Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet70/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Новербал коммуникасияга белгиларнинг оптик-кинетик тизими кириб, уларга жестлар (қўл ҳаракатлари), мимика (юз ҳаракатлари) ва пантомимика (қўл, оёқ, тана ҳаракатлари) киради.
Жестлар - инсоннинг қўл ҳаракатлари бўлиб, у орқали инсоннинг ички ҳолати, бирор бир объектга муносабати ва ташқи оламга йўналганлиги ифодаланади. У ёки бу халқларда жестлар турлича қабул қилинади. Италян ва франсузлар ўз мулоқотларини жестларсиз тавсаввур ета олмайдилар. Ўзбек халқида нутқда жестлардан фойдаланиш яхши одат сифатида қабул қилинмайди. Лекин шуни ҳам таъкидлаш лозимки, новербал коммуникасия оғзаки нутқда айтилмай қолган фикрларни ифода етиш имконини беради.
Мимика - инсон юз ҳаракатларининг бир қисми бўлиб, у орқали инсоннинг ўйлари, хатти-ҳаракатлари, тасаввурлари, хотирлаши, таажжуби ва ҳоказоларда намоён бўлади.
Пантомимика - инсон танаси ёки унинг қисмлари ёрдамида ифодаланадиган ҳаракатлар тизимидир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кундалик мулоқот жараёнида сўзлар 7% ни, товушлар ва интонасия 38% ни, нутқсиз мулоқот еса 55% ни, ташкил қилади.
Публисий айтганидек, биз "Овоз билан гапирамиз тана билан суҳбатлашамиз". Новербал коммуникасиянинг бошқа белгилар тизимини кўриб чиқайлик.
Паралингивистик ва екстралингвистик белгилар тизими - бу локализасия тизими бўлиб, у овоз сифатида диапозонини нутқдаги паузалар, йўтал, йиғи, кулгу, нутқ темпида намоён бўлади.
Мулоқот жараёнида мулоқотга киришувчиларни бир-бирларига нисбатан жойлашишлари ҳам муҳим аҳамиятга ега. Масалан, аудиториядаги столлар жойлашиши мулоқот учун жуда но?улайдир. Айниқса, семинар машғулотлари жараёнида ўқитувчи, маърузачи мулоқоти вақтида қолганлари мунозарада фаол иштирок етиш имкониятига ега емасдирлар.
Семинарларни ёки шу каби суҳбатларни "Т" шаклида жойлашган стол стулларда ўтказиш ҳам фойдали, лекин думалоқ шаклда жойлаштирилган стол, стулларда мулоқот жуда самаралидир.
Визуал мулоқотда "кўз контакти" белгилар тизими ҳам қўлланилади. Ушбу тизим педагоглар, раҳбарлар иш фаолиятида муҳим аҳамиятга егадир.
Қизиқарли белгилар тизими сифатида мулоқот жараёнида гул, фоторасм ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Еҳтимол гуллар орқали инсонлар маълум бир маълумотни узатиш имкониятига егалар. Шу боис гуллар тарихи ҳақида айрим маълумотларни келтирамиз. Гуллар тили қадимда Шарқда пайдо бўлган. Уни аёллар яратишган. Ўз юзларини очиш имкониятига ега бўлмаган аёллар ўз ҳисларини ва кайфиятларини гуллар орқали ифодалашга ҳаракат қилганлар. Ассосиасия сифатида пайдо бўлган белгилар қатъий одатларга айланган. Масалан, азалия гули соғинч, ёлғизлик, гнасинт қунчаларининг сони учрашув кунини, қўнғироқ гуллар сони учрашув вақтини англатади.
ХIХ асрга келиб, гуллар тили дастлаб Франсияда, сўнг Англия ва бутун жаҳонга тарқалган. Аста-секин гуллар тили билан ранглар тили ҳам юзага келди. Жумладан, Йевропанинг кўп давлатларида сиёҳ ранг дўстлик, ҳашаматлилик, тўкинлик рамзи бўлса, Японияда-ҳам оғриқ белгиси бўлган. Ҳар қайси ранг маълум ҳолат, кайфият маъносини англатади. Жумладан қизил ранг ҳаёт, севги, пушти - ёшлик, сариқ - бахт, қуёш, тўй, хурсандчилик, яшил - тинчлик, хотиржамлик, кўк - ишонч, вафо, қора - тантанаворлик, қайғу, оқ - поклик, беғуборлик рамзи сифатида тушунилади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish