Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet115/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Сезгилар таснифи ва турлари.
Сезгилар қайси аъзолар ёрдамида ҳосил қилинишига қараб, қуйидаги турларга, яъни кўриш, ешитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери, мускул-ҳаракат, органик сезгиларга ажратилади. Улар сезги аъзолари қаерда жойлашганлигига қараб тавсифланади.
Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификасия қилинади. Ушбу таснифланишнинг дастлабки кўриниши инглиз олими Ч.Шеррингтонга тааллуқлидир. У ресепторнинг қаерда жойлашганлигига қараб, сезгиларни уч турга бўлади.

  • Ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс еттиришгамослашган ҳамда ресепторлари тананинг сиртқи қисмида жойлашган сезгилар, яъни екстроресептив сезгилар;

  • Ички тана аъзолари ҳолатларини акс еттирувчи ҳамда ресепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарда жойлашган сезгилар, яъни интероресептив сезгилар.

  • Танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маълумот (ахборот, хабар) берувчи мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яъни проприоресептив сезгилар.

Сезгиларнинг таснифи ва бу борадаги тадқиқотларни таҳлил қиламиз. Дастлабки мулоҳазалар интероресептив сезгилар у борасида рус психологи А.Р.Лурия тадқиқот ишини олиб борган. Унинг фикрича, интероресептив сезгилар асл, туб, маънодаги сезгилар емас, балки емосиялар билан сезгилар ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоён бўлади. Психология фанида мазкур сезгилар тўла ўрганилмаганлиги сабабли уни "номаълум ҳислар" деб аталган. Бу асосан ички органларнинг хасталикларида вужудга келувчи ҳолатларни диагностика қилишда алоҳида аҳамият касб етади.
Интероресептив сезгилар инсоннинг кайфиятида, емосионал реаксиялари ўзгаришида кўзга ташланади, болада еса хатти-ҳаракатнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Чунки бола тана аъзоларидаги ички ҳолатини англаш, ҳис қилиш имкониятига ега емас. Шунинг учун ундаги хатти-ҳаракатнинг умумий ўзгариши белгилардан буни сезиш мумкин.
Интероресептив сезгилар организмдаги ички жараёнларни ўзаро ўрин алмаштириш мувозанатини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бу жараённи бир сўз билан айтганда, организмдаги жараёнларни ўзаро ўрин алмашиб туришнинг гемостази (барқарорлиги) деб аталади. Шунингдек, мазкур сезгилар инсонда юзага келадиган пулс, зўриқиш, аффект ҳолатларини йўқотиш, туғилиб келаётган майлларни қондириш билан боғлиқ вазифани бажаради. Натижада ички тана аъзоларининг фаолиятини издан чиқариш ҳолати юз бериши мумкин.
Интероресептив сезгиларнинг физиологик механизмлари интеро-сепсия билан биргаликда К.М.Биков, В.Н. Черниговкийлар томонидан атрофлича ўрганилган. Уларнинг фикрига кўра, бу нарсаларнинг барчаси шартли рефлектор фаолияти механизмларидан келиб чиқади
Проприосептив сезгилар гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатининг бошқарувчиси ҳисобланиб ва афферент асосини ташкил қилади.
Переферик ресепторлар мускуллар, пай ва бўғимларда жойлашган бўлиб, махсус таначалар шаклига ега ва улар Пуччини таначалари деб аталади.
Таначаларда вужудга келувчи қўзғатувчилар мускулларнинг ҳаракатлашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгариши, нерв толалари ёрдамида, орқа миянинг орқа устунидаги оқ суюқлигига етказилади. қўзғовчилар Бурдах ва Голл ядросининг қуйи бўлимларига йетиб келади ва ундан пўстости тугунчаларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг қоронқулашган зонасида ҳаракатларини якунлайдилар.
Проприоресепторлар ҳаракатнинг афферент асоси еканлигини А.Орбели томонидан,
ҳайвонларда П.К.Анохин, одамларда еса Н.А.Бернштейнлар томонидан ўрганилган.
Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати, сезгирлиги статик сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази ички қулоқ каналларида жойлашган бўлиб, улар ўзаро бир-бирига перпендикуляр бўшлиқда туташ ҳолатда ётади. Масалан, бош ҳолатининг ўзгариши қуйидаги схемада кўриш мумкин:
а) ендолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш;
б) ешитиш нерви;
в) вестибуляр нерви;
г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси;
д) мия аппаратига ўтади;
Вестибулятор сезги аппарати кўриш билан бевосита алоқада бўлиб, фазони мўлжалга олиш (ориентирлаш) жараёнида иштирок етади. Масалан, автомобил йўлидан ўтиш ва ҳоказо. Бу жараён патологик ҳолатда ҳам учраши мумкин.
Екстроресептив сезгилар интермодал, носпесифик сезги туркумларига ҳам ажратилади. Масалан, ешитиш органи орқали 10-15 секундга тебранишни сезиш мумкин, лекин қулоқ билан емас, балки суяклар ёрдамида (мия қопғоғи, тирсак, тизза учлари) пайқаш - вибрасия сезгилари дейилади. Масалан, карларни товушларни идрок қилиши. Одатда вибрасион сезгирлик интермодал сезги деб ҳам номланади. Унинг қуйидаги кўринишлари қам мавжуд:
а) ҳид, таъм ва маза сезгиларида;
б) ўта кучли товушда, ўта ёрқин ёруғликда;
в) уч хил таъсирнинг уйғунлашган интегратив ҳолатида;
Сезгининг носпесифик шаклига терининг фото сезгирлиги кириб, у рангларни, нозик
жумлаларни ажратиш, қўл учлари билан сезиш орқали рўёбга чиқади. Терининг фото сезгирлиги А.Н.Леонтев томонидан кашф қилинган бўлиб, бу нарса кўпгина ҳолатларга оқилона ёндашиш имкониятини вужудга келтиради. Тадқиқот асосан қўл учига яшил ва қизил рангларни юбориш орқали амалга оширилган. Терининг фото сезгирлиги табиати психологияда йетарли даражада ўрганилмаган.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish