Darsga doimiy qatnashayotgan va –gurux quydagi tinglovchilar avtomobilni o’rganish uchun ruxsat etiladi



Download 62 Kb.
bet1/5
Sana25.06.2022
Hajmi62 Kb.
#704535
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу маърузалари


2-мавзу. Фуқаролик жавобгарлиги.


Режа:


1. Фуқаролик жавобгарлиги тўғрисда тушунча.
2. Фуқаролик жавобгарлигига тортиш асослари.
3. Зарар, айб ва қонунчиликка зид ҳаракатлар тўғрисида тушунчалар.
4. Йўл-транспорт ҳодисасида етказилган зарар учун жавобгарлик.
5. Етказилган моддий зарарни қоплаш.


Фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида тушунча
Фуқаролик жавобгарлиги юридик жавобгарликнинг бир тури ҳисобланади. Фуқаролик жавобгарлиги деганда, шахснинг фуқаролик ҳуқуқида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки етарли даражада бажармаганлиги учун юридик оқибатлар келиб чиқиши англашилади. Бу бир шахс бошқа шахснинг субъектив фуқаролик ҳуқуқини бузишида намоён бўлади. Натижада, ҳуқуқбузарга бошқа шахснинг ёки давлатнинг манфаати йўлида қонунда ёки шартномада белгиланган таъсир чорасини қўллаш келиб чиқади. Бу эса, ушбу шахс учун иқтисодий жиҳатдан зарарли оқибатларни, чунончи, зарарни қоплаш, неустойка, яъни жарима, пеня тўлаш, зиённинг ўрнини тўлдириш каби мулкий тусдаги оқибатларни келтириб чиқаради.
Фуқаролик жавобгарлигига тортиш асослари
8 – модда. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари Фуқаролик кодексининг 8 – моддасига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қуйидагилардан вужудга келади:
1) қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек, гарчи қонунда назарда тутилган бўлмасада, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан;
2) қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан;
3) суднинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаган қароридан;
4) қонун йўл қўядиган асосларда мол – мулк олиш натижасида;
5) фан, адабиёт, санъат асарларини яратиш, ихтиролар ва бошқа интеллектуал фаолият натижасида;
6) бошқа шахсга зарар етказиш натижасида;
7) асоссиз бойиб кетиш натижасида;
8) фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳаракатлари натижасида;
9) қонун ҳужжатлари фуқаролик – ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқиши билан боғлайдиган ҳодисалар натижасида.
Давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мол – мулкка бўлган ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга бўлган тегишли ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
9 – модда. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш. Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишдан воз кечиши бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишига олиб келмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади.
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса – иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек, ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйил майди.
11 – модда. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари. Фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади:
- ҳуқуқни тан олиш;
- ҳуқуқбузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
- битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
- давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
- шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши;
- бурчни аслича бажаришга мажбур қилиш;
- зарарни тўлаш;
- неустойка ундириш;
- маънавий зиённи қоплаш;
- ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш;
- давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги.
Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин.

Download 62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish