Жавоб:
агар тўртбурчакнинг қарама-қарши бурчаклари йиғиндиси тенг бўлса, унга ташқи айлана чизиш мумкин.
Ўзбек тили ва адабиётига оид саволлар
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қачон қабул қилинган?
Жавоб:
1989 йил 21 октябрь.
Ўзбек тилидаги келишиклар ва уларнинг қўшимчаларини айтинг.
Жавоб:
Бош келишик (қўшимчаси йўқ), қаратқич келишиги (-нинг), тушум келишиги (-ни), жўналиш келишиги (-га), ўрин-пайт келишиги (-да), чиқиш келишиги (-дан).
Қайси сўз туркуми тусланади?
Жавоб:
Феъл сўз туркуми.
Уюшиқ бўлаклар деб нимага айтилади?
Жавоб:
Гапда бир хил сўроққа жавоб бўлиб, бир хил синтактик вазифани бажарган бўлаклар уюшиқ бўлаклар дейилади.
Жавоб:_Қаратқич_келишиги_(укамнинг_дафтари).__“Шум_бола”_қиссаси_кимнинг_қаламига_мансуб'>От сўз туркумини от сўз туркумига боғлайдиган келишикни айтинг.
Жавоб:
Қаратқич келишиги (укамнинг дафтари).
“Шум бола” қиссаси кимнинг қаламига мансуб?
Жавоб:
Ғафур Ғулом.
Берилган шеърий парча кимнинг қаламига мансуб?
Ўхшаши йўқ бу гўзал бўстон,
Достонларда битган гулистон.
Ўзбекистон дея аталур,
Уни севиб эл тилга олур.
Жавоб:
Ҳамид Олимжон.
Боғланган қўшма гаплар қисмлари ўзаро қайси боғловчи воситалар ёрдамида бирикади?
Жавоб:
Тенг боғловчилар, бўлса, эса сўзлари ва юкламалар ёрдамида.
Яхши-ёмон, узун-қисқа, эски – янги сўзлари қандай сўзлар саналади?
Жавоб:
Зид маъноли сўзлар.
Ушбу гап эргашган қўшма гапнинг қайси турига мансуб?
Жавоб:
Билингки, жим туриб саломат бўлиш, гапириб маломатга қолишдан афзал. Tўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап.
Ушбу гапдаги олмошларни аниқланг.
Ўзингга эмас, ишингга зеб бер, шунда обрў топасан.
Do'stlaringiz bilan baham: |