Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

Таянч иборалар:
эркин иқтисодий ҳудуд, божхона иттифоқи, тўлиқ 
иқтисодий иттифоқ, қонунчиликнинг унификацияланиши, Европа Иттифоқи, 
Маастрихт шартномаси, Ягона Европа Акти, НАФТА, ―Меркосур‖, ИҲТ. 
 
 
 


176 
Назорат учун саволлар
1.
Иқтисодий интеграциянинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириб 
беринг. 
2.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг босқичларини тавсифлаб беринг. 
3.
Эркин савдо ҳудудларини тавсифлаб беринг. 
4.
Интеграцион 
жараѐнлар 
миллий 
давлатлар 
иқтисодиѐтини 
ривожланишига қандай таъсир кўрсатишини характерлаб беринг. 
5.
ЕИ қачон ва қайси давлатлар томонидан ташкил этилди. 
6.
Жаҳондаги интеграцион бирлашмалар ҳақида сиз нима биласиз? 
7.
НАФТАнинг тузилишидан асосий мақсад нима ва унга қайси 
давлатлар аъзо? 


177 
11-БОБ. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА
ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ РОЛИ 
 
§ 11.1. Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таснифланиши 
Халқаро валюта-кредит ва молия муносабатларининг институционал 
тузилиши ўзига кўплаб халқаро ташкилотларни қамраб олади. Улардан 
баъзилари кўпгина ваколатларга ҳамда юқори миқдордаги молиявий 
ресурсларга эга бўлган ҳолда халқаро валюта-кредит ва молия 
муносабатларини тартибга солишни амалга оширади. Бошқалари эса, 
ҳукуматлараро муҳокама этиш учун форумлар ташкил этиш ҳамда валюта-
кредит ва молия сиѐсати бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 
Халқаро молия ташкилотлари ўзида жаҳон иқтисодиѐти барқарорлигини 
таъминлаш учун молия ва валюта-кредит муносабатларини тартибга солиш 
мақсадларида давлатлараро келишув асосида ташкил этилган халқаро 
ташкилотларни ифодалайди. 
Халқаро молия ташкилотларининг юзага келишига асосан жаҳон 
хўжалигида глобаллашув жараѐнларининг ривожланиши ҳамда халқаро молия 
бозорларидаги ва жаҳон валюта тизимидаги беқарорликнинг кучайиши сабаб 
бўлди. Улар асосан иккинчи жаҳон урушидан кейин ташкил топган ва ҳозирги 
вақтда мамлакатларнинг валюта-кредит ва молия муносабатлари соҳасидаги 
хамкорлигини ривожлантиришда ҳамда ушбу муносабатларни давлатлараро 
даражада тартибга солишда муҳим роль ўйнайди. 
Халқаро молия ташкилотлари вужудга келишининг биринчи босқичи 
биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари орасидаги даврга тўғри келади. Халқаро 
молия ташкилотлари вужудга келишининг иккинчи босқичи ҳамда улар 
фаолиятининг 
кучайиш 
жараѐни 
иккинчи 
жаҳон 
урушидан 
сўнг 
мустамлакачилик тизимининг парчаланиши ва 1970-йиллардаги иқтисодий 
ўзгаришлар билан боғлиқдир. Шу билан биргаликда 1980-йилларнинг 
бошларида халқаро молия ташкилотлари фаолиятида учинчи босқичнинг 
бошланганлигини қайд этишимиз мумкин. Чунки бу даврда жаҳон 
иқтисодиѐтида глобаллашувнинг кучайиши ҳамда интеграцион жараѐнларнинг 
жадаллашуви кабиларни кўрсатиш мумкин. Дунѐдаги бир қатор давлатларнинг 
ҳукумат органлари замонавий халқаро иқтисодий муносабатлардаги 
муаммоларни биргаликда ҳал этишга эҳтиѐж сездилар ва бунинг натижасида 
халқаро ташкилотларга бўлган талаб янада ортиб борди.
Халқаро молия ташкилотларига Халқаро Валюта фонди, Жаҳон банки, 
Европа тикланиш ва тараққиѐт банки, Халқаро ҳисоб-китоблар банки, Осиѐ, 
Америка, Африка минтақавий ривожланиш банклари ва бошқалар киради. 
Халқаро молия ташкилотларининг фаолияти жаҳон хўжалигининг 
барқарорлигига эришишга ҳамда валюта-молия соҳасидаги муносабатларнинг 
узлуксизлигини таъминлашга ѐрдам беради. Энг аввало, бунга бўлган зарурият 
давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқалар кўламининг ортиб бориши шунингдек, 
уларнинг ўзгарувчан хусусиятга эга эканлиги билан изоҳланади. Шунингдек 
улар мамлакатлар ва давлатлар ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш учун 
форум сифатида хизмат қилишга ҳам йўналтирилган. 


178 
Халқаро молия ташкилотларининг вужудга келиши ва фаолиятининг 
ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган: 
- хўжалик ҳаѐти байналмилаллашувининг кучайиши, шунингдек, миллий 
чегаралардан ташқарига чиқувчи трансмиллий корпорациялар ва трансмиллий 
банкларнинг ташкил топиши; 
- жаҳон хўжалигида молиявий муносабатларни халқаро тартибга солишга 
бўлган эҳтиѐжнинг кучайиши; 
- жаҳон валюта тизими, халқаро валюта-кредит, қимматбаҳо қоғозлар ва 
олтин бозорларидаги юзага келадиган муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш 
заруриятининг ортиб бориши. 
Халқаро 
валюта-кредит 
ва 
молия 
ташкилотлари 
томонидан 
бажариладиган асосий функцияларга қуйидагилар киради: 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish