дастурий таминот ва ёрдамчи(ҳизмат кўрсатувчи) дастурий таъминотдан иборат. Асосий дастурий таъминот компьютер билан биргаликда етказиб берилса, ҳизмат кўрсатувчи дастурий таъминот алоҳида, қўшимча тарзда яратилиши мумкин.
Асосий дастурий таъминот (baze softwаre) – бу, компьютер ишини
таъминловчи дастурларининг минимал тўпламидан иборат.
Уларга қуйидагилар киради:
- операцион тизим (ОТ);
- тармоқ операцион тизими.
Ёрдамчи(ҳизмат кўрсатувчи) дастурий таъминотга асосий дастурий таъминот имкониятларини кенгайтирувчи ва фойдаланувчининг иш муҳитини
(интерфейсни) қулайроқ ташкил этувчи дастурлар киради. Булар ташхис қилувчи, компьютернинг ишчанлигини оширувчи, антивирус, тармоқ ишини таъминловчи ва бошқа дастурлардир.
Асосий дастурий таъминотни қўшимча равишда ўрнатиладиган хизмат кўрсатувчи дастурлар тўплами тўлдириб туради. Бундай дастурларни кўпинча
утилитлар деб аташади.
Утилитлар – бу, маълумотларни қайта ишлашда қўшимча операцияларни бажаришга ёки компьютерга ҳизмат кўрсатишга (ташхис, аппарат ва дастурий
воситаларни тестлаш, дискдан фойдаланишни оптималлаштириш ва бошқалар) мўлжалланган дастурлардир.
Компьютернинг дастурий таъминоти орасида энг кўп қўлланиладигани амалий дастурий таъминот(АДТ)дир. Бунга асосий сабаб- компьютерлардан инсон фаолиятининг барча соҳаларида кенг фойдаланиши, турли предмет соҳаларида автоматлаштирилган тизимларни яратилиши ва қўлланишидир.
Амалий дастурий таъминотни қуйидагича таснифлаш мумкин.
Муаммога йўналтирилган АДТга қуйидагилар киради:
- бухгалтерия учун ДТ;
- персонални бошқариш ДТ;
- жараёнларни бошқариш ДТ;
- банк ахборот тизимлари ва бошқалар.
Умумий мақсадли АДТ - соҳа мутахассиси бўлган фойдаланувчи ахборот технологиясини қўллаганда унинг ишига ёрдам берувчи кўплаб дастурларни ўз ичига олади.
Булар:
- компьютерларда маълумотлар базасини ташкил этиш ва сақлашни таъминловчи маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ);
- матнли ҳужжатларни автоматик равишда форматлаштирувчи, уларни тегишли холатда расмийлаштирувчи ва чоп этувчи матн муҳаррирлари;
- график муҳаррирлар;
- ҳисоблашлар учун қулай муҳитни таъминловчи электрон жадваллар;
- тақдимот қилиш воситалари, яъни тасвирлар ҳосил қилиш, уларни экранда намойиш этиш, слайдлар, анимация, фильмлар тайёрлашга мўлжалланган махсус дастурлар.
Офис АДТ идора фаолиятини ташкилий бошқаришни таъминловчи дастурларни ўз ичига олади. Уларга қуйидагилар киради:
- планировҳик ёки органайзерлар, яъни иш вақтини режалаштирувчи, учрашувлар баённомаларини, жадвалларни тузувчи, телефон ва ёзув китобларини олиб борувчи дастурлар;
- таржимон дастурлар, яъни берилган бошланғич матнни кўрсатилган тилга таржима қилишга мўлжалланган дастурлар;
- сканер ёрдамида ўқилган ахборотни таниб олувчи ва матнли ифодага ўзгартирувчи дастурий воситалар;
- тармоқдаги узоқ масофада жойлашган абонент билан фойдаланувчи орасидаги ўзаро мулоқотни ташкил этувчи коммуникацион дастурлар.
Кичик нашриёт тизимлари «компьютерли нашриёт фаолияти» ахборот технологиясини таъминлайди, матнни форматлаш ва тахрирлаш, автоматик равишда бетларга ажратиш, хат бошларини яратиш, рангли графикани матн орасига қўйиш ва хоказоларни бажаради.
Topshiriqlar:
(Хар бир саволга ёзма равишда жавоб беринг)
1. Дастурий таъминот нима ва унинг қандай турлари мавжуд ?
2. Дастурий таъминотнинг тузилиши қандай ?
3. Системавий ва амалий дастурий воситалар деганда нимани тушунасиз ?
4. Амалий дастурий таъминот деганда нимани тушунасиз ?
5.Утилиталар нима ?
Do'stlaringiz bilan baham: |