Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
13.5. Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг
жаҳон тажрибаси 
Ривожланган мамлакатлар халқаро капитал ҳаракатини асосан капитал 
экспорти-импортини миллий ва халқаро даражада рағбатлантириш орқали 
амалга оширадилар. Капиталнинг қарзлар, портфель инвестициялар ва 
бошқалар шаклида ҳаракат қилиши борасидаги давлат сиёсати унинг 
ҳаракатидаги барча чеклашларни олиб ташлаш мақсадида олиб борилади. 
Бевосита хорижий инвестицияларга нисбатан давлат ҳар қандай чеклашларни 
амалга ошириш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради, чунки бу миллий 


259 
иқтисодий ҳавфсизлик билан боғлиқ. Шуниси ҳарактерлики, капитални четга 
чиқариш уни жалб қилишга нисбатан кам даражада тартибга солиниб 
турилади. 
Давлат тартибга солишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланади: 
1) 
молиявий: жадаллаштирилган амортизация; солиқ имтиёзлари; 
субсидиялар, қарзлар бериш; кредитларни суғурталаш ва кафолатлаш; 
2) 
номолиявий: ер участкалари ажратиш; зарурий инфраструктура 
билан таъминлаш; техник ёрдам кўрсатиш. 
Бу борада йирик капитал экспортери-импортери бўлмиш АҚШ тажрибаси 
жуда муҳимдир. АҚШнинг БХИларни тартибга солиш сиёсати икки 
даражада амалга оширилади: федерал, ҳамда маҳаллий (штатлар, округлар, 
шаҳарлар). Федерал тартибга солиш деганда хорижий инвестицияларга 
нисбатан чеклашлар тушунилади. Бунда миллий ҳавфсизлик масаласи 
биринчи ўринга кўтарилади. АҚШ президенти америка фирмаларининг 
қўшилиши, ютилиб кетилиши ва сотиб олиниши жараёнларини (агар бунда 
фирма фаолияти устидан назорат хорижий инвестор қўлига ўтса) тўхтатиб 
қўйиш ҳуқуқига эга.
Маҳаллий даражада суғурта бизнеси ва қишлоқ хўжалиги ерларини 
сотишни тартибга солиш орқали амалга оширилади. Трестларга қарши 
қонунларни давлат органлари томонидан қўлланилиши ҳам катта аҳамият 
касб этади. Умуман олганда маҳаллий маъмуриятнинг хорижий инвесторлар 
фаолиятини тартибга солиш имкониятлари катта эмас. Инвестицияларни 
рағбатлантириш тажрибаси кўпроқдир. АҚШга хорижий инвестицияларни 
жалб 
этишнинг 
муҳим 
механизмларидан 
бири 
– 
хориждаги 
ваколатхоналардир. Улар инвестицияларни у ёки бу штатга жалб этилишига 
кўмаклашадилар (Япониянинг ўзида шундай ваколатхоналардан 40 таси 
фаолият кўрсатмоқда).
АҚШнинг алоҳида штатларига хорижий инвестицияларни жалб этишни 
рағбатлантириш дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: солиқ имтиёзлари; 
корхонани қураётган ёки модернизациялаштираётган хорижий инвестор учун 
бозордаги ставкалардан пастроқ даражада қарзлар ва субсидиялар ажратиш; 
касбга ўқитиш ва бандликка кўмаклашиш; транспорт тармоғини 
такомиллаштириш; ер участкасини қурилиш учун тайёрлаш; текинга 
фойдаланиш учун ер участкасини ажратиш ва бошқ. 
Халқаро инвестицияларни тартибга солиш бўйича муҳим амалий 
ҳужжатлардан бири – Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги ташкилоти доирасида 
ишлаб чиқилган хорижий инвестицияларнинг «кўнгилли кодекси»дир. 
Келажакда Умумжаҳон савдо ташкилоти (УСТ) томонидан фойдаланилиши 


260 
мумкин бўлган ушбу «кодекс» да қуйидаги инвестицион тамойиллар қайд 
этилган: 
 транспарентлик; 
 донор-мамлакатларга нодискриминацион ёндашув; 
 хорижий инвесторлар учун миллий режим; 
 инвестицион рағбатларни соғлиқни сақлаш, ҳавфсизлик ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан мос тушиши; 
 савдони 
ва 
капитал 
қўйилмалар 
ўсишини 
чегараловчи 
инвестицияларга бўлган чекловларни минималлаштириш; 
 инвестицияларни экспроприация қилинишидан воз кечиш (бунда 
ижтимоий 
мақсадлар 
учун 
ва 
миллий 
қонунчилик 
доирасида, 
нодискриминация асосида, халқаро ҳуқуқ қоидаларига амал қилган ҳолда ва 
етарли ва самарали компенсация тўланиши шарти билан экспроприация 
амалга оширилиши мумкин); 
 рўйхатдан ўтказилиш ва конвертациялашувнинг таъминланиши; 
 капитални олиб чиқишдаги тўсиқларни йўқотиш; 
 икки маротаба солиққа тортишни бекор қилиш; 
 реципиент мамлакатнинг миллий қонунчилигига, маъмурий тартиб ва 
қоидаларига хорижий инвесторнинг амал қилиши; 
 инвестицион лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хорижий 
мутахассисларни мамлакатдан чиқишига ва вақтинча ташриф буюришига 
рухсат бериш; 
 маслаҳатлар ва музокара ёки арбитраж ёрдамида келишмовчиликларни 
бартараф этиш. 
Хорижий инвестицияни ўз иқтисодиётига жалб этаётган ҳар бир давлат 
хорижлик шерикларига ҳуқуқий ва ташкилий кафолатлар яратиб беради. Бу 
жараён жаҳон тажрибасида синовдан ижобий равишда ўтган. Ўзбекистон 
Республикаси хорижий инвестициялар тўғрисидаги қонунининг 11- 
моддасида шундай ёзилган: Республика ҳудудида ўз инвестиция фаолиятини 
олиб бораётган хорижий инвесторлар ҳуқуқларининг ҳимоясини Ўзбекистон 
Республикаси кафолатлайди. Бу кафолат албатта, халқаро ҳуқуқ нормалари 
асосида берилади. Агарда Ўзбекистоннинг янги қабул қилинган қонунчилиги 
инвестиция 
шароитларини 
ёмонлаштирса, 
ўн 
йилгача 
хорижий 
инвестициялар улар жалб қилинган даврда қабул қилинган қонунчилик 
шартлари сақланиб қолади. Бу талаб мудофаа, миллий ҳавфсизлик, жамоат 
тартибини сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан 
боғлиқ қонунчиликни ўзгартирмайди. Ўзбекистон Республикаси давлат 
органлари хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларига путур етказадиган ҳуқуқий 


261 
нормативларни қабул қилган тақдирда, инвесторларга етказилган зарар шу 
органлардан суд орқали ундирилади. 
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларини амалга 
оширишда 
дунёнинг 
кўплаб 
мамлакатлари 
иштирок 
этмоқда. 
Инвестицияларни жалб этиш вазифасини давлатимиз кўп укладли бозор 
иқтисодиётини яратиш ва ривожлантириш асосида хақиқий мулкдорларни 
шакллантириш билан боғлайди.

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish