Датчиклар



Download 38,99 Mb.
bet22/82
Sana16.04.2022
Hajmi38,99 Mb.
#557890
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   82
Bog'liq
Датчиклар китоб охирги

Gm = СEf [2 с(P1 - P2)]0,5 (1.4.6)
бўлади.
Ҳажмий сарф
Gх = СEf [2/с(P1 - P2)]0,5 (1.4.7)

бўлади. б = СЕ сарф кэффийиенти деб аталади.


(1.4.6), (1.4.7) ифодалар сиқилмайдиган суюқликлар учун. Газ, буғ ва ҳаво торайтирилган қурилмадан ўтгандан кейин кенгаяди, яъни зичлиги камаяди. Бу босим фарқини ортишига олиб келади. Зичлик камайишини эътиборга олиш учун бирдан кичик бўлган е зичлик коэффициенти киритилади. У ҳолда массали ва ҳажмий сарф қуйидагича ифодаланади:


Gm = СE е f [2 с(P1 - P2)]0,5 (1.4.8)
Ҳажмий сарф
Gх = СE е f [2/с(P1 - P2)]0,5 (1.4.9)
Е = 1/(1- в 4 )0,5
Ифодадан кўриниб турибдики, торайтирувчи қурилма диафрагма ўрнатилган тизимларда, сарф босим фарқига квадратли боғланган. Босим фарқини дифференциал манометр ёрдамида ўлчаш билан жорий сарфни узликсиз аниқлаш мумкин. С ва е коэффициентлар экспериментал аниқланган бўлиб жадвалларда берилади.


1.47. Расм. Суюқликни сарфини ўлчаш тизимида ўлчаш воситасини уланиши. 1- торайтирувчи қурилма, 2- беркитувчи вентил, 3- чиқарувчи вентил, 4- газ йиғувчи, 5- ажратувчи идиш, А- ўлчаш воситаси

Технологик жараёнлардаги суюқлик ва газларни жорий сарфини ҳисоблашларда дифренциал манометрлардан ташқари махсус иккиламчи ўлчаш қурилмаларидан фойдаланилади. Хар бир тур суюқлик ва газ учун махсус градуировка жадвали қўлланилади. Бу жадвалларда қўлланилган торайтирувчи қурилма катталиклари, суюқлик ёки газни мос коэффициентлари, ўрнатилган трайтирувчи қурилмагача ва ундан кейинги туғри участка узунлиги ва бошқалар.


Босим фарқини ўлчаш қурилмасини уланиш схемаси расмда кўрсатилган.
Ўлчаш воситаларини ички диаметри 8 мм дан кичик бўлмаган ва узунлиги 50 м гача трубка билан уланиши мумкин. Лекин трубкада ўзгариш узатилиш динамикасини эътиборга олган ҳолатда, ўлчаш аниқлигини камайтирмаслик учун 15 м гача узунликга уланганлиги маъкул. Ўлчашда хатоликлар бўлмаслиги учун ўлчаш воситасини улашда трубкаларни вертикалга эришиш, агар трубкалар қия уланса, уларга махсус газ йиғувчи ёки конденсат йиғувчи қисмлар қўшиш керак. Агар система газ учун мўлжалланган бўлса конденсат йиғилиши, агар суюқлик бўлса газ йиғилиши мумкин.
Расмда суюқликни сарфини ўлчаш тизимида ўлчаш воситасини торайтирувчи қурилма қўйилган жойдан юқорига ва пастга ўрнатиш схемаси кўрсатилган. Кўриниб турибдики, суюқликларда босим фарқини ўлчашда босимни ўлчаш трубкалари торайтирувчи қурилмадан пастда уланади. Бу суюқликларни оқимида баъзи ҳосил бўлган газларни ўлчаш трубкасига киришига йўл қўймайди.
Агрессив суюқликларни сарфини ўлчашда 5- бошқа бир суюқлик қўйилган ажратувчи идишдан фойдаланилади. Бу суюқлик зичлиги сарфи ўлчанаётган суюқлик зичлигидан катта бўлиши керак. Ажратувчи суюқлик босимни ўлчаш воситасига узатиш учун ҳизмат қилади. Одатда ажратувчи суюқлик сифатида ўлчанаётган муҳит билан реакцияга киришмайдиган суюқлик олиниб, кўпчилик ҳолатларда сув, гилецерин ёки мойдан фойдаланилади.
Расмда газларни сарфини ўлчаш тизими кўрсатилган. Газларни сарфини ўлчашда босим фарқини ўлчаш воситаси торайтирувчи қурилма қўйилган қисмни юқори қисмига уланади. Бу газларда ҳосил бўладиган конденсатларни ўлчаш трубкасига кириб қолишини олдини олади.
Қиздирилган буғларни сарфини ўлчашда торайтирувчи қурилмани иккала босим олувчи трубкалари конденсат билан тўла бўлади. Ҳар қандай сарфда ҳам иккала уланишда ҳам уларни сатҳи ва ҳарорати бир хил бўлиши керак.
Конденсатларни юқори чегарасини стабиллаштириш мақсадида уланиш жойига тенглаштирувчи конденсацион қисм ўрнатилади. Агар компенсацион тенглаштирувчи қисм қўйилмаса конденсацион суюқликни катта сарфларда босим фарқини ўзгаришини камйтириб юборади. Бунинг сабаби «+» камерага кондесатни кўпроқ оқиб тушиши «-» камерадан конденсатни трубага оқиб кетишига олиб келади. Бу оқиш трубкалардаги конденсат устунларини фарқини катталашишига сабаб бўлади ва босим фарқи нотугри ўлчанади. Агар конденсацион қисм қўйилса конденсатни трбкадаги устун фарқлари кичик бўлиб, босим фарқи нисбатан тугри ўлчанади.
Ўзгармас босим ротаторлари лаборатория ва ишлаб чиқаришда унча катта бўлмган суюқлик 0,002 дан 70 м3 /соат гача, газ 0,05 дан 600 м3 /соат сарфини ўлчашга ммулжалланган сода жорий сарф ўлчагичдир. У диаметри 3 мм дан 150 мм гача бўлган трубалардаги сарфни ўлчай олади.
Уни асосий ютуқлари бир фазали муҳитларни кичик сарфларни индивидуал градуировкада юқори аниқликда ўлчай олиши, соддалиги, трубада босим камайиши ҳосил қилмаслиги ва ўлчаш шкаласини чизиқлилигидир .


1.48. Расм. Қиздирилган пар сарфини ўлчаш тизимида ўлчаш воситасини уланиши. 1- торайтирувчи қурилма, 2- Конденсацион тенглаштирувчи қисм, 3- беркитувчи вентил, 4- чиқарувчи вентил, 5- газ йиғувчи, ДМ- ўлчаш воситаси



Download 38,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish