Дастурлаш асослари



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

Лидерлик 
- кичик гуруҳдаги динамик жараѐнларга тааллуқли бѝлиб, 
гуруҳдаги бѝйсуниш ва хукмронлик муносабатларини акс эттирувчи тушунчадир. 
Лидерлик айни пайтда объектив (конкрет вазиятда гуруҳнинг мақсад ва 
вазифалари), субъектив (гуруҳ аъзолариниг индивидуал типологик хусусиятлари, 
қизиқишлари, эхтиѐжлари) шунингдек лидернинг гуруҳ фаолиятининг 
ташаббускори ва ташкилотчиси сифатида харакатлари омилларига боғлиқдир. 
Лидерлик роли назариясига кѝра (америкалик тадқиқотчи Р.Бейлз) лидерлик 
бу алохида ролни қабул қилишдир. Иккита бир биридан сезиларли фарқ 
қиладиган лидерлик роли мавжуд. Биринчиси - профессионал роли, 
бажарилаѐтган иш юзасидан лидер томонидан билдирилаѐтган ва пайдо бѝлган 
муаммони хал қилишга мѝлжалланган таклиф ва фикрлар. Иккинчиси - 
«ижтимоий - эмоционал мутахассис» роли, шахслараро муносабатлардаги 
муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бѝлган лидерлик. 
Гуруҳ фаолиятининг самарадорлиги учун хар иккала лидерлик шаклй 
мавжуд бѝлиши керак. 
Хусусиятлар назариясига кѝра лидерликнинг асосий детерминанти ноѐб 
лидерлик сифатларига эга бѝлишдир. Бу назарияга кѝра айрим одамлар туғма 
лидерлик сифатларига эга бѝладилар (шунинг учун ҳам бу назариянинг яна бир 
номи харизматик назария деб аталади). 
Интерактив назарияга биноан хар қандай гуруҳда лидерликни ким 
зиммасига олишини башорат қилиш мумкин. Бунинг учун гуруҳ аьзолари 
характеристикаси, вужудга келган вазият, бажарилаѐтган вазифа, шунингдек 
лидерликка номзоднинг индивидуал психологик хусусиятларини ѝрганиб, 
ҳисобга олиш керак. 
Вазият назарияси
тадқиқотчилари (М; Америкалик тадқиқотчи Ф.Фидлер) 
фикрига кѝра «Вазифага мѝлжал олган» ѐки «одамларга мѝлжал олган» лидер 
фаолиятининг самарадорлиги гуруҳдаги шароитга боғлиқдир. Лидерлик 
функциясини амалга ошириш учун ѝта қулай ва ѝта ноқулай шароитларда 
«вазифага мѝлжал олган» лидер катта натижаларга эришади. Ўртача қулай 
вазиятларда эса «одамларга мѝлжал олган» лидер устунлик қилади. 
Синтетик ѐки комплекс назария тарафдорларининг таъкидлашича лидерлик 
бу шахслараро муносабатларни ташкил қилиш жараѐнидир, лидер эса бу 
жараѐнни бошқариш субьектидир. Лидерлик - гуруҳ функциясидир, уни гуруҳ 
максадлари ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ѝрганиш керак. Синтетик модел 
лидерлик жараѐнининг учта асосий қисмига эьтиборни қаратади; лидер, 
эргашувчилар ва вазият 


40 
Лидерлик услуби - лидер ѐки рахбар томонидан унга буйсунувчи ѐки унга 
қарам бѝлган одамларга таҳсир кѝрсатиш учун қѝлланиладиган усул ва методлар 
тѝпламидан иборатдир Лидерлик услуби Курт Левин томонидан таклиф қилинган 
бѝлиб у ва шогирдлари томонидан учта услуб ажратилган: авторитар, демократик 
ва либераль услублар.
Авторитар раҳбар - барча кѝрсатмаларни ишчанлик руҳида аниқ, равшан, 
кескин оҳангда ходимларга етказади. Мулокот жараѐнида ҳам ҳодимларга 
нисбатан дѝқ-пѝписа, кескин таъқиқлаш каби қатъий оҳанглардан фойдаланилади. 
Унинг асосий мақсадларидан бири - нима билан бѝлсада, ѝз хукмини ѝтказиш. 
Унинг нутқи ҳам аниқ ва равон, доимо жиддий тусда бѝлади. бирор иш 
юзасидан ходимларни мақташ ѐки уларга жазо бериш, танқид қилиш соф 
субъектив бѝлиб, бу нарса бошлиқларнинг кайфиятига ва ѝша шахсларга нисбатан 
шахсий муносабатига боғлиқ. Жамоа аъзоларининг тилак-истаклари, уларнинг 
фикрлари ва маслаҳатэи жуда кам холлардагина инобатга олинади, аксарият 
холларда бундай истаклар ѐки кѝрсатмалар тѝғридан-тѝғри дѝқ-пѝписа, камситиш 
ѐки маънавий жазолаш йѝли билан чекланади ѐки қониқтирилмайди. Бундай 
раҳбар ѝзининг иш услубларини, келажак режалари, бирор аниқ ишни, қандай 
амалга оширмоқчилигини одатда, сир тутади, унинг фикрича, бу унинг обрѝйига 
салбий таъсир кѝрсатиши мумкин. Авторитар раҳбарда хар бир жамоа 
аъзоларининг қобилияти, ишга муносабатлари, мавқеларига кѝра тутган ѝринлари 
ҳақида тасаввур борки, шунга кѝра у хар бир ходимнинг иш характерларини 
максимал тарзда дастурлаштириб қѝйган, унда хар қандай чекланишлар унинг 
очиқ ғазабини келтиради ва бунинг учун унда жазолашнинг турли услублари 
мавжуд. Яна бундай жамоалардан хокимият - марказлаштирилган жамоа раҳбари 
ушбу марказнинг якка хокими - шунинг учун ҳам бу ерда «менинг одамларим», 
«менинг ишим», «менинг фикрим бѝйича» қабиладаги иборалар тез-тез ишлатиб 
турилади. 
Демократик раҳбар - аксинча, бѝйсунувчиларга мустақиллик, эрк бериш 
тарафдори. Ишни ишчиларнинг шахсий қобилиятларини ҳисобга олган холда 
тақсимлайди. Бунда у ходимларнинг шахсий мойилликларини ҳам ҳисобга олади. 
Буйруқ ѐки топшириқ, одатда таклиф маъносида берилади. Нутқ оддий, доимо 
осойишта, сокин, унда ѝртоқларча, дѝстона муносабат сезилиб туради. Бирор 
кишини мақташ, уни-лавозимини ошириш ѐки ишдаги камчиликка кѝра, ишига 
баҳо бериш доимо жамоа аъзоларининг фикри билан келишилган холда амалга 
оширилади. Жамоада танқид ва ѝз-ѝзини танқид шундай йѝлга қѝйилганки, унинг 
оқибатидан хеч ким азият чекмайди. Чунки кѝпроқ бошлиқ эмас, балки 
жамоанинг бошқа фаоллари -норасмий лидерлар танқид қиладилар. Бошлиқ йѝл 
қѝйган хато-камчиликларини жамоатчилик олдида бѝйнига олади ва олишдан 
қѝрқмайди, чунки ундаги масъулият ҳисси нафақат юқори бошқарув 
ташкилотлари аъзолари билан мулокот пайтида, балки ходимлар билан мулокотда 
ҳам сезилиб туради ва қѝйилган топшириқ юзасидан масъулиятни бошқаларга 
ҳам бѝлиб беришни яхши кѝради. 
Либерал раҳбар - бу раҳбарнинг кайфиятини, ишга муносабатини, ишдан 
мамнун ѐки мамнун эмаслигини билиш қийин. Унда таъқиқлаш, пѝписа 


41 
бѝлмайди, унинг ѝрнига кѝпинча, ишнинг охирги оқибати билан танишиш 
билангина чекланади холос. Жамоада ҳамкорлик йѝқ. Бошлиқ жамоанинг 
муаммоларини ишнинг баланд-пасти билан қизиқмайдигандай, гѝѐки бошқа 
«коинотда» юрганга ѝхшайди. Аниқ кѝрсатмалар бермайди.
Унинг ѝрнига норасмий лидерлар ѐки ѝзига яқин кишилар орқали қилиниши 
лозим бѝлган топшириқлар бажарувчиларга етказилади. Унинг асосий вазифаси, 
унинг назарида, ходимлар учун иш шароитини яхшилаш, ишдаги камчиликларни 
бартараф этиш, керакли махсулотлар, хомашѐ кабиларни топиб келиш, 
мажлисларда қатнашиш ва хоказолардан иборат. 
Ходимлар билан мулокотда бѝлишга тѝғри келганда, у доимо хушмуомила 
бѝлиб, одоб, ахлоқ нормаларини бузмасликка харакат қилади, лекин хеч қачон 
улар билан тортишмайдилар. Олимларнинг фикрича, бундай раҳбар иши олиб 
борган жамоада барча кѝрсаткичлар доимо орқада, қѝним ҳам йѝқ. Либерал 
раҳбар ишда анархияни қилиб қѝйиб, кѝп турмай, бошқа ердан иш қидиришга 
харакат қилади. 
Юқорида баҳо берилган бошқариш услублари кѝпроқ лидерликка эмас, балки 
раҳбарликка тааллуқли, лекин илмий адабиѐтларда бу икки ибора, кѝпинча 
синонимдай ишлатилади. Аслида, энг яхши раҳбар ѝзида барча лидерлик 
сифатларини ҳам мужассамлаштирган бѝлади. чунки соф ижтимоий психологик 
маънодаги лидернинг турлари турли шароитларда ѝзида кѝпроқ намоѐн этадиган 
шахсий сифатларга кѝра, табақаланади. 
Юқорида айтиб ѝтилганидек, раҳбарда туғма қобилият бѝлади, деб ҳам айтиб 
бѝлмайди. Иккинчи томондан, раҳбар вазиятга қараб стихияли тарзда 
тарбияланиб кетаверади, деб ҳам бѝлмайди. Минглаб шахс сифатлари ичида 
кѝплари раҳбарлик учун қулай ва маъқулдир. А.В.Петровский ана шундай 
ижобий сифатларнинг бир ярим мингини санаб чиққан. Лекин уларнинг 
барчасини умумлаштирадиган, бѝлиши лозим бѝлган айрим сифат қобилиятлари 
борки, ѝшалар ҳақида қисқача тѝхталиб ѝтмоқ лозим. 
Аввало, хар қандай рахбарда интеллект - ақл-заковатнинг маълум нормаси 
бѝлиши керак. Бу норма яхши рахбар учун ѝртадан юқори бѝлмоғи мувофиқдир. 
Чунки гений даражадаги интеллектга эга бѝлган раҳбар билан ишлаш одамлар 
учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин, бундай ақл-заковат 
қолганларнинг ижобий ривожланишига психологик тѝсиқ бѝлишини амалиѐт ва 
хаѐт кѝрсатади. Раҳбардаги ѝртадан юқори интелектни қоплаб кетадиган яна 
бошқа муҳим сифатлар борки, улар бошқариш ишининг самарасига ижобий 
таъсир кѝрсатади. 
Масалан, раҳбарнинг мустақил фикрлилик, топқирлик, ташаббускорлик 
сифатлари. Чунки айрим холларда хато қилса ҳам раҳбар оригинал фикрлар 
айтиб, йѝл-йѝриқлар кѝрсата олиши, хар бир кѝрсатилган фикр, қилинган ишга 
мустақил баҳо бера олиши зарур. Хар қандай раҳбар учун керак бѝлган хислатдан 
яна бири том маънода «зиѐли» бѝлиш ѐки бошқача қилиб айтганда, маданиятли 
бѝлишдир. Бошлиқ ѝзидаги маданиятни, аввало, муомалада, одамлар билан 
бѝладиган мулокотларда намойиш қилмоғи керак. Муомала маданияти – бу 
ѝринли, аниқ, қисқа, самимии гапириш маданияти ва иккинчи томондан, 


42 
суҳбатдошни тинглаш қобилиятидир. 
Жамоа фаолиятини ва ѝз фаолиятини режалаштириш қобилияти раҳбар учун 
муҳим бѝлган талабалардан биридир. Чунки режалаштириш асосида ѝз-ѝзтни 
бошқара олиш ва бошқаришни ташқи фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда 
бошқара олишни таъминловчи муҳим психологик хусусият ѐтади. Рахбар ѝз 
ишини пухта режалаштириш қобилиятига эга бѝлган реалистик тафаккурга эга 
бѝлмоғи, яъни хар қандай шароитларда ҳам ѝша муаммо ѐки ишга тааллуқли 
барча альтернатив вариантлардан энг тѝғриси ва мақсадга мувофиқлигини танлаб 
оладиган, ишни тѝғри ташкил эта билган, яъни кам сарфлаб ишни уддалай олган, 
ноаниқ ѐки тасодифий вазиятларда ҳам иш тактикасини тѝғри йѝлга йѝналтира 
оладиган одам бѝлиши керак. 
Шу ѝринда барча лидерларга хос бѝлган яна бир хислатни таъкидлаш жоиз. 
Бу ҳам бѝлса, лидернинг обрѝси ѐки баъзан таржимасиз ишлатиладиган ибора бор 
– авторитети. Лидернинг авторитети – бу керак бѝлса, қобилият. Чунки авторитет 
унга маълум амалда ѝтиргани, маълум санкциялар, имтиѐзлар, имкониятлага эга 
бѝлгани учун расман берилган бѝлиши мумкин. Шуниси борки, раҳбар 
авторитети ҳамиша бир шахснинг иккинчи шахсга нисбатан ҳиссий-иродавий 
таъсирини назарда тутади. Энг ѐмони агар одамдаги ташаббус бѝғилса, у ѝз 
олдига мақсадлар қѝймасликка ѝрганиб қолса, у нафақат халқ учун 
қайғурмайдиган, балки ѝзининг оиласи, яқинлари, фарзандлари учун ҳам 
қайғурмайдиган, улар ташвишларини ѝйламайдиган бѝлиб қолади. Бугунги 
янгиланишлар шароитида миллий-маданий анъаналаримизни ҳисобга олганда ҳам 
бошқарувда гуманистик тамойилларга кенг йѝл очиш орқали фуқароларда 
мустақил фикр, фуқаролик позицияси, ташаббускорликнинг бѝлиши қанчалик 
аҳамиятли эканлигини яхши биламиз. Шунинг учун ҳам янги авлод раҳбарларига, 
бошқарувчиларига қѝйиладиган талаблар, улар хулқидан кутиладиган сифатлар 
жамиятда соғлом инсоний муносабатларнинг барқарорлашуви, соғлом рақобат ва 
ѝзаро бағрикенглик, лекин ишда ѝзига ва ҳамкасбларига нисбатан талабчанликни 
тақозо этади.
Раҳбарлик ва бошқариш икки тарздаги ижтимоий ҳодисалардир. Раҳбарлик 
бу шахснинг мавқеи, бошқариш эса бевосита амалий жараѐндир. Раҳбарлик мавқе 
сифатида шахсда эгалик хусусиятини шакллантиради. Бунда эгалик ѝз хулқи, 
хатти- харакатлари ва муомила муносабатларига нисбатан эгалик хиссини 
вужудга келтиради. Бошқариш эса бевосита жамоага қаратилган бѝлиб, унинг 
психологик натижаси ѝзликка нисбатан хурмат, ѝзлигини қадрлаш, англаш 
кабиларни вужудга келтиради. Раҳбар доим ѝз ходимлари билан мулокотда 
бѝлади. Бу эса уни мулокот қилиш кѝникмаларини шаклланган бѝлишини талаб 
қилади. Мулокот асосида ишни турли хил тарзда ташкиллаштиради. Жумладан, 
ишни бюрократик, демократик тарзда ташкиллаштириши мумкин. худди мана шу 
мулокот шаклига кѝра жамоада ижтимоий фикр вужудга келади. раҳбар ишни 
ташкиллаштиришга кѝра уч хил раҳбарлик стилига эга бѝлиши керак. Авторитар, 
демократик ва либерал. Ушбу стиллларнинг хар бири ѝз натижасига эга бѝлиб, 
жамоада турли хил ижтимоий психологик кайфиятни вужудга келтиради. 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish