182
тинчликка хавф солинганлиги ҳақида кенгашга хабар берилганда бу можаро
аввало тинчлик йўли билан бартараф этиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
Кенгаш, балки бартараф этиш тамойилларини ишлаб чиқади ѐки ҳакам
вазифасини ўтайди. Ҳарбий ҳаракатлар бошланиб кетган тақдирда Кенгаш ўт
очишни тўхтатиш чораларини кўради. Шунингдек, у томонларни яраштириш
ѐки бир-бирлари билан жанжаллашаѐтганларни ажратишга ѐрдам берадиган,
тинчликни барқарор этувчи миссия юбориши мумкин.
Кенгаш ўзи қабул этган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича
тадбирлар қабул қилиши мумкин. У иқтисодий жазо чоралари қўллаши ѐки
қуролларни етказиб беришга эмбарго қўйиши мумкин. Жуда камдан-кам
ҳолларда Кенгаш ўзи қабул қилган қарорни бажариш учун аъзо-мамлакатга
биргаликдаги ҳарбий ҳаракатларга қадар бўлган барча зарур воситаларни
қўллашга ваколат беради. Шунингдек, Кенгаш Бош котиб лавозимига муайян
номзодни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига янги аъзоларни тавсия этади.
Бош Ассамблея
Бош Ассамблея - ўзига хос бутунжаҳон парламентининг инсониятнинг
энг долзарб муаммолари кўриб чиқилаѐтган мажлисларида Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти аъзоси бўлган барча мамлакатлар вакиллари қатнашади.
Ҳар бир аъзо-мамлакат бир овозга эга. Халқаро тинчлик ва хавфсизликни
муайян даражада сақлаб қолиш тавсиялари янги аъзоларни қабул қилиш ѐки
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти буджетини тасдиқлаш, шу жумладан,
тинчликни сақлаш операцияларига маблағ ажратиш сингари муҳим масалалар
кўпчилик, аниқроғи, учдан икки қисм овоз билан қабул этилади.
Бошқа масалалар бўйича қарорлар, одатдагидек, кўпчилик овоз билан
қабул этилаверади. Кейинги йилларда Ассамблея қарорлари расмий овоз бериш
йўли билан эмас, балки, консесус асосида қабул этилиши учун махсус сай-
ҳаракатлар олиб борилмоқда. 1999/2000 йилги сессияларда ядровий
қуролсизланиш, тараққиѐт, атроф муҳитни муҳофаза этиш ва янгича
демократияни мустаҳкамлаш сингари кун тартибидаги турли-туман 173 масала
кўриб чиқилиши керак эди. Ўз қарорлари ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлса ҳам,
улар жаҳон жамоатчилиги фикрларини ифодаласа ва халқаро жамоатчиликнинг
ахлоқий талаби ҳисобланса ҳам Ассамблея ўз қарорларини мажбуран қабул
қилдирмайди.
Ассамблеянинг ҳар йилги навбатдаги сессияси сентябрдан декабрга қадар
бўлган муддат давомида ўтказилади. Ассамблея зарурат туғилганда ўз ишини
қайта чақирилган сессияда давом эттириши ѐки жиддий ташвиш туғдирган
масалалар бўйича махсус ѐки фавқулодда сессиялар ўтказиши мумкин.
Ассамблеялар орасидаги муддат давомида унинг ишлари Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг олтита бош қўмиталарида, бошқа органларида ва
Котибиятда давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: