Ўтган асрнинг 90-йилларида “Сунъий интелект” номли бешинчи авлод
компьютерлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилганди. Бу ишни асосий
дастурлаш тилларида амалга ошириш амри маҳол эди, шу сабабли лойиҳада
сунъий интелект тиллари сифатида LISP ва PROLOG тиллари танланди.
LISP дастурлаш тили (1956-1959 йиллар) асосчиси Жон Маккарти
бўлиб, у сунъий интелектнинг отаси ҳисобланади. Айнан у биринчи бўлиб
“сунъий интелект” атамасини ишлатган.
LISP тилида асосий элемент
рекурсив ажратилган функциялар тушуниш бўлган. Исталган алгоритм бир
нечта рекурсив билан функциялар тўплами воситасида изоҳланиши
исботланган. Ушбу тилнинг асосий ғоялари кейинроқ Сэймур Пейперт
бошчилигида Масачусетс технологиялар институтида 70-йилларда болалар
учун ишлаб чиқилган LOGO тилида қўлланилди.
PROLOG тили ҳам 1972 йилда
Францияда сунъий интелект
муаммоларини ечиш учун ишлаю чиқилди. PROLOG тили ҳар хил
фикрларни формал кўрнишда тавсифлаш, мантиқни мухокама қилиш,
компьютерни берилган саволларга жавоб бердиришга имкониятли
ҳисоюланади.
Замонавий объектга йўналтирилган ва визуал дастурлаш
тиллари.
Сўнги йилларда компьютернинг дастурий таъминоти ривожланиши
асосий йўналишларидан бири бу объектга
йўналтирилган
дастурлаш
соҳаси бўлди. Обектга йўналтирилган операцион тизимлар (Масалан,
Windows), амалий дастурлар ва объектга йўналтирилган дастурлаш (ОЙД)
тизимлари ҳам аммвийлашди.
Биринчи ОЙД элементи Симула-67 (1967 й., Норвегия) тили бўлди.
Turbo PASCAL да 5,5 версиясидан бошлаб ОЙД воситалари пайдо бўлди.
Turbo PASCAL нинг ривожи якуни якуни сифатида BORLAND филмаси
томонидан DELPHI дастурлаш тизими яратилиши бўлди.
Ушбу система
ѐрдамида тез ва осон мураккаб бўлган график интерфейсни дастурлаш
имконияти мавжуд. 1991 йилда Visual BASIC нинг I версиясидан бошлаб бу
тил тўлалигича объектга
йўналтирилди (1997 йил).
1985 йилда Bell Labs (АҚШ) лаюораторияси С++ дастурлаш тили
яратилганлигини хабарини берди. Бугунги
кунда бу тил ОЙД тиллари
орасида машҳурдир. Бу тил ѐрдамида исталган машина учун – шахсийдан то
суперкомпьютерларгача дастурлар ѐзиш мумкин. Бу тилнинг асосчиси Бьорн
Страуструпдир.
ОЙД тилларидан яна бири 1995 йилда Жеймс Гослинг бошчилигида
Sun Microsystems компаниясида яратилган JAVA тилидир. Уни ишлаб
чиқишда махсус ўрганиш талаб қилмайдиган, содда тилни мақсад қилинган.
JAVA тили максимал даражада С++ тилига ўхшаш бўлиши учун
яратилган яратилган JAVA Интернет учун дастурлар тайѐрлашнинг
идеал