3.ТОМОНЛРНИНГ ҲУҚУКЛАРИ
3.1 Ижарга берувчи қўйидаги хуқукларга эга :
3.1.1 Мазкур Низомнинг 2.1 ва 2.2 бандларида назарда тутилган тартибда ва миқдорда белгиланган муддатда Ижарага олувчидан ижара туловининг тўланиши талаб қилиши:
3.1.2 Ижарга олувчининг айби билан дарслик йўколган ёки фойдаланишга яроксиз холатга келиб колганида , зарарини худди шундай дарслик билан копланиши ёки унинг қийматини мазкур Шартноманинг 4.2.4-бандида кўрсатилган тартибда тўланиши талаб қилиш:
3.1.3.Ижара тўловини муддатини узайтириш
3.2.Ижарага олувчи қўйидаги ҳуқукларига эга :
3.2.1. Ижара туловини тўлагандан сўнг , Ижарга берувчидан тегишли дасрликларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатида ва тўлик тўпламида Ижарага берувчидан талаб қилиш :.
3.2.2 Ижара тўловини муддатини узайтириш тўғрисида Ижарага беручига мурожат қилиш:
3.2.3.Мазкур Шартноманинг 2-1 бандида қўрсатиб ўтилган ижара тўлови суммасини Ижарга берувчининг ёки тегишли банкнинг кассасига накд пул маблағлаини тўлаш ёки Ижарага берувчининг шахсий ғазна хисоб варагига пул ўтқазиш йўли билан тўлаш
.
4.ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1 Ижарга берувчи қўйидагиларга мажбур;
4.1.1. Ижара тўлови тўлангандан кейин ,мазкур Шартноманинг 1.2- кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламдан 2021/2022 ўқув йилида вактинчалик фойдаланиш учун Иажрага олувчига бериш::
4.1.2. Ижарага олувчини ижара тўлови миқдорлари, дарсликлар тўпламларини ижарага бериш ва ижара тўловини тўлаш тартиби , шунингдек дарсликлар тўпламларидан фойдаланиш шартлари ва
муддатлари тўғрисидда маълумотлар билан таъминлаш
4.2. Ижарага олувчи қўидагиларга мажбур:
4.2.1. Мазкур Шартноманинг 2.1 ва 2.2 бандларида қўрсатиб ўтилган миқдорда ва муддатларида ижара тўловини тўлаш
4.2.2.Олинган дарсликлар тўпламини тўлиқ ва фойдаланишга яроқли холатда сақланишини таъминлаш.
4.2.3 Дарсликлар тўпламини фойдаланишга яроқли холатда Ижара берувчига қайтариш
4.2.4. Дарсликларни йўколган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз холатга келиб қолган холатларида зарани худди шундай дарслик билан қоплаш, ёхуд бирламчи хужжатларида (ҳисоб-фактурада , юк хатида ) қўрсатилган унинг қийматини қўйидаги миқдорларда тўлаш
а) биринчи синф ўқувчиларнинг ҳар бир дарслик учун- бир баравари миқдорида.
б) 2-4- синф ўқувчиларнинг ҳар бир дарслик учун – икки баравари миқдорида.
в) 5-11 синф ўқувчиларнинг ҳар бир дарслик учун –тўрт баравари миқдорида.
Do'stlaringiz bilan baham: |