Курс иши талабанинг илмий жиҳатдан етуклиги ҳамда «Аудит» фани
бўйича чуқур билимга ва амалий кўникмага эгалигини намоён қилиши
зарур. Курс ишида ўрганиладиган масалаларнинг назарий жиҳатлари,
аниқланган муаммоларини, қўйилган илмий ва амалий вазифаларни
таҳлил қилиш ҳамда муаммоларни ҳал этишни кўзлаган ҳолда бир-бирига
мантиқий мос режа тузилади ва шу асосида ёзилади. Талаба курс иши
бўйича изланиш натижаларини ёритишда аудитни ташкил қилишнинг
ўзига хослигини ҳисобга олиб, чет давлатларнинг тажрибаларини
ўзимизда
орттирган
амалий
ютуқларни
умумлаштирган
ҳолда
белгиланган муаммоларнинг ечимини топиш йўл-йўриқларни ишлаб
чиқади ва бартараф қилиш усулларини тавсия этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |