69
кўрсатиши тахмин қилинмоқда. 258 млн. мигрантларнинг туғилган жойи:
Осиѐда –106 млн. киши (41,1%); Европада –61 млн. киши (23,6%); Лотин
Америкада ва Кариб оролларида –38 млн. киши (14,7%); Африкада –36 млн.
киши (14,0%); Шимолий Америкада – 4 млн. киши (1,6%) ва Океанияда – 2
млн. киши (0,8%).
Халқаро аҳоли миграцияси бўйича 2017 йилги ҳолатига кўра 2017 йилда
мигрантларнинг иқтисодиѐт ривожига ҳиссаси – улар томонидан дунѐ бўйича
596 млрд. АҚШ доллари миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди (2016 –
$423 млрд.). Ушбу сумманинг 450 млрд. АҚШ доллари (75,%и) ривожланаѐтган
мамлакатларга ўтказилди. ХВФ маълумотларига кўра, 2017 йилда дунѐ ЯИМ
3,7% га ўсди ва умумий 94028,24 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.2017
йилдаги 258 млн. мигрантларнинг 50%и 10 та мамлакатда, 67%и 20 та
мамлакатда яшайди. Икки давлат ўртасидаги миграцион ҳаракат ―икки
томонлама коридор‖ («bilateral corridors») деб номланади. Масалан, 2017 йилда
энг йирик ―икки томонлама коридор‖ АҚШ ва Мексика ўртасида юз берди.
Бунда Мексикада туғилиб, хорижда яшовчиларнинг (12,7 млн. киши) 98%и
АҚШда жойлашган эди.
Мазкур мавзуда аҳолининг кўчиши жараѐнлари ичида ижтимоий-
иқтисодий мақсадлар келтириб чиқарган меҳнат миграцияси тўғрисида сўз
боради. Фуқароларни ўз ватанидан ташқарида иш қидиришга мажбур этувчи
омиллар ичида энг асосийси турмуш даражасини яхшилаш ва ўз
қобилиятларидан унумли фойдаланишга интилишлари ҳисобланади. Айни
пайтда ишсизлик, қишлоқ хўжалигида аҳолининг кўпайиб кетиши каби салбий
ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар хам яшаш жойини вақтинча ѐки доимий
ўзгартиришга сабабчи бўлади.
Ҳозирги пайтда давлатлар меҳнат миграциясини тартибга солиш
борасида ўз ҳаракатларини кучайтириб боришмоқда. Мигрантларни жўнатувчи
(экспортѐр-мамлакатлар)
ва
қабул
қилувчи
(импортѐр-мамлакатлар)
томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳуқуқий ифодаси одатда икки ва кўп
томонлама келишувлар кўринишида амалга оширилади. Бу соҳада халқаро
конвенцияларни тайѐрлашда аҳоли бўйича БМТ
Комиссияси, Халқаро
меҳнат ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот каби глобал
ташкилотлар сезиларли кўмак бериб келмоқда. Ишчи-мигрантлар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ҳудудий тузилмаларга мисол сифатида
Ғарбий Европадаги Миграция масалалари бўйича ҳукуматлараро қўмитани
келтириш мумкин. ЖИКБ доирасидаги муносабатларни тартибга солишнинг
асосий халқаро меъѐрий ҳужжатлари Халқаро меҳнат ташкилотининг 1962,
1975, 1982 йиллардаги Конвенциялари ҳисобланади. Бу ҳужжатларнинг
моддалари мигрантларни ѐллаш, уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш,
миграциянинг яшириш каналлари билан кўрашиш каби масалаларни тартибга
солади.
Do'stlaringiz bilan baham: