2
Аннотация
Дастур 5А310701 - Электр механикаси (тармоқлар бўйича), 5А310702
- Электр изоляцияли ва кабелли техника ва 5А310704
- Электротехник
мажмуалар ва тизимлар (тармоқлар бўйича) магистратура мутахассислигига
кирувчилар учун 5310700
– Электр техникаси, электр механикаси ва электр
технологиялари (тармоқлар бўйича) таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув
йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Тоиров О.З. – ТДТУ «Электр машиналари» кафедраси мудири, т.ф.д.,
профессор.
Туляганов М.М. – ТДТУ «Электр механикаси ва электр
технологиялари» кафедраси мудири, т.ф.н., доцент.
Дастур Электроэнергетика факультетининг 2020 йил 23 июндаги № 10
сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия
этилган.
3
КИРИШ
5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари
(тармоқлар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши – фан ва техника
соҳасидаги йўналиш бўлиб, у электр энергиясини ишлаб чиқариш,
ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилишдаги электр машиналари ва
трансформаторларни ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, эксплуатация қилиш ва
таъмирлаш, автоматик бошқариш соҳа истиқболини
белгилашга, касбий
кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг
воситалари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб
олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг вазифаси -
талабалар билимларини чуқурлаштириш ва
электр машиналари ва
трансформаторларни ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш корхоналари,
электр машиналари, электр юритмалари, трансформаторлари,
кучли электр
ва магнит майдонли ускуналари, электромеханик мажмуалар ва тизимлар, шу
жумладан уларни бошқариш ва ростлаш, электр ва электрон қурилмалар,
электромеханик ва электрон қурилмалар мажмуалари ва тизимлари,
автоматик қурилмалар ва энергия оқимини бошқариш тизимлари, кабел
маҳсулотлари ва ўтказгичлар,
электр конденсаторлар, кабелларни электр
изоляцияси учун материаллар ва тизимлар, электр конденсаторларни электр
изоляцияси, бошқариладиган электромеханик ва технологик тизимлар, шу
жумладан электр энергиясини механик энергияга ва механик энергияни
электр энергияга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар (ва аксинча),
электротехнологик, электр пайвандлаш ва электрофизик қурилмалар ва
жараѐнлар, маиший электр иситиш учун мосламалар ишлаб чиқариш
корхоналари, электр транспортининг ҳар
хил турлари ва транспорт
тизимларининг мақбул ишлашини таъминлаш воситалари, саноат
корхоналарининг электр жиҳозлари, барча паст кучланишли ва юқори
кучланишли электр жиҳозлари, электр қурилмалари, тармоқлари, меъѐрий-
техник ҳужжатлар ва стандартлаштириш тизимлари, электротехника саноати
маҳсулотлари, электр қурилмаларини сифатини текшириш ва текшириш
усуллари ва воситаларига оид муҳандислик масалаларини ечиш,
алгоритмлаш ва
математик таъминотни яратиш, технологик ечимларни
ишлаб чиқиш бўйича ҳамда илғор педагогик технологиялардан фойдаланган
ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5310700 - Электр техникаси, электр механикаси ва электр
технологиялари (тармоқлар бўйича)
таълим йўналиши негизидаги 5А310701-
Электр механикаси (тармоқлар бўйича), 5А310702 – Электр изоляцияли ва
кабелли техника, 5А310704 - Электротехник
мажмуалар ва тизимлар
(тармоқлар бўйича) магистратура мутахассисликларига кирувчи талабалар
учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 5 та ихтисослик фанлари
бўйича: “Махсус электрмеханик ўзгарткичлар”, “Электр машиналари ва
тарнсформаторларни таъмирлаш ва синаш”, “Электр механик тизимларида
энергия
тежамкорлик”,
“Умумсаноат
андозавий
механизмларининг
автоматлаштирилган электр юритмалари”, “Кабель
техникасининг назарий