Дарс ўқув жараёнининг энг муҳим бўғини Дарснинг тузилиши


Дидактика (таълим назарияси) дарснинг тузилишида қуйидаги асосий босқичлар мавжудлигини кўрсатади



Download 0,87 Mb.
bet2/2
Sana02.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#478902
1   2
Bog'liq
3 мавзу такдимот

Дидактика (таълим назарияси) дарснинг тузилишида қуйидаги асосий босқичлар мавжудлигини кўрсатади:

  • Дидактика (таълим назарияси) дарснинг тузилишида қуйидаги асосий босқичлар мавжудлигини кўрсатади:
  • Дарснинг мавзусини таърифлаш.
  • Дарснинг мақсадини тушунтириш.
  • Ўтган дарсда уйга берилган вазифаларни текшириш.
  • Янги материални баён килиш ва ўқувчиларнинг мустақил ишлашини таъминлаш.
  • Ўтилган ўқув материалини такрорлаш ва уни машқ ёки амалий ишлар билан мустаҳкамлаш.
  • Ўрганилган материални суҳбат тарзида такрорлаш.
  • Ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш {дарс давомида такрорлаш ёки уй вазифасини текшириш пайтида ҳам амалга ошириш мумкин),
  • Дарсни якунлаш.
  • Уйга вазифа бериш ва уни тушунтириш.
  • Дарснинг бу босқичлари ҳар бир дарсда доимо шу тартибда такрорланмайди. Чунки ижодий ишлайдиган ўқитувчи буларни ўз тажрибаси билан тўлдириши, бойитиши ва дарснинг мақсади ҳамда вазифаларига кўра ўзгартириши мумкин.

Дарс турлари

  • Аралаш дарс.
  • Янги билимларни ўзлаштириш дарси.
  • Ўзлаштирган билимларни мустаҳкамлаш дарси.
  • Умумлаштириш ва системалаштириш дарси.
  • Амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш ва такомиллаштириш дарслари.
  • Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текшириш дарслари.
  • Янги технологияларни ўзлаштириш ва амалиётда қўллаш дарси.

Ўқув машғулотлари таҳлили самарали бўлиши учун ўқитувчиларнинг ўзлари дидактиканинг асосий тамойилларидан, юқорида кўрсатилган дарс турлари ва унинг тузилишидан хабардор бўлишлари талаб этилади.

  • Ўқув машғулотлари таҳлили самарали бўлиши учун ўқитувчиларнинг ўзлари дидактиканинг асосий тамойилларидан, юқорида кўрсатилган дарс турлари ва унинг тузилишидан хабардор бўлишлари талаб этилади.
  • Ўқув жараёнини таҳлил қилишда кўпинча, қуйидаги камчиликлар кузатилади: - Системасизлик; - дарсларга тасодифан қатнашиш; аниқ бир мақсаднинг йўқлиги;
  • -таҳлил қилувчининг дарсни чуқур таҳлил килишга методик тайёр эмаслиги; - аниқ кузатиш дастурининг йўқлиги;
  • хулосалар чиқара билмаслик; касбдошига малакали тавсиялар ва методик ёрдам бера олмаслиқ.
  • Айниқса, бир дарсга катнашишдан олдин аниқ мақсадни белгилаш зарур.
  • Қўйилган мақсад дарсда қатнашиш ва уни таҳлил қилишни янада самаралироқ, хулосаларни эса янада аниқроқ қилади.
  • Дарсларни таҳлил килиш мақсадларига мисоллар Ўқувчиларга қўйилган ягона талабларнинг бажарилишини таҳлил қилиш.
  • Ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиш, кўргазмали ва тарқатма дидактик материалларнинг самарадорлиги.
  • Дарс ва амалий машғулотларда ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлиги.
  • Дарсга тайёргарлиқ уни олиб бориш ва ташкил қилишнинг умумий услуби билан танишиш.
  • Ўқув дастурини бажариш сифатини таҳлил қилиш.
  • Илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
  • Дарсларда учрайдиган айрим хатолар
  • Дарсда ўқитувчи гуруҳнинг юқори фаоллигига эришади, бироқ шу билан бирга айрим ўқувчиларни кўз остидан қочиради. Гуруҳнинг фаоллиги панасида ўқувчиларнинг бир қисми дарс жараёнида иштирок этмайди.
  • Муаммоли ўқитиш методларидан қандай бўлмасин фойдаланишга ҳаракат қилиб, ўқитувчи айрим ҳолларда ўз саволларига ўқувчилардан фикрлаш фаолияти натижаси бўлаолмайдиган, нари борса тахминий жавоблар олади.
  • Дарсда ўқувчилар ишини текшириш таъминланмайди.
  • Дарс жараёнида ўқитишнинг техник воситаларидан самарасиз фойдаланиш.
  • 5. Дарсда иш услубларини нотўғри танлаш.
  • 6. Ўқувчи шахсини ва гуруҳни ёмон билиш ва оқибатда турли гуруҳларда бир хил дарс ўтиш
  • 7. Ҳар доим бир хил тузилиш билан дарс ўтиш, кўп баҳо тўплашга интилиш, оқибатда сўровни бўрттириб юбориш.
  • 8. Ўқув материали мазмунининг ортиқча тўлдирилиши, ортиқча икир-чикирлар билан мазмуннинг йуқолиши мавзудан чекинишга асоссиз интилиш.
  • Билимларни қўллашга етарли эътибор бермаслиқ Назарий билимлардан амалиётда фойдаланишнинг узоқлиги ҳоказо.
  • Дарс таҳлилининг турлари
  • Дарс таҳлилини шартли равишда қуйидаги асосий 5 турга бўлиш мумкин:
  • Илмий таҳлилда - хар бир билим илмий асосланган, тажрибадан ўтган ва ўқувчиларга яхши маълум билимлардан келиб чикиб тушунтирилишига аҳамият берилади.
  • Методик таҳлилда - ўқув материалини баён килиш ва тушунтириш жараёнида қўлланилган усулларнинг шу мате­риал мавзуига мослиги ёки мос эмаслиги аниқланади.
  • Дидактик таҳлилда - ўқитувчининг ўз дарсни таълим тамойилларига амал қилган ҳолда олиб борилиши ўрганилади.
  • Умумпедагогик таҳлилда - дарснинг ҳамма жиҳатларининг қисқа ва ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинади.
  • Умумпсихологик таҳлилда - дарснинг тузилишига, мазмунига, психологик жиҳатдан баҳо берилади ва ўқувчиларнинг қуйидаги фаолиятларини ташкил қила олиши ўрганилади: диққатни ташкил қилиш; идрокни ташкил қилиш; хотирани фаоллаштириш ва ривожлантириш; фикрлаш фаолиятини кучайтириш; мулоҳазаларнинг мантиқийлигига эришиш; ўқувчига қўйилган талабларга эриштириш ва бошқалар.
  • Кузатилган дарсни расмийлаштириш (Дарсга тегишли ҳужжатларни тўлдириш)
  • Таълим тизимида кўп йил фаолият кўрсатган тажрибали раҳбарларимиз дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш учун махсус дафтар тутишни тавсия қилишади.
  • Алоҳида дафтар тутиш таҳлиллар муддати, миқдори ва кетма-кетлигини таъминлайди. Аввалги таҳлиллар билан қиёслаш ва йўл қўйилган хатоларнинг тузатилганлигини кўриш имконини беради.
  • Таҳлил дафтарларидаги кузатишлар ўқув йили охирида тўла ўрганилиб, ютуқ ва камчиликлар ўқув юрти йиғилишларида муҳокама қилинади.
  • Бу эса янги ўқув йилида ўқув машғулотларини самарали ташкил қилиш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатади.
  • Таҳлил дафтарида кузатилган дарсни «қуйидаги педагогик талаблар асосида ёзиб бориш тавсия қилинади:
  • Дарс, ўқитувчи ва гуруҳ ҳақида умумий маълумотлар: сана; ўқитувчининг фамилияси, исми-шарифи; маълумоти, фан номи, педагогик фаолияти; дарс мавзуси, мақсади; ўқув хонасининг санитария ҳолати (тайёргарлиги).
  • Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги: тақвим мавзу режа ва дарс режаси; маърузалар матни, илмий, ўқув ва методик адабиётлар; кўргазмали, тарқатма ва техник воситаларнинг мавжудлиги,
  • Дарс таҳлилининг мақсади.
  • 4. Дарснинг боришига илмий, методик ва педагогик тавсиф:
  •  - дарснинг тузилиши ва қисмларини режалаштириш; вақтдан, ёзув тахтаси (доска)дан, ёрдамчи материаллардан фойдаланиш, ўқувчиларнинг ўқув анжомлар билан таъминланганлиги;
  • - дарснинг мазмуни - ўрганилаётган мавзунинг вақт ва ҳажм жиҳатдан ўқув дастурларга мослиги; баён қилинаётган материалнинг илмийлиги, тўлалиги ва изчиллиги; дарс­нинг ҳаётий воқеалар билан боғланиши, материалнинг ўқувчилар ёшига мослиги, ғоявий-сиёсий қиймати, дарснинг тарбиявий аҳамияти; ўқитувчининг баён қилиш усули, мавзу­ни сўраш, баҳолаш, янги мавзуни ўтган мавзуга боғлаш;
  • - дарс ўқитиш усуллари; дарс давомида ўтилган мавзуни сўрашда янги мавзуни баён қилишда, мустаҳкамлашда, якунлашда қўлланилган услуб ва шакллар ҳамда уларнинг мақсадга мувофиқлиги; дарс давомида фойдаланилган кўргазмали қуроллар, дарсликлар ва техника воситалари, дарсда ўқувчининг мустақил ишлари;
  • -ўқитувчининг дарсга муносабати; гуруҳ ўқувчиларини билиши, гуруҳни идора эта олиши, иш услуби, раҳбарлик роли, нутқ маданияти, ташқи қиёфаси.
  • Дарснинг ижобий ва салбий томонлари: бунда дарс кузатувчи таҳлил давомида ўқитувчининг эришган ютуқ ва камчиликларни ажратиб олади, тавсиялар ёзиб қўяди.
  • Хулоса: илмий, методик ва педагогик таклифлар:
  • -дарс режасининг бажарилиши, дарсда қўйилган мақсадга эри-шиш, ўқувчилар билимининг сифати, дарс Давлат таълимнинг стандартларига жавоб бериши;
  • -ўқитувчининг илмий ва педагогик жиҳатдан ёрдамга муҳ-тожлиги ёки ўқитувчи илғор тажрибасининг оммалаштиришга лойиқлиги;
  • -дарснинг самарадорлиги ва ўқитувчининг иш фаолиятини янада яхшилашга қаратилган илмий, методик ва педа­гогик таклифлар.
  • Ишлаб чиқариш (касбий таълим) дарсларини таҳлил қилишнинг хусусиятлари
  • Ишлаб чиқариш таълими дарсларида ўқувчилар касб-кўникмасини ҳосил қиладилар. Улар махсус фанлардан ўрганилган назарий билимларини лабораторияларда, ишлаб чиқариш устахоналарида қўллайдилар. Ўқувчилар бу жараёнда ўз касбларининг дастлабки кўникмаларини амалиётда ўрганадилар. Ишлаб чиқариш амалиёти таъли­ми дарсларини таҳлил қилишда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим:
  • 1. Ўқув ишлаб чиқариш таълими дарсларини ташкил қилиш учун расмий ҳужжатларнинг мавжудлиги:
  • машғулот режаси: бу ерда амалий дарснинг бутун (4 ёки 6 соатлик) даври давомидаги технологик жараён аниқ кўрсатилиши лозим;
  • амалий машғулотда ўқувчиларга бериладиган дастлабки назарий кўрсатма, ишнинг технологик жараёни кўрсатилган қўлланма (технологик харита), иш ўринларининг қатъий тақсимоти, белгиланган вақт меъёрлари, техника ва меҳнат хавфсизлигига оид кўрсатма ва бошқа услубий кўрсатмалар.
  • 2. Амалиётдаги иш ўринларининг белгиланган мав-зу дастурига мос келиши: бажарилиш мумкин бўл-ган барча технология жараёнлар ҳисобга олинган-лиги, агар дастур талабларини тўлиқ бажариш учун шароит бўлмаса, унинг ўрни кандай тўлдирилганлиги аниқланади.
  • 3. Ўқувчиларнинг машғулотларга тайёргарлиги:
  • - ягона иш кийими ташкил қилинганлиги, техника ва меҳнат хавфсизлиги талабларига тўғри келиши ёки келмаслиги;
  • - ўқувчиларнинг машғулотга муносабати (интизом сақлаб машғулот бошланишини кутиши, касбига қизиқиши ва бошқалар).
  • Машғулот бошланмасдан ўқувчиларга индиви-дуал кўрсатмалар берилиши.
  • Ўқувчиларнинг машғулотни мустақил ташкил қила олиши.
  • Иш даврида технологик жараёнларга қатъий риоя қилиши,
  • Бажарилаётган иш сифатининг текшириб бориш.
  • Ишни тўла бажара олиш.
  • Машғулотнинг замонавий технологик жараёнларга қанчалик яқинлиги.
  • 10.Ўқитувчининг ҳар бир ўқувчи бажарган ишнинг ютуқ ва камчиликларини кўрсатиши (ишларни қабул қилиб олиш, ютуқ ва камчиликларини кўрсатиш, иш ўрин­ларининг озодалигини сақлашга эътибор қаратиш, уйга вазифа ва топшириқлар бериш, бажарилган ишни баҳолаш ва бошқалар).
  • Ҳозир ЎМКҲТ таълим муассасаларида жуфтлик дарслар одат тусига кириб бормоқда. Одатда бу дарслар 80-90 минут давом этади. Унинг қулай томонлари:
  • - бошланган мавзуларни тўлиқ ўтиш имкониятини беради;
  • -сўровлар, мустақил ишлар, назорат ишларини ўз вақтида ўтилган материални тўла қоплаган ҳолда ташкил қилиш.
  • Белгиланган жуфтлик дарслар вақтидан самарали фойдаланишгина дастурни тўла ўзлаштиришга имкон беради. Айрим ёш педагогларнинг жуфтлик дарсларни кузатишда вақтдан оқилона фойдаланиш тамойилларига эътибор берилмайди. Бу, айниқса, янги мавзуни батафсил ёздиришга уриниб ўқитувчи дарс вақтининг 60-70 фоизини йуқотади.
  • Бунда ташкилий ишлар учун сарфланган 5 минутни,
  • уйга берилган топширикларни текширишга сарфланган 10 минутни, уйга вазифаларни бериш ва тушунтиришга сарфланган 10 минутни эътиборга олсак, бутун дарс вақти ишлатиб бўлинган бўлади.
  • Лекин бундай босқич билан дарсни ташкил қилишда ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш, амалий кўникмалар ҳосил қилдириш четда қолади. Ўқувчи берилган дарс баёнини ўқиш би­лан чегараланиб, мустақил ишлаш, адабиёт ва қўлланмалардан, фойдаланиш каби энг муҳим хусусиятларни ҳосил қилмайди. Бунииг олдини олиш учун дарс баёнида мавзунинг энг муҳим томонлари (таянч конспектлари шаклида) ёздирилиб, унга маъруза матнлари, адабиётлар кўрсатилиб борилиши лозим.

Топшириқ

  • Ўз фанлари бўйича ишлаб чиқилган график органайзерларни дарсга олиб келиш.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish