Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

RS
нуқтадан 
RSъ
нуқтага кўчади. Натижада 1-товарнинг 


41 
нисбий нархи 
(P
1
/P
2
)
дан 
(P
1
/P
2

гача кўтарилади (2.3.4.-б расм), бу Ўзбекистон 
учун савдо шарти яхшиланиб, Япония учун ѐмонлашишини англатади.
 
@ Импорт ўрнини қоплашга қаратилган ўсиш (import-biased growth) — 
мамлакат импорт қиладиган товар ишлаб чиқаришининг кенгайиши бўлиб, 
бу савдо шартини савдо ҳамкорлар учун ѐмонлашиб, мамлакат фойдасига 
яхшиланишига олиб келади. 
Импорт ўрнини қоплашга қаратилган ўсиш ҳар бир мамлакатда импорт 
билан рақобат қилувчи товар – бизнинг мисолимизда, Ўзбекистонда 2-товар, 
Японияда эса 1-товар ишлаб чиқаришининг ўсиши билан белгиланади. Бу 
товарлар ички ишлаб чиқаришининг ўсиши экспорт нисбий нархларининг 
ортишига, импорт нисбий нархларининг пасайишига олиб келади, чунки ҳар 
бир мамлакат мустақил равишда ишлаб чиқараѐтгани боис анъанавий импорт 
товарларини камроқ харид қила бошлайди. Импортга талабнинг қисқариши 
натижасида импорт товарлар нисбий нархи тушади, бинобарин савдо шарти 
савдо ҳамкорлари учун ѐмонлашиб, мамлакат фойдасига яхшиланишига олиб 
келади. 
Савдонинг нейтрал ўсиши (neutral trade growth) — бу мамлакатлар 
ўртасида савдо шартининг ўзгармаган ҳолатида халқаро савдо жисмоний 
ҳажмининг ортишидир.
 
§ 2.4. Халқаро савдонинг янги назариялари 
Халқаро савдонинг масштаб самараси модели 
Умумий иқтисодий назариядан маълумки, ишлаб чиқариш масштаби 
кенгайиб боргани сари товарнинг таннархи пасайиб боради. 
Масштаб самараси орқали ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил ѐки 
деярли бир хил таъминланган мамлакатлар ўртасидаги савдо тушунтирилади. 
Масштаб самараси орқали технологик жиҳатдан бир бирига яқин, ҳаттоки бир 
хил товар ишлаб чиқарадиган мамлакатлар ўртасидаги савдони ҳам 
тушунтириш мумкин. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish