Интеллектуал хатти-ҳаракатлар
Ҳайвонларнинг кўпинча яширин имконияти сифатида қолиб кетади. Жумладан, рус психологи Н.Н.Ладигина -Коц (1889-1963) нинг тажрибаларида Парис деган шимпанзе ичига хўрак солинган найчани олиши биланоқ найчанинг ичига киритиш учун яроқли бўлган, ишлатишга қулай қуролни танлашга тушарди. Бунда Парис турли белгиларни-нарсаларнинг шакли, узунлиги, кенглиги, қалинлигини ажрата биларди. Агар мос келадиган нарса топилмаса Парис ёнида ётган дарахт шохларидан ён шохларини юлиб олар, енли тахтадан пайрахалар ажратиб чиқар, букланган симларни тўғирлар, хуллас маймунлар "қурол" яшар еди.
Бироқ юксак тараққий етган маймунлардан "қурол ясаш" фаолия-тининг аҳамиятини ошириб юбориш ярамайди. Е.Г.Васуро, Н.НЛадигина-Коцлар ўтказган тажрибаларидан маълумки, шимпанзелар айнан бир хилдаги вазиятда, яъни мақсадга еришиш учун иккита таёқни бирлаштириш зарур бўлган пайтда ўзларини йўқотиб қўйишади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин, яъни шохларни ғажиш, пайрахаларни ажратиш маймуннинг табиатда бажарадиган ҳаракатларидир. Лекин маймунлар табиий шароитларда таёқларни бир-бирига улаб иш кўрмайди.
Психиканинг муҳит ва аъзолар тузилишига боғлиқлиги
Муҳит шароити жиҳатидан ниҳоят даражада ҳар хил екан, бу ҳол организмларнинг дифференсиалланишига олиб келган. Барча тирик организмлар мавжуд шароитга мослашади. Ўз-ўзини бошқариш оддий таъсирланувчанликдан бошланиб, ўзининг юксак тараққиётига еришади.
Акс еттириш усули қанчалик юксак бўлса, мазкур турдаги ҳайвон муҳитнинг бевосита таъсиридан шунчалик озод бўлади. Муҳитдаги ҳароратнинг ўзгариши билан организмдаги кимёвий реаксиялар тезлиги ҳам ўзгаради, ҳарорат кўтарилса, реаксия тезлиги ошади, ҳарорат пасайса реаксия тезлиги камаяди. Борди-ю ҳарорат жуда ошиб ёки жуда тушиб кеца: бир ҳужайрали организм ҳалок бўлади. Юксак тараққий етган ҳайвонлар еса шароит ўзгариши билан бир жойдан иккинчи жойга кўчишга мажбур бўлади. Масалан: кемирувчилар йерни чуқур кавлаб ичкарига кириб кетади. Бунда инстинкт таъсир қилади. Ёзнинг иссиқ кунида фил ўзига сув сепиб туради.
Ҳайвонлар тараққиётининг ҳар қандай даражасида ҳам муҳитга бўлган боғлиқликдан батамом қутула олмайди. Муҳит тирик организмнинг яшаш шароити, тирик организмлар ҳаётини белгиловчи омилдир.
Акс еттиришнинг адекват (мос) бўлиши, аввало психиканинг моддий асоси, сезги аъзолари ва асаб тизимининг тузилишига боғлиқдир. Ресептор маълум бир турдаги қўзғатувчилар таъсирига қанчалик тўғри реаксия қилса, организмнинг реаксияси ҳам шунчалик адекват, яъни мос бўлади.
Ресепторларнинг тараққиёти маълум даражада бирон типдаги асаб тизими тараққиёти билан боғлиқ. Сезги аъзолари ва асаб тизими тараққиёти даражаси муқаррар равишда психик акс еттириш даражасини белгилайди. Тўрсимон асаб тизимига ега бўлган ҳайвонлар асосан ташқи таъсиротларга туғма равишда жавоб қайтарадилар. Вақтли алоқалар уларда қийинчилик билан юзага келади ва ёмон сақланади.
Тараққиётнинг навбатдаги поғонасида асаб тизимида бир қатор сифат ўзгаришлар юзага келади. Тугунча шаклидаги нерв ҳужайралари асаб тизимининг кўпроқ миқдордаги қўзғатувчиларни қабул қилиш ва қайта ишлаш имкониятини беради. Чунки бундай асаб тизими учун муҳит қандайдир ўзгармайдиган доимий нарса емас.
Do'stlaringiz bilan baham: |