Етказилган зарар учун моддий жавобгарлик тўғрисида тушунча
Етказилган зарар учун моддий жавобгарлик асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинади. Меҳнат шартномасининг бир тарафи, яъни иш берувчи ёки ходим меҳнат соҳасидаги вазифаларни бажариш муносабати билан бошқа тарафга етказган зарарини Фуқаролар кодекси ва меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ қоплайди. Зарар етказилгандан кейин меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилинганлиги меҳнат шартномаси тарафларини моддий жавобгарликдан озод қилишга сабаб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 186 – моддасига асосан, меҳнат шартномасининг бир тарафи ўзининг ғайриқонуний айбли хулқ – атвори ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги натижасида бошқа тарафга етказган зарари учун, башарти, Фуқаролар кодексида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, моддий жавобгар бўлади. Тарафларнинг ҳар бири ўзига етказилган моддий зарарнинг миқдорини исботлаб бериши шарт.
Моддий жавобгарликнинг вужудга келиш ҳолатлари ва унинг турлари, чекланган ва тўлиқ моддий жавобгарлик
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 12 – бобининг 185 – 186 – мод далари меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги, 187 – 197 – моддалари ходимга етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги, 198 – 210 – моддалари моддий жавобгарлик масалаларига бағишланган.
Умумий қоида бўйича, қарздор кредиторга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши керак. Қонун айрим турдаги мажбуриятлар бўйича қарздорнинг жавобгарлигини чеклаши мумкин. Масалан, сақлаш учун топширилган мулк йўқолганда, камомад ёки шикаст етказилганда, агар қонун ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сақловчи мулк эгасига олинмаган фойдани тўлаши шарт эмас. Юк йўқолганда, ёки камомад бўлганда, транспорт ташкилоти фақат унинг ҳақиқий нархини тўлашга мажбур, агар юкка шикаст етказилган ёки бузилган бўлса, фақат унинг қиймати тўланади.
Қонун ҳужжатларида ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин.
Қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланиши лозим.
Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган бўлса, зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий тамойилларини бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин.
1004 – модда. Жабрланувчининг айбини ва зарар етказган шахснинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиш жабрланувчининг қасддан иш кўриши натижасида юзага келган зарар тўланмайди.
Агар жабрланувчи ўзининг қўпол эҳтиётсизлиги туфайли зарарнинг юзага келишига ёки ортишига кўмаклашган бўлса, унда жабрланувчининг ва зарар етказувчининг айби даражасига қараб товон миқдори камайтирилиши лозим.
Йўқотилган иш ҳақини, яъни даромадларни аниқлашда жабрланувчига майиб бўлиши ёки соғлиғига бошқача шикаст етиши сабабли тайинланган ногиронлик пенсияси, худди шунингдек, соғлиғига зарар етказилмасидан олдинги ва ундан кейинги бошқа турдаги пенсиялар, нафақалар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар эътиборга олинмайди ва зарарни қоплаш миқдорини камайтиришга сабаб бўлмайди, яъни зарарни қоплаш ҳисобига киритилмайди. Зарарни қоплаш ҳисобига, шунингдек, жабрланувчи соғлиғига шикаст етказилганидан кейин оладиган иш ҳақи, яъни даромади ҳам киритилмайди.
Қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан ушбу моддага мувофиқ жабрланувчига тегадиган тўлов ҳажми ва миқдори кўпайтирилиши мумкин.
Жабрланувчи қўпол эҳтиётсизлик қилганда ва зарар етказувчининг айби бўлмаганда, унинг жавобгарлиги айбидан қатъи назар, юзага келган ҳолларда, товон миқдори камайтирилиши лозим ёки, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин. Фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда, товон тўлашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |