Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet205/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Интеллектуал ҳиссиётлар ҳам ўз моҳияти жиҳатидан аҳлоқий ҳиссиётларга яқин бўлган ҳиссиётлардир. Интеллектуал ҳиссиётлар одамнинг билиш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳиссиётлар бўлиб, бирор нарсадан ҳайрон қолиш, ҳайратда қолиш, шубҳаланиш каби ҳолатларда ифодаланади. Интеллектуал ҳиссиётларга даставвал ажабланишни киритиш мумкин. Ажабланиш инсон билиш фаолиятининг ажралмас томонидир. Ажабланган ва қандайдир тушуниб бўлмайдиган, ҳайратда қолдирадиган емоцияларга берилиб қолган одам ўзининг билиш еҳтиёжларини қондиришга интилади. Ҳақиқатни излаш шубҳаланиш ҳисси билан бир вақтда амалга ошириш мумкин. Бу ҳис одам фаол билиш фаолияти орқали ҳосил қилган ғоя ҳамда еътиқодларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун бўлган курашнинг қийин дақиқаларида унга мадад бўлади.
Таянч иборалар
Амбивалентлик (юнон. Амби - теварак, икки томондан, лот. валентиа - куч) - бир вақтда қарама - қарши ҳиссиётларнинг намоён бўлиши (мас., кулгу ва қайғу, хурсандлик ва кулфат).
Апатия (юнон. Апатҳеиа - ҳиссиёцизлик) - кишининг теварак - атрофдаги оламга нисбатан ҳеч қандай қизиқишиларсиз бефарқ ҳолати.
Астеник (юнон, астҳенеиа - кучсизлик, ҳолсизлик) - шахснинг фаоллигини сусайтирувчи кечинмалар.
Астения (юнон. Астҳенеиа - кучсизлик, ҳолсизлик) - кучли толиқиш ва организмнинг мадорсизлигида намоён бўладиган асабий психик ҳолсизланиш.
Аффект (лот. Аффектус - руҳий - ҳаяжон, еҳтирос) - кучли, жўшқин ва нисбатан қисқа муддатли емосионал кечинмалар тариқасида рўй берадиган психологик ҳолат.
Кайфият - бирорта емоциянинг барқарор кечиши.
Сензитивлик (лот. сенсус ҳиссиёт) - турли таъсирга нисбатан сезгиларнинг тез ва кучли қўзғалиши.
Стеник ҳислар (юнон. Стҳенос куч) - шахснинг фаолиятини оширувчи ҳислар (мас., хурсандчилик ва х.к.)
Стресс (инг. Стресс - зўриқиш) - кучли қўзғовчилар таъсирида юзага келадиган руҳий ҳолат.
Емоция (нор. емавере – уйғотиш, тўлқинлантириш) - одам ёки ҳайвонларнинг субъектив ифодаланган ички ёки ташқи қўзғовчилар таъсирига жавоб реаксияси.
Ҳиссиёт - одамнинг юксак еҳтиёжларини қондириш ёки қондирмаслик қобилиятининг мавжудлиги ва психик образ ярата олиш натижасида унинг теварак-атрофидаги оламга бўлган муносабатларининг онгда акс еттирилишидан иборат жараён.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish