Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсатининг моҳияти ва зарурияти



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
18.1. Давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсатининг моҳияти ва зарурияти 
Дунё мамлакатларининг жадаллик билан ривожланиб бораётганлиги, 
улар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг байналминаллашуви ва 
глобаллашуви, ҳамда иқтисодий алоқаларнинг кучайиши, ҳар бир давлатдан 
ташқи омиллардан оқилона ва самарали фойдаланиш, миллий иқтисодиётни 
ташқи таъсирлардан ҳимоялашга қаратилган ташқи иқтисодий сиёсат 
юритишни талаб этади. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон 
иқтисодиёти билан, ички бозорнинг ташқи бозорлар билан ўзаро ҳамкорлиги 
учун сифат жихатидан янги негизларини шакллантирадиган туб бозор 
ўзгаришларини амалга ошириш объектив равишда ташқи иқтисодий 
омилларни кучайтиришни тақозо этади. 
Давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсати – халқаро муносабатларда 
миллий манфаатларни таъминлаш борасидаги давлат фаолиятининг 
йўналиши ва соҳаси, шунингдек тегишли мақсад ва вазифаларни амалга 
оширишдаги аниқ чора-тадбирлар йиғиндисидир. Ташқи иқтисодий 
сиёсатнинг моҳияти унинг давлат ва халқнинг суверенитетини таъминлашдан 
иборат бўлган, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича механизмининг 
бутун саъй-ҳаракати ижтимоий-иктисодий интеграцион жараёнларда 
миллий, минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашда ўз ифодасини 
топади. 
Давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсати негизида ташқи иқтисодий 
алоқаларни тартибга солиш ва ишлаб чиқариш омилларининг халқаро 
тақсимланишида мамлакат иштирокини мақбуллаштириш тартибини 
белгилашга доирбир мақсадга йўналтирилган фаолиятлар ётади.
Ташқи иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисмлари бўлиб ташқи савдо 
сиёсати, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хориждаги миллий капитал 
қўйилмаларни тартибга солиш борасидаги сиёсат, валюта сиёсатилари 
ҳисобланади. Бундан ташқари мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини 
таъминлаш билан боғлиқ бўлган алоҳида давлатлар ва минтақалар билан 
ташқи иқтисодий операцияларни амалга ошириш кўринишлари ҳам мавжуд. 
Ташқи иқтисодий сиёсат ташқи иқтисодий фаолиятни ҳам тартибга 
солади. Кўплаб давлатларда мавжуд бўлган ташқи иқтисодий сиёсат 
воситаларининг кенг доираси уларга ўз ташқи иқтисодий алоқалари 
таркибини ва уларни ривожлантириш йўналишларини шакллантиришга ҳам, 
бошқа мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқалари ва ташқи иқтисодий 


369 
сиёсатига ҳам фаол таъсир этиш имконини беради. Ташқи иқтисодий сиёсат 
воситаларини савдо-сиёсий механизм сифатида таърифлаш мумкин. 
Ташқи иқтисодий сиёсатни шакллантириш учун унинг асосий 
тамойилларини аниқ ва равшан белгилаш лозим. Унда ташқи иқтисодий 
фаолият 
қатнашчиларининг 
хатти-ҳаракатларини 
иқтисодий-ҳуқуқий 
тартибга солишга асосий ўрин ажратилган бўлиб, умуммиллий манфаатларга 
мос келиши лозим. 
Давлатларнинг ташқи иқтисодий сиёсатни норматив тартибга солиш 
негизида миллий ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрлари ётади. Бироқ, давлатнинг 
ташқи иқтисодий сиёсат соҳасидаги муносабатларини тартибга солишда 
миллий хуқуқий механизмларнинг ҳам аҳамияти катта. Бундай мсханизмлар 
ҳозирги кунда давлатнинг халқаро майдондаги стратегик фаолиятини 
белгилашда муҳим роль ўйнаб келмоқда. 
Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий мақсадлари ва уни 
амалга 
оширишга 
қаратилган 
чора-тадбирлар 
сифатида 
мамлакат 
тараққиётининг ҳар бир босқичида унинг ўз олдига қўйган вазифалари 
мавжуд бўлиб, давлатнинг иқтисодий сиёсати бу вазифаларни бажарилишига 
қаратилмоғи керак. Мамлакат иқтисодий ривожланишининг ҳар бир босқичида 
давлат ташқи иқтисодий сиёсатининг мақсадлари шу даврнинг ўзига хос 
хусусиятларига мос келиши керак. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар: 

экспортни ривожлантириш ва унинг таркибий тузилишини 
яхшилаш; 

импортнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, яъни уни 
миллий ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва кенгайтиришга қаратиш; 

ишлаб чиқарувчи кучларни сифат жихатидан янги босқичга 
кўтариш учун чет эл инвестицияларини жалб этиш; 
- мамлкатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, яъни маълум 
даражада ташқи иқтисодий фаолиятда экспорт-импорт операциялари, валютани 
олиб чиқиш, бошқа халқаро битимлар устидан давлат назоратини ўрнатиш. 
Давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсати аниқ белгиланган мақсадлар ва 
уларни амалга оширишга қаратилган асосий тадбирларни ўз ичига олади. 
Биринчидан, республика миллий иқтисодиётининг кучли экспорт бўғинини 
ташкил этувчи ва уни жаҳон бозорида муносиб ўринга эга бўлишини 
таъминловчи соҳаларини аниқлаш. 
Иккинчидан, иқтисодиётнинг экспорт бўғинида давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш усулларидан кенг фойдаланиш. Бу усуллар қуйидагилардан иборат: 
- экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун имтиёзли 
фоизлар бўйича узоқ муддатли кредитлар ажратиш; 


370 
- миллий инвестицияларни суғурталаш; 
- экспорт қилувчиларга миллий ишлаб чиқариш ва унинг хорижий 
рақобатчилари ишлаб чиқариши харажатлари ўртасидаги фарқни қоплаш; 
- давлат томонидан республикага илғор технологиялар, тажрибалар, 
билимларни кириб келишига субсидиялар ажратиш; 
- экспорт ва импортни лицензиялаш ёки четга мол чиқаришга ва четдан 
уни олиб келишга рухсатномалар бериш; 
-ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи, хориждан келтириладиган хом 
ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар улушини босқичма-босқич 
камайтириш ва бошқалар. 
Шу билан бирга, ташқи иқтисодий сиёсат миллий валютани 
мустаҳкамлаш ва уни бошқа валюталарга эркин алмашувини таъминлашни, 
ички нархларни жаҳон бозори нархларига яқинлаштириш мақсадида баҳолар 
ислоҳотини тугаллашни, ташқи иқтисодий фаолиятнинг меъёрий ва ҳуқуқий 
асосларини халқаро талаблар даражасига етказишни назарда тутади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish