Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот объекти қилиб мамлакатимизда ва вилоятлар аро содир бўлаётган эрта турмуш жараёнларини белгилаб олдик. Тадқиқот предмети килиб эрта турмушга сабаб бўлаётган омиллар ва сабабларни белгилаб олинди.
Тадқиқот мақсади ва вазифаси.
Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда содир бўлаётган эрта турмушни олдини олиш хамда уни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш учун маьлумотлар тўплашдан иборат.Мақсадга асосланиб ушбу вазифаларни ўз олдимизга қўйдик:
-Эрта турмушга сабаб бўлаётган факторларни аниқлаш;
-Эрта турмушни худудлар аро тахлил қилиш ;
-Эрта турмуш келтириб чиқараётган салбий муаммоларни жамотчиликка таьсирини ўрганишни мақсад қилиб белгилаб олдик.
Асосий тушунчалар тахлили.
Таъкидлаш керакки, ҳозир шифокорлар 16–17 ёшли қизлар турмушга тайёр эмаслиги, ҳомиладорлик ва туғуруқ ҳолатида қийналиб қолаётганини айтиб, уларни 19–20 ёшларида турмушга беришни, йигитларга 20–22 ёшларда уйланишни тавсия қилишмоқда.
Икки ёш расмий никоҳдан ўтиш учун тўйдан бир ой олдин жойлардаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) идораларига ариза топширади. Шунда уларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади. Тиббий кўрик варақаси тўлдирилган ҳолдагина фуқароларнинг расмий никоҳи қайд этилади. Келин-куёвларни тўйдан олдин мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтказиш талаби бежиз қўйилмаган. Навниҳол йигит ёки қиз яширин тарзда кечаётган бирор дардга чалинган, уни ўзи ҳам сезмай юрган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Камқонлик, юрак-қон томир, буйрак ҳасталикларини даволамай туриб ҳомиладор бўлиш ногирон болалар туғилишига олиб келиши ҳаётда кўп исботланган. Хасталикларни оила қуришдан аввал даволаш осон. Давлатимиз яратаётган бу каби шароитлар соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган. Зеро, оилада йигит ва қиз ўз вазифа ва масъулиятларини адо этишлари, соғлом зурриётларни дунёга келтиришлари учун аввало ўзлари соғлом бўлишлари керак. Ҳозирга келиб тиббий кўрикнинг аҳамиятини аксарият ота-оналар тушуниб етдилар. Аммо шундай бўлса-да, “Ҳали турмушга чиқмаган ёш қиз турли йўналишдаги шифокорларга учраб юришининг нима кераги бор?” деб тор мулоҳаза юритадиганлар ҳам йўқ эмас. Ана шундай фикрлаш сабабли тиббий кўрикнинг талаб даражасида ўтказилишига эътибор бермай, гиёҳвандликка берилган ёки наслий касаллиги бўлган куёвга узатиш оқибатида бахтсиз қолган қизлар, пушаймон чеккан ота-оналар ҳаётда учраб турибди.
Аксарият эрта оила қурган қизларда камқонлик, камқувватлик кузатилади. Бу ҳол келинларнинг узоқ вақт бўйида бўлмаслиги, ҳомиладорлик оғир кечишига, гўдаклар нобуд бўлиши ёки ногирон туғилишига, туғуруқдан кейинги турли асоратларга, ҳатто бепуштликка олиб келиши мумкинлигини шифокорлар таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |