"Ендопсихика" ва "екзопсихика" ҳақида тушунча
Ҳозирги кунда асосий муаммолардан бири бир шахснинг бошқа одамлардан ажратиб турадиган индивидуал тузилишга ега еканлигидир. Ушбу психологик муаммони ҳал қилиш шахснинг мазкур тузилишининг ички шароитларида ифодаланувчи хулқ-атворни олдиндан башорат қилиш имконини яратади.
Шахс тузилиши билан боғлиқ бўлган иккинчи масала еса бундай тузилишнинг бир неча таркибий қисмларга ажратишни тақозо етади бинобарин, ушбу бўлакларнинг йиғиндиси яхлит инсон шахсини вужудга келтиради. Жаҳон психология фанида психологлар шахснинг психологик тузилишининг таркибий қисмларини турли жиҳатларига асосланиб, туркумларга ажратишни тавсия етмоқдалар.
Ҳозирги замон жаҳон психологиясида биологик (табиий) ва ижтимоий омилларнинг воқеликка таъсири остида шаклланган инсон шахсида иккита муҳим қисм бўлганлигини тасдиқловчи назария юксак мавқени егаллаб турибди. Мазкур назарияга биноан "ички психик" ("ендопсихик" - юнонча ендо ички деган маънони билдиради) деган ғояни илгари сурдилар. Унинг талқинига кўра, "ендопсихика" шахснинг психик тузилишининг ички қисмлари сифатида психик елементлар ва функсияларнинг ўзаро боғлиқлигини акс еттиради. Унинг негизида инсоннинг нерв-психологик тузилиши билан "ендопсихика" айнан бир нарса деган тушунча тасдиқланади, чунки у одам шахсининг ички механизмини юзага келтиради. Психик тузилишнинг "ендопсихик" қисми бўлса, шахснинг ташқи муҳитга нисбатан муносабатини, шахсга қарама-қарши бўлган барча жиҳатларни, шахслараро ва объектив муносабатини белгилайди. "Ендопсихика" ўз навбатида шахснинг таъсирланиши, хотира, тафаккур, хаёл каби билиш жараёнларининг хусусиятларини иродавий зўр бериш хислатларини ихтиёрсиз ҳаракатларни ва шу каби фазилатларни акс еттиради. "Екзопсихика" еса ўз таркибида шахс муносабатларининг тизимини ва унинг қизиқишлари, майллари, идеаллари, маслаги устунлик қилувчи, ҳукмрон ҳиссиётларини, егаллаган билимларни, тажрибаларни қамраб олади. Табиий асосга ега бўлган "ендопсихика" биологик шарт-шароитларга боғлиқ бўлса, "екзопсихика" аксинча ижтимоий воқеликлар таъсир остида юзага келади, таркиб топади ва такомиллашиб боради.
Таъкидлаб ўтилган, фикрларни тасдиқлаш мақсадида улар ўтказган тажрибаларига мурожаат қиламиз. қўш омиллик назарияси тадқиқотчилари тажрибаларида 80-130 см баландликдаги одамнинг шахс хусусиятларини таркиб топтириш учун ўрганилган. Бунинг натижасида улар шахси тузилишида кўп хислатлари ўхшашлиги топилган. Бундай одамларнинг паст (пакана) бўлишларидан ташқари, уларнинг тузилишида ҳеч қандай нуқсон ва камчилик йўқ еканлиги аниқланган. Бундай тоифага кирувчи болаларга хос кулгуни ҳеч бир танқидсиз, ўта соддаликни, муайян даражада емосионал (ҳиссий) зўриқишни намоён қиладиган вазиятга нисбатан чидамлиликни, уят ҳиссининг камроқ еканлигини учратиш мумкин. Шахснинг хислатларига на "ендопсихика", на "екзопсихика" қисмларини киритиш мумкин емас. Чунки шахснинг сифатлари митти одамларнинг маҳсули бўлиб улар бўйича нисбатан ўз тенгқурлари ўртасидаги фарқ аниқланган даврдан еътиборан шундай бир ижтимоий вазиятда пайдо бўлиши, таркиб топишининг такомиллашиши табиийдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, митти одамларга бўйдор кишиларга қараганда бошқача муносабат - уларни писанд қилмаслик, камситилиш, улар ҳам барча каби нарсаларни ҳис қилиши, орзу қилиши, ажабланиши, жайрон қолиши сабабли уларда шахснинг ўзига хос тузилиши вужудга келади. Бундай яққол воқелик уларнинг руҳий езилишини, баъзан бошқаларга, хатто ўзларига нисбатан тажовузкорона йўл тутиш-ларини ниқоблайди, холос. Мабодо биз митти ўзлари билан бап-баравар бўйли кишилар муҳитида яшайди деб тасаввур қилсак, у ҳолда уларда ҳам теварак-атрофдаги бошқа одамлардаги каби мутлақо бошқача шахсий фазилатлар, хусусиятлар, хислатлар сифатлар мужасассамлашиши мумкин бўлар еди.
Do'stlaringiz bilan baham: |