17
йигиндиси объектив факторларнинг акс этиши менежер фаолиятига шахсий бахо
бериш, яъни ѝзини-ѝзи бахолашдан иборатдир.
Менежернинг ѝзига-ѝзи хисобот бериши бир неча вазиятларни камраб олади,
биринчидан, бѝлиб ѝтган вокеликларга ижобий ѐки салбий муносабатини
билдириш, иккинчидан бахолаш жараѐнидаги интернат ва экстернал назорат
функциясини роли, учинчидан, хатоларни келтириб чикарувчи сабабларини
аникдаш, тѝртинчидан, нуқсонларнинг олдини олиш ҳақидаги мулохазалар,
бешинчидан, фаолият, муомала, хулк-атвор самарадорлигини ошириш юзасидан
уй-фикрлар ва хакозо.
Менежернинг монологик ѐки диологик тарздаги ѝзига-ѝзи хисобот бериши
унинг характер хислатини, маслагини, иродавий сифатларини, шахсий
хусусиятларини муайян йуналишда очиб беришга хизмат килади. Шунинг учун
хар кандай шаклдаги хисобот шахснинг ѝзига-ѝзи бахо беришига каратилган
бѝлиб, объектив ва субъектив бахолаш ни ѝзида акс эттиради. Ўзи ва ѝзгалар
тѝғрисидаги мулохазаларнинг муайян тарзда мужассамлашуви якка шасхнинг
ѝзига муносабатини ҳамда қѝл остидагиларга нисбатан бахолашини ифодалайди.
Менежер ва унинг қѝл остидаги кишиларнинг ѝзаро муносабатларини
аниклашга мулжалланган методлардан бири-варака ѐки анкетадир. Варақа ѐки
анкета методи очик, ѐпик ва шкала шаклларидан ташкил топган бѝлиб, сиртдан
бахо бериш, муносабат билдириш, хохишни акс эттириш каби психологик
мезонлар ѐрдами турли хусусиятдаги эмпирик материалларни туплаш имконини
беради. Анкета ѝзининг хусусиятига биноан текширилувчилардан руй-рост фикр
билдиришни, баъзан номсиз ахборот ѝзатишни тақозо этганлиги туфайли
объектлирок маълумот олиш имконини яратади.
Варақа ижтимоий хусусиятли вазиятларни, муносабатларни, индвидуал
карашларни текширишда фойдаланилади, уни таркатиш осон ва статистик
хисоблаш эса унгай кечади. Худди шу боисдан материаллар қѝлами кенглиги,
иштирокчилар микдори катталиги билан бошқа методлардан бирмунча ажралиб
туради.
Варака саволларига «ха» ѐки «йук», шунингдек «+», «-» аломатлар ѐрдами
билан жавоб килинади. Баъзи холларда бир нечта вазиятдан факат биттасини
белгилаш талаб этилади, гохо бир савол хилма-хил позициядан келиб чикиб
ѐндошилганлиги сабабли ишончлилик даражаси юксак, аник бѝлишини хам
таъминлайди. Энг кейинги вариантдаги варака шкалалар оркали фикрлар
мужассамлигини гавдалантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: