узлуксиз сигнал
ингл: continuous signal
рус: непрерывный сигнал
қ: аналог сигнал
узлуксиз электроэнергия манбаи
ингл: uninterruptible power supply (UPS)
рус: источник бесперебойного питания
Тармоқда кучланиш пасайиши пайтида компьютернинг узлуксиз ишлашини таъминловчи қурилма.
усул
ингл: method
рус: усул
даст. Объектга йўналтирилган дастурлашдаги усул – бу бирор бир класс ёки объектга мансуб функциядир. Жараён дастурлашдаги жараён сингари, усул бирор бир вазифани бажариш учун бир нечта операторлардан ташкил топган. У киритиш аргументлари йиғинидан ва қайтувчи кўрсаткичга эга. Усулни тайинлаш - объектнинг ички маълумотларига йўл бериш.
Фф
фаза
ингл: phase
рус: фаза
1 Сеанс ўтказиш даврида маълумотларни узатиш жараёнининг ривожланишидаги ҳолатни аниқлайди. Сеанс ўтказишда тўрт фаза ажратилади:
- сеансни ўрнатиш;
- маълумотларни ифодалаш шаклини
бошқариш;
- маълумотларни узатиш;
- сеансни якунлаш.
2 Бирор нарсанинг шакли ёки ҳолати,
ҳаракати ўзгаришидаги маълум бир пайт, давр. Масалан, маятникнинг тебраниш фазаси.
3 Электр генератори ўрамасининг айрим гуруҳи, шуларга уланган симлар.
фаза бўйича орқада қолиш
ингл: phase lag
рус: отставание по фазе
Чиқиш сигналининг фазаси бўйича кирувчи таъсирга ёки таянч тебранишга нисбатан кечикиш.
фаза силжиши
ингл: phase shift
рус: сдвиг по фазе
Частотаси бир хил бўлган икки сигналнинг фазалари ўртасидаги фарқ. Градус, радианларда ёки гармоник тебраниш даврининг улушларида ўлчанади.
файл
ингл: file
рус: файл
Ягона яхлит деб қараладиган маълумотлар ёки дастурлар мажмуаси. Файл ўз номига эга бўлган ва тизимда сақланадиган маълумотларнинг асосий элементи бўлган объектдир. Фойдаланувчи файлни яратиши,
таҳрир қилиши, бир қурилмадан бошқасига жўнатиши ва йўқ қилиши мумкин. Ҳар бир файл атрибутлар ва ундаги ахборотдан иборат. Файлнинг атрибутларига, биринчи навбатда, унинг исми, ахборот тури, яратилиш куни ва вақти, ундан фойдаланиш усули, уни ишлатишга рухсат бериш шартлари киради. Файлни кузатиб бориш муҳим тушунчалардандир. У даврий захира нусхаларини яратишни ва файлни самаралироқ излаш имконини берадиган тарзда ташкил қилишни назарда тутади.
фильтр
ингл: filter
рус: фильтр
1 Фильтрлашни бажариш учун ишлатиладиган қурилма (содда электр схема) ёки дастур. Фильтр киришдаги сигналлар ёки маълумотлар оқимини бир неча керакли қисмларга бўлади.
2 Муайян турдаги фойдаланиш
маълумотларини қабул қилиб, уларга ишлов бериб, сўнгра чиқариб берувчи дастур. Масалан, саралаш дастури фильтрдир. У сўзларни сараланмаган шаклда қабул қилади, сўнгра уларни саралайди ва фойдаланувчига сараланган кўринишда беради. Гоҳида, фильтр деганда, ташқи дастурлардан маълумотларни импорт-экспорт қилиш воситалари ҳам тушунилади.
3 Маълумотларни танлаб олиш шарти.
Фильтр фақат берилган шартларга жавоб берувчи маълумотларни чиқариб беради.
4 График муҳаррирларда, тасвирга татбиқ қилиш мумкин бўлган усул. Айрим шундай фильтрлар, тасвирни таниб бўлмайдиган даражагача ўзгартириб юбориши мумкин.
5 Почта мижозига кўрсатмалар. Уларнинг вазифаси – хабарларни автоматик тарзда саралаш. Таркибига хабарларни ажратиш қоидалари ва ажратилган хабарлар билан бажариладиган ҳаракатлар киради. Гоҳида фильтрлар хабарлар учун қоидалар деб ҳам аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |