Давлат божхона қўмитасида жорий этилган автоматлаштирилган ахборот тизимлари



Download 168 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi168 Kb.
#72625
  1   2
Bog'liq
ЯААТ дастурлари


Давлат божхона қўмитасида жорий этилган автоматлаштирилган ахборот тизимлари
РЎЙХАТИ



Ахборот тизими номи

Амалиётга жорий қилинган ҳужжат

Самарадорлиги (тизим вазифалари)

Амалиётга жорий этилган ахборот тизимлари

1

“Авто” ягона ААТ

ДБҚнинг 2007 йил 12 апрелдаги 110-сонли буйруғи

“Авто” ЯААТ дастури ёрдамида транзит, импорт ва экспорт операцияларида назоратга олинган товар ва транспорт воситаларининг манзилларига ўз вақтида етиб бориши, божхона йиғимларининг тўғри ҳисобланиши ва маълумотларнинг тўғри ва ўз вақтида киритилиши, қайта ишланиши, сақланиши ва мониторингини таъминлашга оид масалалар ҳал қилинади.

2

“Темир йўл” ягона ААТ

ДБҚнинг 2007 йил 24 августдаги 240-сонли буйруғи

Темир йўл транспортида ташилаётган юклар назоратини олиб бориш, ҳисобини юритиш. Юкни етказиб бериш назорат китобчасини электрон шакллантириш.

3

“Божхона тўловлари” ААТ

ДБҚнинг 2008 йил 30 майдаги 186-сонли буйруғи

Ҳисобланган ва ундирилган божхона тўловларини ҳисобини юритиш, Давлат бюджети ва ДБҚ Махсус фондига ўтказилаётган божхона тўловлари ва йиғимлари ҳисобини юритиш, божхона тўловлари ва йиғимлари бўйича йиллик, чорак, ойлик ҳисоботлар олиш, Ташқи иқтисоий фаолият иштирокчилари билан ўзаро солиштирма далолатномалар тузиш.

4

“Божхона омбори” ААТ

ДБҚнинг 2008 йил 21 августдаги 274-сонли буйруғи

Божхона омборида сақланаётган юклар назоратининг автоматлаштирилган ахборот тизими Ўзбекистон Республикасида жойлашган божхона омборларига “Вақтинча сақлаш”, “Божхона омбори” ва “Эркин омбор” божхона режимларига ва бу режимлардан бошқа божхона режимларига расмийлаштирилган товарлар ҳисобини автоматлаштирилган тарзда олиб бориш.

5

“БҚБ ҳолатларини ҳисобини юритиш” ААТ

ДБҚнинг 2009 йил 13 июндаги 155-сонли буйруғи

Аниқланган божхона қонунбузарлик ҳолатларини реал вақт режимида рўйхатга олиш, ушбу ҳолатлар бўйича олинган товар-моддий бойликлар, қонунбузарлик содир этилишида фойдаланилган транспорт воситалари ҳамда қонунбузарлик содир этган шахслар ҳисобини юритиш, ҳолат юзасидан божхона органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида киритилишини таъминлаш, тегишли хисобот шаклларини олиш.

6

ДБҚ электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш дастури

ДБҚнинг 2010 йил 8 октрябрдаги 342хфу-сонли буйруғи

Божхона органлари ахборот тизимларига хавфсиз уланишни таминлаш мақсадида фойдаланувчиларга электрон рақамли имзо калитлари бериш.

7

“Товарларни божхона экспертизаси” ААТ

ДБҚнинг 2010 йил 21 июлдаги 180-сонли буйруғи

Божхона экспертизасини тайинлаш, ўтказиш ва экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнларини автоматлаштириш.

8

“Йўловчи божхона декларациялари” ААТ

ДБҚнинг 2011 йил 14 майдаги 134хфу-сонли буйруғи

Йўловчи божхона декларациялари маълумотлар базаси маълумотларини шакллантириш, жисмоний шахслар томонидан валюта қимматликларини олиб кирилиши ва олиб чиқилиши ҳисобини юритиш.

9

“Маркировка и аудит” ААТ

ДБҚнинг 2012 йил 20 июндаги 162-сонли буйруғи

Мажбурий маркировкаланадиган товарлар ҳисобини юритиш

10

“Товарларни келиб чиқиш сертификати” ААТ

ДБҚнинг 2012 йил 11 майдаги 133-сонли буйруғи

Чет эл давлатларидан тақдим этиладиган товарларни келиб чиқиш сертификатларининг намуналари ва масъул шахслари имзоларининг намуналарини жамлаш, божхона органлари ходимларига келиб чиқиш сертификатлари тақдим этилганда солиштириш имконини яратиш.

11

ДБҚ ва Халқаро автомобилда ташувчилар иттифоқи ўртасида ахборот алмашув тизими

ДБҚнинг 2012 йил 4 майдаги 125-сонли буйруғи

Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) дафтарчасини қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси асосида ТИР-Карнет китобчалари бўйича ахборот алмашиш, ТИР Карнет китобчаси серияси ва рақами тўғри киртилганлиги ҳамда ушбу китобча ҳолатини Халқаро автомобил транспорти иттифоқи маълумотлар базасидан on-line режимида текшириш.

12

“Назоратнинг техник воситалари ва компьютер техникалари ҳисобини юритиш” ААТ

ДБҚнинг 2013 йил 7 октябрдаги 303-сонли

ДБҚ фаолиятида ишлатилаётган ва сақланаётган назоратнинг техник воситалари ва компьютер техникалари ҳисобини юритиш.

13

“Божхона кўриги” ахборот тизими ва унинг мобил талқини

ДБҚнинг 2010 йил 8 октрябрдаги 342хфу-сонли буйруғи, ДБҚнинг 2018 йил 5 декабрдаги 669-сон буйруғи

Божхона органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган божхона кўриги бўйича далалотномаларни жамлаш, қайта ишлаш ва ҳисоботлар олиш.
Мобил технологиялар асосида божхона кўриги далолатномаларини қисман тўлдириш ва рўйхатга олиш, божхона кўриги далолатномаларини электрон БЮДлар асосида шакллантириш, электрон шаклдаги божхона кўриги далолатномалари базасини шакллантириш, реал вақт режимида маълумотларни сақлаш, узатиш.

14

“Е-Хисобот” ААТ

ДБҚнинг 2010 йил 16 августдаги 206-буйруғи

Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, божхона органлари таркибий тузилмалари ўртасида ҳисоботларни электрон тақдим этиш.

15

“Рухсатнома ҳужжатлари” ААТ

ДБҚнинг 2012 йил 31 декабрдаги 343-сонли буйруғи

ТИФ соҳасидаги ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсатнома ҳужжатларини божхона органларига электрон тақдим этиш имкониятини яратиш.

16

“ЯААТ администратори” ААТ

ДБҚнинг 2010 йил 8 октрябрдаги 342хфу-сонли буйруғи

Божхона органлари ахборот тизимларига хавфсиз уланиш, фойдаланувчилар ҳуқуқларини белгилашнинг ягона нуқтадан маъмурлаш, бошқариш.

17

“Кинология хизмати” ААТ

ДБҚнинг 2014 йил 27 декабрдаги 355-сонли буйруғи

Божхона органларида кинологлар хизматини тўлақонли ташкил қилиш, кинолог ҳамда хизмат итлари ҳисобини юритиш, шу билан бирга кинология хизмати йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни (ўтказилган ветеринария тадбирлари, кинологлар томoнидан аниқланган ҳолатлар ва х.к.з) йиғиш, уларни сақлаш ва реал вақтда уларни таҳлил қилиб бориш.

18

“Қидирувдаги шахслар” ААТ

ДБҚнинг 2015 йил 19 февралдаги 35-сонли буйруғи

Бошқа ҳуқуқни муҳафаза қилувчи идоралар томонидан берилган сўровномалар (ориентировка) асосида қидирув эълон қилинган шахслар ҳисобини юритиш, реал вақт режимида божхона постлари ходимлари фойдаланишига тақдим этиш, тегишли хисоботларни олиш.

19

“Низоли ишлар мониторинги” ААТ

ДБҚнинг 2015 йил 4 июндаги 151-сон буйруғи

Судларда кўрилган ёки кўрилаётган божхона ишига оид низоли ишлар бўйича мониторинг юритиш ва улар ҳисобини олиб бориш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, тақсимлаш ва тақдим этиш жараёнларини автоматлаштириш, суддаги ишларни якунига етказилишини назорат қилиш, маълумотларни қайта ишлаш тезкорлигини ошириш, турли хил ҳисобот шаклларини оператив тарзда олиш.

20

“ЯПИГУдан келиб тушаётган электрон мурожаатларни қайта ишлаш” ААТ

ДБҚнинг 2015 йил 4 июлдаги 186-сон буйруғи

Ягона интерактив хизматлар порталидан келиб тушаётган электрон мурожаатларни қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш.

21

“Пломбалар ҳисобини юритиш” ААТ

ДБҚнинг 2015 йил 6 ноябрдаги 280-сон буйруғи

Божхона назоратида қўлланиладиган махсус божхона пломбаларини тавсифлагичини шакллантириш. Худудий божхона бошқармалари ва божхона постлари бўйича тақсимлаш ва ҳисобини юритиш.

22

“Товарларни электрон декларациялаш” ААТ

ДБҚнинг 2013 йил 31 декабрдаги 343-сон буйруғи

Божхона юк декларациялари, товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш ҳамда Божхона қиймати декларацияси ҳужжатлари асосида электрон маълумотлар базасини шакллантириш, реал вақт режимида БЮД маълумотларини шакллантириш, узатиш, сақлаш ва таҳлил этиш, Web-технологияларини қўллаган ҳолда маълумотлар базасидан фойдаланишни таъминлаш.

23

“Е-Назорат” ААТ

ДБҚнинг 2016 йил 8 июлдаги 185-сонли буйруғи

Божхона органларида электрон ҳужжат айланувини ташкил этиш, улар тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида йиғиш, сақлаш ва назоратини олиб бориш жараёнларини автоматлаштириш.

24

“Пост ахборотномаси” ААТ

ДБҚнинг 2017 йил 3 январдаги 1-сонли буйруғи

Божхона постларида юритиб келинаётган “Пост ахборотномаси” журналини автоматлаштириш, ходимларнинг иш вақтлари ва йўналишларини белгилаш.

25

“Халқаро электрон тижорат жўнатмаларини декларациялаш” автоматлаштирилган ахборот тизими

ДБҚнинг 2018 йил 19 ноябрьдаги 651-сонли буйруғи

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юбориладиган товарлар устидан божхона назоратини ўрнатиш ва жўнатмаларни рўйхатга олиш ҳамда статистик ҳисоботларни тайёрлаш.

26

“Божхона органларининг ички идоравий ҳужжатлари” ААТ

ДБҚнинг 2017 йил 12 майдаги 244-сонли буйруғи

Божхона органлари ички идоравий ҳужжаларини туркумлаштирилган ҳисобини автоматлаштириш.

27

“Божхона кирим ордери” ААТ

ДБҚ 2017 йил 8 июндаги 302-сонли буйруғи

Божхона органлари томонидан божхона кирим ордерларини электрон тарзда шакллантириш, у бўйича маълумотларни ягона электрон базага йиғиш ва ушбу ҳужжат асосида ундирилаётган божхона тўловлари ҳисобини юритиш ҳамда божхона кирим ордерларини электрон нусҳасини чоп этиш ва улар бўйича ҳисоботлар олиш.

28

“Соддалаштирилган божхона коридори” доирасида Россия Федерал божхона хизмати ва ДБҚ ўртасида ахборот алмашув тизими

ДБҚ 2017 йл 25 июлдаги 406-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Россия Федерал божхона хизмати ўртасида расмийлаштирилган БЮДлар бўйича олдидан маълумот алмашиш.

29

“Хизмат кийим - бошлари ҳисобини юритиш” ААТ

ДБҚ 2017 йл 26 июлдаги 407-сонли буйруғи

Божхона органларида ходимларга жорий этилган кунлик хизмат кийим-бошлари ҳисобини юритиш, уларни омборга қабул қилиниши, ходимларга тарқатилиши ҳамда омборда қолган қолдиқлари бўйича назоратини олиб бориш.

30

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида автоматлаштирилган ахборот алмашинув тизими

ДБҚнинг 2017 йил 29 сентябрдаги 549-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида расмийлаштирилган БЮДлар бўйича олдидан маълумот алмашиш.

31

“Онлайн-тест” электрон дастури

ДБҚнинг 2017 йил 10 сентябрдаги 512-сонли буйруғи

Божхона органлари ходимларининг хизмат фаолияти ва касбий маҳоратини объектив баҳолаш, уларнинг билим савияси, ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий онгини ошириш ҳамда божхона қонунчилиги ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини пухта эгаллашлари устидан назорат тизимини яратиш.

32

“Тарбиявий-профилактика ишлари” ААТни

ДБҚнинг 2017 йил 10 октябрдаги 594-сонли буйруғи

Божхона органларида шахсий таркиб билан ҳамда якка тартибда божхона ходимлари билан ўтказилган тарбиявий профилактика ишлари ҳисобини юритиш, тегишли қарорлар қабул қилиш, хисобот шаклларни олиш.

33

“Техник кўмак” ахборот тизими

ДБҚнинг 2018 йил 3 апрелдаги 234-сонли буйруғи

Божхона органларига халқаро беғараз техник ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш, ягона ҳисобот тизимини таъминлаш, уларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишида қатъий назорат жараёнини автоматлаштириш.

34

“Давлат божхона кўмитаси хамда бошка вазирлик ва идоралар билан ахборот хамкорлиги мониторингини олиб бориш” ААТ

ДБҚнинг 2018 йил 4 февралдаги 82-сонли буйруғи

Давлатлараро ва идоралараро ахборот алмашинуви жараёнлари узлуксизлигини таъминлаш, тақдим этилаётган маълумотлардан божхона расмийлаштируви жараёнида фойдаланиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, божхона органлари томонидан товарнинг миқдори, ТИФ ТНга мувофиқ коди, жўнатувчи ва келиб чиқиш мамлакати ва божхона қийматини тўғри аниқланиши ҳамда давлат бюджетига божхона тўловларини тўлиқ ундирилишини таъминлаш.

35

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси ўртасида автоматлаштирилган ахборот алмашинув тизими

ДБҚнинг 2018 йил 6 январдаги 10-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси ўртасида БЮДлар, экспорт ва импорт бўйича шартномалар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар СТИРлари бўйича маълумот алмашиш.

36

“Тезкор хабар етказиш” ахборот алмашинув тизими

ДБҚнинг 2018 йил 6 июндаги 398-сонли буйруғи

Божхона органларида Навбатчилик қисмлари томонидан тезкор хабарлар етказилиши таъминлаш, ушбу жараёнларга сарфланадиган вақтни қисқартириш.

37

“Кунлик тезкор маълумот” ахборот алмашинув тизими

Амалиётга жорий этиш бўйича ДБҚнинг 2018 йил 6 июндаги 399-сонли буйруғи ишлаб чиқилган.

Божхона органларида Навбатчилик қисмлари томонидан кунлик тақдим этиладиган тезкор маълумотлар ҳисобини юритиш, умумлаштирилган маълумотлар бўйича тегишли хисоботларни олиш, ушбу жараёнларга сарфланадиган вақтни қисқартириш.

38

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси билан ахборот алмашув тизими

ДБҚнинг 2018 йил 4 июлдаги 449-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ўртасида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига кирувчи ташкилотларнинг экспорт БЮДлари бўйича маълумот алмашиш.

39

“Электрон божхона расмийлаштируви” ААТ

ДБҚнинг 2018 йил 30 июндаги 434-сонли буйруғи

Божхона юк декларациялари, товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш ва Божхона қиймати декларацияси ҳужжатлари асосида электрон маълумотлар базасини шакллантириш, реал вақт режимида БЮД маълумотларини узатиш, сақлаш ва таҳлил этиш, БЮД графаларининг тўлдирилиши, божхона қийматининг ҳисобланиши, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг тўғрилигини масъул бошқармалар томонидан киритилган мантиқий назорат асосида текшириш, БЮДларни расмийлаштириш жараёнида хавфни бошқариш тизимини қўллаш, таҳлилий маълумотларни олиш, божхона режимлари остида турган товарлар, ҳисобланган тўловлар бўйича кунлик маълумотларни олиш, божхона пости инспектори томонидан БЮДларни расмийлаштириш.

40

“Ишонч телефони” ААТ

ДБҚнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 583-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида сутка давомида қисқа рақамли “Ишонч телефони” маркази томонидан қабул қилинган мурожаатларни ўз вақтида рўйхатга олиш, бажарилишини назорат қилиш ва мурожаатлар ҳисобини юритиш.

41

“Авиа” ААТ

ДБҚнинг 2018 йил 1 октябрдаги 602-сонли буйруғи

Авиатранспортда олиб келинаётган юклар бўйича божхона назоратини амалга ошириш, юкларни тегишли ҳужжатлар асосида назоратдан ечиш, ҳар бир юк ҳужжати бўйича назоратдан ечилган ва қолдиқда қолган юклар ҳисобини юритиш.

42

ДБҚ ва ИИВ ДЙҲҲББ билан ахборот алмашув тизими

ДБҚнинг 2018 йил 1 октябрдаги 603-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган ва вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситалари бўйича расмийлаштирилган БЮДлар бўйича маълумот алмашиш.

43

ДБҚ ва Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси билан ўзаро ахборот алмашув тизими

ДБҚнинг 2018 йил 30 октябрдаги 634-сонли буйруғи

Қарздор ташкилотлар томонидан расмийлаштирилган БЮДлар бўйича маълумотларни Мажбурий ижро Бюросига тақдим этиш, Мажбурий ижро Бюросидан ДБҚга қарздор ташкилотлар бўйича маълумотларни тақдим этиш.

44

“Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармойишига асосан 1 декабрдан амалиётга киритилган.

Божхона назорати хажмини камайтириш мақсадида киритилган профиллар асосида ёки тасодифан йўлакларга ажратиш, божхона назорати ва расмийлаштирувига сарфланадиган вақтни қисқартириш ва самарадорлигини ошириш.

45

“Рентген ускуналаридан фойдаланиш мониторинги” автоматлаштирилган ахборот тизими

ДБҚнинг 2018 йил 18 декабрдаги 679-сон буйруғи

Божхона постларида Рентген ускуналаридан божхона ходимлари томонидан фойдаланилишини реал вақт режимида мониторингини амалга ошириш.

46

“Имтиёзли товарлар бўйича ижобий экспертиза хулосалари реестри” автоматлаштирилган ахборот тизими

ДБҚнинг 2019 йил 14 июндаги 170-сон буйруғи

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қошидаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарларга нисбатан божхона тўловлари бўйича қўлланилаётган имтиёзли товарлар бўйича ижобий экспертиза хулосаларининг хисобини юритиш ҳамда мониторингини амалга ошириш.

47

“Божхона ходими” автоматлаштирилган ахборот тизими

ДБҚнинг 2018 йил 18 декабрдаги 680-сон буйруғи

Божхона органлари штат бирликлари ҳисобини юритиш, уларни жамланганлигини назорат қилиш, божхона ходимларини хизматга қабул қилиш, хизматни ўташ ҳамда хизматдан бўшатиш (нафақага чиқиш) ҳисобини юритиш, божхона ходимларига махсус унвонлар бериш, ротация қилиш ва аттестациядан ўтказиш муддатларини автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблаш, ходимларни қайси лавозимга захирага киритилганлигини ва қайси лавозимга тавсия этиш мумкинлигини автоматлаштириш, рағбатлантирилган ва интизомий жазога тортилган ҳамда амалдаги интизомий жазоси бўлган ходимлар ҳисобини юритиш, кадрлар хизматининг фаолияти устидан назорат қилиш ва ходимларнинг фаолиятига оид маълумотларни автоматик тарзда таҳлил қилиш, ходимларнинг объективкаси ҳамда яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларга тегишли хужжатларнинг электрон нусхаларини тизимга киритиш ва юклаб олиш.

48

“Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини баҳолаш” автоматлаштирилган ахборот тизими

ДБҚнинг 2019 йил 14 январдаги 9-сон буйруғи

Ягона мезонлар асосида божхона органлари фаолиятини баҳолаш, баҳолаш кўрсаткичлари ва улар бўйича эришилган самарадорлик кўрсаткичлари ҳисобини юритиш, ой якуни бўйича тегишли рейтингларни шакллантириш.

49

“Транспорт воситаларини сканерлаш натижаларини электрон қайд этиш” автоматлаштирилган ахборот тизими

ДБҚнинг 2019 йил 31 мартдаги 99-сон буйруғи

Авто ва темирйўл транспортларининг Инспекцион кўрик мажмуалари ёрдами сканер қилинган маълумотларини йиғиш, қайта ишлар ва манзил божхона постларида фойдаланишни ташкиллаштириш.

50

“Имтиёзли ҳужжатлар таснифлагичи” ахборот тизими

ДБҚнинг 2019 йил 31 мартдаги 101-сон буйруғи

Божхона тўловларидан имтиёзлар белгиланган ҳужжатлар асосида ягона таснифлагични (маълумотнома) юритиш.

51

ДБҚ ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида импорт операциялари бўйича автоматлаштирилган ахборот алмашинуви тизими

ДБҚнинг 2019 йил 5 апрелдаги 108-сон буйруғи

Импорт қилинган ва мувофиқлик сертификати олинмаган ҳолда эркин муомала режимига чиқарилган технологик асбоб-ускуналар бўйича ДБҚ ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида реал вақт режимида ахборот алмашишини ташкиллаштириш.

52

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Беларусь Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида автоматлаштирилган ахборот алмашинув тизими

ДБҚнинг 2019 йил 16 декабрдаги 312-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Беларусь Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида расмийлаштирилган БЮДлар бўйича олдидан маълумот алмашиш.


Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish