиятининг ва буджет-нинг тақсимлаш механизми
сифатидаги мазмунини белгилаб беради.
Ҳозирги шароитда Давлат бюджети ижтимоий муносабатларнинг бир
қисмини ифода етиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички
маҳсулот (миллий даромад)нинг нисбатан каттагина қисмини тўплаш ва уни
жамият тараққиёти турли соҳаларининг (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш,
фан, маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар)
ривожланишига йўналтириш имконини берадиган муҳим тақсимлаш
инструменти (воситаси)дир.
Ўзининг моҳиятига кўра, Давлат бюджети мамлакат молия тизимининг
таркибий қисмидан иборат бўлиб, шунга мос равишда у молия тизимига тегишли
бўлган барча белги (хусусият)ларга ега ва унга тегишли бўлган барча
функсияларни бажаради. Бир вақтнинг ўзида, Давлат бюджети фақат ўзига хос
бўлган характерли хусусиятларга ҳам егадирки, улар ўз навбатида, давлат
бюджетини молия тизимининг бошқа бўлинмаларидан ажратиб туради ва унда
марказий ўринни егаллашга имкон беради. Унинг ана шундай хусусиятларидан
бири бевосита давлат (ҳукумат)га тегишли еканлигидир. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир
мамлакатда давлат (ҳукумат) барча молиявий муносабатларнинг ташкилотчиси
бўлса-да, унинг бу хислати, яъни мамлакатнинг моддий ва молиявий
ресурсларини асосий тақсимловчиси сифатидаги роли фақат буджетда катта куч
билан намоён бўлади.
Давлат бюджети молия тизимининг марказий бўғини, қайта тақсимлаш
муносабатларининг иқтисодий шакли ҳисобланади. Буджет орқали миллий
даромад қайта тақсимланади. Буджет орқали қийматни қайта тақсимлаш нисбати
молиянинг бошқа бўғинларига нисбатан катта микдорни ташкил етади.
Давлат бюджетида, молия тизимининг бошқа бўлинмаларидан фарқли
ўлароқ, икки тушунчанинг терминологик қўшилиши мавжуд:
1) буджет – иқтисодий (молиявий) категория сифатида;
2) буджет – мамлакатнинг асосий молиявий режаси сифатида.
Иқтисодий категория сифатида, давлат бюджети - ижтимоий такрор ишлаб
чиқариш жараёнида ҳосил бўлган ЯИМ ва миллий даромаднинг тақсимланиши
жараёнида давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари еҳтиёжлари учун
зарурий марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш билан боғлиқ императив тавсифдаги пул муносабатлари
тизимидир.
Ҳуқуқий категория сифатида, давлат бюджети - давлат пул маблағларининг
(шу
жумладан,
давлат
мақсадли
жамғармалари
маблағларининг)
марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан
тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун
ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Моддий маънода буджет - тегишли даражадаги давлат ва маҳаллий
хокимият идоралари фаолиятини таъминловчи, улар олдига қўйилган сиёсий,
иқтисодий,
ижтимоий
вазифаларни
бажариш
имконини
берувчи
марказлаштирилган пул маблағлари фондидан иборатдир. Давлат томонидан
режалаштирилган тадбирларни буджет ҳисобидан молиявий таъминлаш деганда
буджетнинг айнан ана шу моддий маъноси кўзда тутилади.
Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат
мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси
бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек
молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи
йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Буджет иқтисодий категория сифатида қуйидаги функсияларни бажаради:
- ЯИМни қайта тақсимлаш;
- Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ва рағбатлантириш;
- буджет соҳасидаги муассасаларни молиявий таъминлаш ва давлатнинг
ижтимоий сиёсатини амалга ошириш;
- назорат.
Ҳар бир давлатнинг молия тизимида давлат бюджети етакчи ўринни
егаллайди. Буджет ўзида молия маблағларининг умумдавлат жамғармаларини
шакллантирилиш ва ишлатилиши билан боғлиқ бир томондан ваколатли давлат
ҳамда иккинчи томондан хўжалик юритувчи суб`ектлар ва аҳоли ўртасидаги
тақсимлаш муносабатларининг асосий қисмини ифодалайди.
Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ҳар қандай жамият
тарихий ривожланишининг ма`лум босқичида давлат бажарадиган вазифалар ва
функцияларга бевосита боғлиқдир. Буджетнинг шаклланиши еса бевосита
мамлакатдаги миллий даромаднинг ривожланганлик ҳамда уни қайта тақсимла-
ниш даражасига боғлиқдир. Мамлакатда яратилган миллий даромаднинг қайта
тақсимлашнинг асосий молия услублари қуйидагилардан иборат:
1. Турли пул жамғармаларининг (фойда, даромад, акциз солиқлари,
қўшилган қиймат солиғи, буджетдан ташқари жамғарма тўловлар) ташкил
топиши ва уларнинг сарфланиши;
2. Солиқлар ва солиққа тортишни ташкил етиш;
3. Миллий иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш;
4.Умумжамият
исте`мол
жамғармалари,
суғурта
ва
захира
жамғармаларининг ташкил топиши ва уларнинг сарфланиши.
Биз юқорида қайд етган жараёнларнинг барчасида давлат бюджетининг
аҳамияти ва ўрни каттадир. Давлат бюджети орқали марказий ва маҳаллий
давлат бошқарув органлари бошқарув аппаратини сақлаб туриш, ижтимоий-
маданий чора-тадбирларни амалга ошириш, иқтисодий ривожлантириш
юзасидан вазифаларни бажариш учун зарур бўлган молиявий маблағлар билан
ўз муддатларида та`минлайдилар.
Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятига асосан уни ма`лум
иқтисодий моҳиятига асосан уни ма`лум иқтисодий муносабатларини ўзида
ифода етадиган иқтисодий категория сифатида кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқдир. Давлат бюджети орқали ўзига юклатилган вазифаларни бажариш
учун бевосита молиявий маблағлар билан та`минлашнинг дастаги сифатида
фойдаланиш билан бир вақтда мамлакатда иқтисодий ҳамда ижтимоий сиёсатни
амалга оширишда ҳам муҳим дастак сифатида фойдаланилади.
Буджет муносабатлари иқтисодий категория сифатида мамлакатдаги молия
муносабатларининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, ушбу омилга асосан
давлат бюджети молиянинг асосий функцияларига ўхшаш қуйидаги
функцияларни бажаради:
- мамлакатдаги миллий даромадни қайта тақсимлаш;
- миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиб туриш ва
рағбатлантириш;
- мамлакатда ижтимоий соҳани молиявий та`минлаш ва давлатнинг
ижтимоий сиёсатини амалга ошириш;
- мамлакатда марказлашган пул маблағлари жамғармаларини ташкил етиш
ва унинг сарфланиши устидан назорат олиб бориш.
Давлат бюджетининг миллий даромадини қайта тақсимлаш функцияси
марказлашган пул маблағлари жамғармаларини марказий ва маҳаллий давлат
бошқарув органлари даражаси ме`ёрида ташкил топиши ва уларнинг
сарфланишида намоён бўлади. Шуни та`кидлаш лозимки, дунё иқтисодиёти
ривожланган мамлакатларида (AҚСҲ, Германия, Франция, ЙAпония ва
бошқалар) турли даражадаги буджетлар орқали миллий даромаднинг 30 % -50 %
қайта тақсимланиши амалга оширилади. Ҳар бир мамлакатда марказий ҳукумат
давлат бюджети Ёрдамида миллий иқтисодиётнинг фаолиятини, иқтисодий
муносабатларни тартибга солиб туради ҳамда иқтисодиётнинг айрим
тармоқларини, ҳудудларни ривожлантириш мақсадида буджет маблағларини
йўналтиради. Иқтисодий муносабатларни ушбу тартибда ушлаб туриш орқали
давлат мақсадли равишда ишлаб чиқаришни ривожлантириш Ёки
секинлаштириш, капиталлар ва хусусий жамғармаларнинг ўсишига ҳамда
таклиф ва талаб таркибини тубдан ўзгартиришга еришиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |