Дарсликда биофизика асослари, инсон организмида бўладиган жараёнлар, тўқима тузилишларининг фаолияти ҳамда биофизикада қўлланиладиган атама ва аниқликлар кўриб чиқилган



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/61
Sana12.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#492321
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   61
Bog'liq
biofizika

2.6. Юрак мушаклари қисқариши
Юракнинг физиологик фаолияти қонни иккита айлана бўйича ҳайдашдан 
иборат. Бунда юрак олди ва қоринчалар мушакларининг қисқариши давомида 
максимал босим бўлган томондан минимал бўлган томонга қараб қон ҳаракати 
рўй беради. Юрак бўлмача ва қоринчаларида ички ва ташқи юзалардаги шакл 
ўзгариши туфайли босим динамикаси экспериментлар орқали аниқланади. 
Бундай экспериментал усулларга ангиокардиофафия, юрак ўнг ва чап 
бўлмачаларини катетерлаштириш, эхокардиография қилиш киради. 


35 
Юракни даврий (циклли) фаолияти давомида миокард мушаклари қисқариб 
ва ёзилиб туради. Ушбу қисқариш давомида юрак бўлмачаларидаги кон сиқиб
чиқарилади, яъни ҳайдалади ва бундай ҳолатни «систол» дейилади. Кейин 
цикл давомида бўшаган қоринчаларни қон билан тўлиш даврини «диастол» 
дейилади. 
Систол бошида юрак 
қоринчасида ички босими 
(ҚИБ) кўтарилади 
натижада қон ҳаракатга келади ва қон ҳайдаш жараёни бошланади. 
Юрак систоли икки даврга ажралади – қоринча ички босими – ҚИБ 
(внутрижелудочное давление – ВЖД) ни ўсиш даври ва ҳайдаш даври. Худди 
шунингдек, юрак диастоли ҳам икки даврга ажралади – юрак олди диастоли ва 
қоринчалар диастоли (2–илова). 
ҚИБ нинг ўсиш даври 0,09 дан 0,12 с.гача вақтда давом этади. 
Юрак олди систоли КИБ ни ўсишида катга аҳамият касб этади. 
Қўзғалувчанлик, 
автоматизм, 
ўтказувчанлик 
ва 
қисқарувчанлик 
миокарднинг асосий функцияси ҳисобланади. Миокарднинг ҳамма 
ҳужайралари кўзғалувчанлик хусусиятига эга. Автоматизм хусусияти 
шундан иборатки, миокарднинг баъзи ҳужайралари ўз–ўзидан кисқариш 
лаёқатига эгадир. Синус тугуни хужайралари 1 мин. да энг кўп қўзғалади ва 
юракнинг бир маромда қисқаришини таъминлайди. Одатда, яъни нормал 
ҳолда юрак 1 минутда 60–80 марта қисқаради. 
Миокардда 
импульсларни 
ўтказиш, 
ҳужайраларнинг 
ўзаро 
электрохимиявий таъсирланиши туфайли амалга оширилади. Бунинг 
натижасида импульслар бутун миокардда тарқалади ва гавданинг хоҳлаган 
жойидан ёзиб олиш мумкин бўлган интенсивлиқда электр юритувчи куч пайдо 
бўлади. Юракнинг электр юритувчи кучи таъсир этаётган вактдаги ўзгаришини 
акс эттирувчи эгри чизиқ электроқардиограмма (ЭКГ) деб аталади (2.11 ва 
2.12 – расмлар). 
Юрак циклик равишда ишлайди. Синус тугунида импульслар пайдо бўлган 
вақт циклнинг бошланиши ҳисобланади. Бўшаган бўлмача ва коринчалар бу 
вактда қонга тўлган бўлади. Импульслар таъсирида бўлмачалар қисқаради. 
Натижада қоринчаларга қўшимча қон оқиб келади. Бундан улар 
таъсирлашади. Импульслар тарқалиши билан бўлажак қисқариш тўлқинлари 
ҳам харакат қила бошлайди 
(асинхрон қисқариш фазаси). 
Қисқариш кучи 
кўпайган заҳоти қоринчалар босими бўлмачалар босимидан ошиб кетади ва 
тавақали клапанлар ёпилади. Шу ондан 
изометрик қисқариш фазаси 
бошланади. Бу фаза қоринчалар босими аорта ва юрақдан чиққан бошқа 
томирлардаги босимдан ошгач, тугайди ва ярим ойсимон клапанлар очилади. 
Кейин 
қонни ҳайдаш фазаси 
бошланади, қон қоринчалардан томирларга 
отилиб чиқади. Изометрик ва асинхрон қисқариш фазалари ва қонни хайдаш 
фазаси юрак систолини ташкил этади. Қонни ҳайдаш фазасидан кейин юрак 
бўшашиб колади, томирлардаги босим таъсирида ярим ойсимон клапанлар 
ёпилади. Юракнинг бўшашиши давом этади. 
Бу изометрик бўшашиш фазаси 
деб 
аталади. Қоринчалардаги босим бўлмачаларда шу вақтда йиғилган қон 
босимидан пастга тушганда тавақали клапанлар очилиб, қоринчаларга қон тўла 
бошлайди. Сўнгра кейинги цикллар бошланади. Изометрик бўшашиш, 


36 
қоринчаларнинг қонга тўлиш фазалари бўлмачалар диастоласи юрак 
диастоласини ташкил этади. 
Юрак қонни томирларга маълум бир микдорда ҳайдайди ва нормал ҳолда 
унинг максимал босими 120 мм симоб устунини ташкил этади. Катта ёшдаги 
одам организмида 5–6 л кон 1 минутда организмни тўла айланиб чиқади. 
2.11–расм
2.12–расм 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish