Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
 
1
Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Иқтисодиётга оид атама ва тушунчаларнинг изоҳли 
луғати.-Т.:ABU MATBUOT- KONSALT, 2017.-262-263-бетлар. 


175 
 
10.3. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг мақсади, йўналишлари 
ва ижтимоий соҳада давлат бошқаруви 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислохатлар мақсади инсон ва 
унинг манфаатлари,фаровонлигини таъминлаш ҳамда инсонни ҳар 
томонлама камолга етказишга қаратилгандир. Бу мақсад биринчи марта 1990 
йил 5 июнда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти
И.А.Каримов томонидан “Ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч 
билан” деб номланган собиқ Ўзбекистон Компартиясининг ХХII съездида 
сўзланган маърузасида “биз бутун иқтисодиётни ижтимоий йўналиш бахш 
этишни, унга инсонга, унинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга 
қаратишни ўзимизнинг асосий вазифамиз деб биламиз”
1
, – деб баралла 
айтилган. Ушбу сўзлар билан И.А.Каримов томонидан мамлакат 
мустақиллиги учун кураш айни қизиган пайтда, истиқболда Ўзбекистонни 
мустақил тараққий эттиришнинг мақсади қилиб белгилаб берилган. 
И.А.Каримов истиқлол арафасида, “Ўзбекистон аҳолиси ўрта ҳисобда 
гўшт маҳсулотларини, сут ва сут маҳсулотларини, тухумни умуман мамлакат 
аҳолисига нисбатан икки баробар кам истеъмол қилмоқда. Ойига ўрта 
ҳисобда 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг улуши 
мамлакатда 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, бизнинг республикамизда 45 
фоизга боради. Бир миллионга яқин киши ижтимоий ишлаб чиқаришда 
ўзининг кўлидан келадиган ишни топа олмаяпти. 
Ижтимоий инфраструктура тармоқлари: соғлиқни сақлаш, халқ таълими, 
мактабгача болалар муассасалари жуда оғир аҳволга тушиб қолган. Мактаб 
ва касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда жойлаштирилганини 
айтишнинг ўзи кифоя. Жуда ўткир иқтисодий ва ижтимоий муаммолар 
рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Буни, аввало, шундан кўрса бўладики, 
инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши, унинг шахс сифатида 
маънавий ривожланиши бир ёқда турсин, кўпинча яшаш учун керак бўлган 
энг оддий нарсалар ҳам етишмаяпти”
2
, – деб таъкидлаган. 
Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг аҳоли турмуш 
даражасини юқори даража таъминлаш, инсон манфаатларини рўёбга 
чиқариш ва уни ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш 
мақсадида ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ 
ташқи сиёсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 
2011.-205-бет.
2
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Т.: Ўзбекистон, 
2011.-167-168-бетлар.


176 
барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила 
бошланди.Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда 
мустақилликнинг дастлаб давридаёқ давлат ижтимоий сиёсатининг асослари 
яратилиб, амалга оширила бошланди. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат 
устувор йўналиш ҳисобланади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. 
Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, 
улар қуйидагилардан иборатдир: 

Ижтимоий сиёсатни ўтказишда давлатнинг бошқариш функциясига 
эгалиги;

Ижтимоий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги;

Аҳолининг яшаш даражасини кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик;

Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари маҳаллалар орқали аҳолига 
аниқ манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

Ижтимоий ислоҳотларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини яратиш. 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий 
вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: 

Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;

Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини 
шакллантириш;

Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқиёсда қондириш ва унинг 
ўсишини таъминлаш;

Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин 
табақалашувининг олдини олиш;

Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш. 
Мамлакатимизда 
амалга 
оширилаётган 
ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолдадавлат 
ижтимоий сиёсати қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилмоқда:

Давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан 
жамиятнинг ҳар бир аъзосининг фойдаланишини кафолатлайдиган 
қонунларни қабул қилиш; 

Давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш; 

Кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат 
томонидан бериладиган имтиёзлар; 

Иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан кафолатланиши; 

Кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар; 

Кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ёрдам кўрсатиш; 

Болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганларни 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш; 


177 

Талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари; 

Ишсизлик нафақаси; 

Энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларини белгиланган нархларда 
сотилишини таъминлаш; 

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳоларидаги фарқларни 
бюджет ҳисобидан қоплаш;

Ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, таълим, 
жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасининг 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш.
Демак, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик 
ислоҳотлар ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган 
демократик жамият барпо этишга қаратилган. Буни ижтимоий соҳадаги 
ислоҳотларни амалга ошириш орқали таъминлаш мумкин. Чунки, ҳар қандай 
жамиятнинг ривожланганлик даражаси ижтимоий масалаларнинг қай 
даражада ҳал этилаётганига боғлиқ. Ижтимоий масалалар мамлакат 
тараққиётининг муҳим омили сифатида иқтисодий ривожланишга таъсир 
этади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасида давлат ижтимоий 
сиёсати ижтимоий ислоҳотларни давомли амалга ошириб бориш орқали 
аҳоли турмуш даражасини барқарор ўстириб боришдан иборатдир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида “ги Фармонида “ижтимоий соҳани ривожлантиришга 
йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, 
ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, 
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар 
барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий 
инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича 
мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, 
санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини 
такомиллаштириш” вазифалари белгиланган
1
.

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish