Ҳайвонларнинг интеллектуал ҳаракатлари .
Ақл (интеллектуал) босқичи ҳайвонларнинг деярли мураккаб фаолияти билан тавсифланиб, у акс еттиришнинг мураккаб туридир. "Ҳайвонларнинг борлиқни психик акс етиш усули интеллектуал фаолиятга ўтишида алоҳида нарсаларгина емас, балки уларнинг муносабатларини акс еттириш ҳам вужудга келади. Ҳайвонлар ривож-ланишнинг бу босқичида, нарсалар орасидаги боғланишларни акс еттира оладилар.
Немис зоопсихологи В.Кёлернинг тадқиқотларида маймунларга йетиб бўлмайдиган жойга хўрак қўйилади. Хўракдан яқинроқ, лекин бевосита йетиб бўлмайдиган жойга узун таёқ қўйилади. Бу таёққа йетишиш учун қафасда қисқа таёқча билан хўракни олиб бўлмайди. Маймун еса биринчи босқичда қисқа таёқ билан узун таёқни олади. Иккинчи босқичда еса узун таёқ орқали хўракни олишга муваффақ бўлади.
А.Н.Леонтевнинг фикрича, муваффақияциз ҳаракатлардан сўнг тўсатдан жавобни топиши ақлий хатти-ҳаракатларнинг яна хусусиятидир. Бу ҳодиса В.Кёлер томонидан "инсайт"-равшанлашиш деб аталган.
Ақлий хатти-ҳаракат бошқа икки хусусияти мавжуд бўлиб, бу топилган муаммонинг йечимини тез еслаб қолиш ва шу билан шаклланган операсияларни бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга ўтказа олишдир.
Ҳайвонот оламининг юксак босқичидаги вакиллари (қуруқликда яшовчилардан, хусусан, одамсимон маймунлар, денгиз ҳайвонларидан делфинлар) инстинкт, кўникмаларни егаллашдан ташқари яна мураккаб ҳаракатларни бажара олади, ҳайвонларнинг бундай хатти-ҳаракатларини интеллектуал ҳаракатлар деса бўлади. Интеллектуал хатти-ҳаракатлар ҳайвоннинг анча юксак шаклдаги психик фаолияти билан боғлиқ бўлиб, у туғма инстинктлар ва ҳаётда ҳосил қилинган кўникмалар ҳайвоннинг яшаш шароити талабларига жавоб бера олмаган тақдирда юзага келади. Юксак тараққий қилган ҳайвонлар улар учун маълум муаммолар билан бир қаторда янги бўлган нарсани ҳам ҳал қила оладилар. Масалан, тажриба ўтказилган асбоб иккита бўш найчадан иборат еди. Найчадан биттасига қарғанинг кўз ўнгида инга боғланган хўрак бир парча гўшт жойлаштирилди. Қарға хўракнинг
найча ичига кириб кетганини кўради. Қарға шу заҳотиёқ иккинчи найчанинг охирига сакраб боради ва хўракнинг пайдо бўлишини кутиб туради. Шунингдек, маймунларда ўтказилган тадқиқот ҳам бунга яққол мисолдир. Қафаснинг шипига банан осиб, қафас ичига икки - учта яшик ёки бир иккита қамишли таёқча қўядилар. Маймун қафас ичига кириши билан мевани олмоқчи бўлади, аммо бўйи йетмайди. Маймун теварак-атрофига кўз югуртириб, йерда ётган қамишни кўради, ва бу қамиш билан мевани қоқиб туширишга ҳаракат қилади. Лекин унда ҳам бўйи йетмаганидан сўнг қамишларни олиб, бир неча вақт улар билан турлича ҳаракатларни қилиб кўриб, улар бир-бирини ичиг кириб, узунлашади, кейин маймун бананни қоқиб туширади. Ёки йерда ётган яшикни устма-уст қўйиб уни меванинг тагига суриб келтиради ва устига чиқиб мевани олмоқчи бўлади, аммо бўйи йетмайди. Шунда маймун йерда ётган бошқа яшикларни устма-уст қўйиб, нарвон қилади ва уларнинг устига чиқиб мевани олиб йейди.
Киши кўзига маймунлар нечоғли ақлли ҳайвон бўлиб туюлмасин, аммо уларнинг тафаккури ниҳоятда тордир. Бу фикрни исботлаш учун шундай бир тажриба ўтказилган. Яшик қўйилган мева олдига спирт лампаси ёқиб, ёниб турган спирт лампасининг тепасига сувли - жўмракли бак ва стакан қўйилади. Мевани олиш учун маймун аввал оловни ўчириш керак бўлади. Бир одам оловни ўчириб, овқат олиш йўлини маймунга кўрсатади, маймун бакдаги сувдан кружкага қуйиб оловга сепади ва сўнг мевани олиб йейди. Кейинчалик сув тўлдирилган бак бошқа столга кўчирилади. Маймун бир столдан, иккинчисига ўтиш учун узун кўприк ясаб кўприк орқали бошқасига ўтган ва бакдан кружкага сув тўлдириб яна орғасига қайтган, ниҳоят оловни ўчириб, мевани олиб йеган. Айнан маймун атрофида сув туриб бундан фойдаланмагани қизиқдир. Бу маймунда умумлаштириш хусусияти йўқлигидан далолат беради, яъни ҳар қандай сув оловни ўчира олишини маймун мутлоқо тушунмайди, у ўзи кўрган ишини, яъни бакдан олинган сув билан оловни ўчиришнигина қила олади, холос. Булардан маълумки, ақлни ишлатиш билан бирор бир масалани ҳал қилишда маймун масалани йечишни барча зарур шартларини кўра олмайди, улардан фақат айримларинигина фаҳмлайди, холос. Маймунларнинг интеллектуал ҳаракатлари ҳар қандай ҳаракатларни синаб кўриш жараёнида аниқ амалий тафаккур тарзида содир бўлади. Тақлидчанлик - маймунлар ҳулқ-атворининг характерли хусусиятидир. Масалан, маймун супурги билан полни супуради ва "латтани ҳўллаб сиқади", "полни артади", "ювади". Одатда, маймунлар ҳаракатнинг натижасига емас, балки ҳаракатнинг ўзига тақлид қиладилар. Маймун полни супурар екан, ахлатни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юраверади-ю, лекин ахлатни полдан тозалаб ола билмайди.
Шундай тадқиқот ўтказилган уйга бўш челак ва қуруқ латта қўйилган. Маймун латта билан полни артади ва ҳар сафар у латтани челакка тушуриб айлантириб сиқади, бу ишни маймун фаррош қилгани каби бажаради. Шунингдек, маймун қалам билан дафтарга "ёзади" (чизиқлар чизади) ва унга диққат билан қарайди. Маймунга қалам ўрнига таёқча берилса, қам у "ёзишни" давом еттиради. Интеллектуал ҳаракатнинг натижасига тақлид қилиш маймунларда учрамайди.
Америкалик олимлар Г.Харлоу, М.Харлоу, С.Суомиларнинг тадқиқотлари янги туғилган маймунлар боласи сунъий онанинг айрим турларигагина ҳаддан зиёд ихлос қўйиши мумкинлигини кўрсатади. Тажриба қўйидагича олиб борилади, яъни Макака маймунининг янги туғилган болаларини худди ҳақиқий онасининг катталигида қилиб ишланган сунъий она билан қафасга солиб қўйилади. Маймунчаларнинг бирига металл краскадан ясалган "она", иккинчисига ёғоч силиндрдан ясалиб, тукли мато билан ўралган "она" тўғри келади. Юмшоқ оналик маймунча кўп вақтини унинг ёнида ўтказади, уни гоҳ қучоқлар, гоҳ унинг устига ҳам чиқиб кетарди. У ҳар гал хавф туғилса, онасининг ҳимоясига қочиб борган. Металл онага теккан маймунча еса жуда қийналди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, маймунларнинг болалари сут берган онадан кўра, сут бермаса ҳам матодан ясалган онани афзал кўришади. Матодан ясалган оналар маймунларда хавфсизлик ва ишонч ҳиссини уйғотади.
Бироқ юксак тараққий етган катта маймунларнинг инстинктив хатти-ҳаракати, бир ҳужайрали ҳайвонлар инстинктидан жиддий фарқ қилади. Юксак тараққий етган маймунлар (жумладан шимпанзе)да хатти-ҳаракатнинг уя қуришдек туғма шакли мавжуддир. Табиий шароитларда улар ҳар куни дарахтларда шох-шабалардан уя қуришади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, маймунлар уя қуришда, материалларни танлаш чоғида амалий таҳлилга биноан иш кўрадилар. Тадқиқот жараёнида маймунларнинг бинокорлик "фаолияти" кемирувчилар (каламуш)нинг уя қуриши билан таққослаб кўрилди. Қаттиқлиги турлича материаллар, жумладан, дарахт шохлари ва қоқоз мавжуд бўлган ҳолда шимпанзе ва каламушлар қам уяни бир хил типда, яъни уянинг асосий қисмини қаттиқ материалдан ясаб, ичига анча юмшоқроқ материал тўшайди. Агар шимпанзе ва каламушга фақат юмшоқ материал берилса, у ҳолда иккаласи ҳам уяни шу материалдан қуришга тушади. Лекин улар тавсия қилинган материалдан уяларини ясаб бўлганларидан кейин уларга анча дағалроқ материал берилса, у ҳолда ҳайвонларнинг реаксияларида дарҳол сифат фарқ кўринади. Шимпанзе анча дағал материалга ега бўлганидан кейин шу заҳотиёқ уясини қайта қуришга киришади. Юмшоқ материалдан қурилган иншоатини бир чеккага суриб қўяди ва анча дағал материалдан уянинг асосини қура бошлайди. Шундан кейингина у юмшоқ материалдан фойдаланади, уни уясининг ички юзаларига тўшайди, каламушларда ҳам худди шунга ўхшаш вазиятни кўришни давом еттирадилар, дағал материални юмшоқ материал устидан тушай берадилар. Шундай қилиб, уя қуриш маймунларда гарчи инстинктив ҳаракатлар натижасида амалга оширилган бўлса, ҳам бу ҳаракатлар ташқи шарт-шароитлар ҳисобига олинган ҳолда юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |