Дарс жараёнида интернет технологияларидан фойдаланиш ва педагогларнинг веб сайтларига қўйиладиган талаблар



Download 23,97 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi23,97 Kb.
#157663
TuriВикторина
Bog'liq
dars jarayonida internet


Дарс жараёнида интернет технологияларидан фойдаланиш ва педагогларнинг веб сайтларига қўйиладиган талаблар

Замонавий ахборот комуникация технологиялари муҳитида ўқитишни интернет ресурсларидан фойдаланишсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Интернет тармоғи таълим хизматларининг жуда катта потенциалига эга. Электрон почта, виртуал кутубхона ва музейлар, таълимий портал ва сайтлар, мавзули блог ва форумлар, телеконференциялар, электрон олимпиадалар ва викториналар, замонавий таълимнинг таркибий қисмига айланмоқда. Ушбу таълим хизматларидан, ҳам дарсда, ҳам дарсдан ташқари фаолиятда фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратади. Интернет таълим ресурсларидан фойдаланиш ўқитувчини таълим жараёнининг менеджерига айланишга ундайди.


Ҳозирги кунда ўқувчи-талабаларга машғулотларда узундан-узоқ маърузалар ўқиш, конспектлар ёзишни қатъий талаб этиш, ўқитувчининг тўла-тўкис “ҳукмронлиги” остида ташкил этилган дарс жараёни орқали тайёр билимларни бериш эмас, балки уларни мустақил фаолиятга ундовчи билимнинг турли манбалари (турли ўқитиш воситалари, аудио-видео қурилмалар, фанлар бўйича яратилган электрон манбалар ва ҳ.о) билан ҳам ишлашга, предмет бўйича яратилган турли дастурий муҳитлардан фойдаланиб ўқув материаллари моҳиятини чуқурроқ англаб етишларига имконият яратиш вақти келди.
Ўқув жараёнида Интернетдан фойдаланиш янги электрон ўқув материалларини яратиш, ўқув жараёни таркиби ва ташкилий формаларини қайта қуришни ва ўқитувчи кадрларни қайта тайёрлашни талаб қилади.
Президентимизнинг 2005-йил 28-сентябрдаги 191-сонли «Ўзбекистон Републикасининг жамоат таълим-ахборот тармоғини яратиш ҳақида» ги Қарори асосида «ZiyoNET» таълим портали яратилди ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабр кунги №282 сонли «ZiyoNET» ахборот таълим тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ва 2013 йил 10 июл кунги №198 сонли ««ZiyoNET» таълим ахборот таълим тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари қабул қилинди ва тармоқнинг янада ривожланишига асос бўлди.
ZiyoNET таълим ахборот таълим тapмоғини ташкил этиш асосида мактаб, академик лицей, касб-кунар коллежи, олий ўқув юрти, ёшлар ташкилотлари, кутубхона, музей ва бошқа таълимий, илмий ва маданий-маърифий муассасаларни ягона тармоққа улаш кўзда тутилган. Таълимга ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ёшлар учун миллий ахборот ресурсларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, масофали таълим олиш усуллари ва бошқа замонавий Интернет хизматларни татбиқ этишга кўмаклашиш йўлида саъй-харакатлар янада жадаллашди.
«ZiyoNET » порталининг асосий вазифаси таълимга электрон муҳитни олиб кириш, электрон ресурслар билан таъминлаш, электрон мунозара, фикр алмашиш, танловларда иштирок этиш ва умуман ахборот технологияларини таълимга жорий қилишдан иборат.
Айни пайтда тармоқ республикамиздаги барча таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқитувчи, ўкувчи ва талабаларга виртуал оламда фикр алмашиш ва мулоқот қилиш имконини бермоқда.
Хулоса қилиб айтганда, давлатда замонавий технологияларнинг ривожланиш даражаси, биринчи навбатда, жамиятнинг интеллектуал потенциали, ва оқибатда, давлатда таълимнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Таълимнинг сифати ва таркиби масалалари приоритет ўринни эгаллайди. Барча ривожланган давлатларда ва айрим ривожланаётган давлатларда жамиятни ахборотлаштириш устида жадал жараёнлар кетмоқда. Таълимнинг самарадорлигини ошириш усуллари ишлаб чиқилмоқда, янги информацион технологияларни излашга катта маблағлар йўналтирилмоқда. Дунёда пайдо бўлаётган очиқ таълимнинг муҳим компонентаси сифатида масофавий ўқитишдан кенг фойдаланиш тенденциялари кундан кунга яққолроқ намоён бўлмоқда.
Ахборот асрида фан-техника тараққиёти нақадар юксак босқичга чиқди. Шунга мононад барча соҳалар жадал ривожланмоқда. Бугун бирор соҳа фаолиятини ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Жумладан, ёш авлодга таълим-тарбия беришда ҳам у муҳим омиллардан бирига айланмоқда. Электрон алоқа воситалари, интернет, сунъий йўлдошлар айнан оммавий ахборот воситаларининг мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланишига замин яратмоқда.
Газеталар, журналлар, радио, телевидение, фотография, ҳужжатли ва бадиий кино, ахборот агентликлари, интернет сон жиҳатдан беқиёс ўсди, сифат жиҳатдан сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Компьютер, факс, “уяли” телефон, параболик антенна, электрон почта каби техник мўъжизалар оммавий ахборот воситалари ривожига катта таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатимизда замон талабига мос юксак интеллектуал салоҳиятли, замонавий билим ва малакага эга, янгича дунёқараш ва мустақил фикрли мутахассислар тайёрлаш учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда. Бу борада ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ҳисобланмиш – медиадан таълим жараёнида фойдаланишнинг истиқболли йўналишларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Таълим жараёнида медиа, яъни, интернет, телевидение, радио, кино, видео, телефон ва бошқа алоқа воситалари ўз самарасини кўрсатмоқда.
Мутахассислар фикрича, медиатаълим ўқувчини мустақил фикр юритишга, ижодкорлик фаолиятларини янада ривожлантиришга, ахборот олиш, уни қайта ишлаш, умумлаштириш, хулоса чиқаришга ўргатади. Таълим жараёнида медиатаълим қанчалик мукаммал бўлса, у ёш авлоднинг дунёқараши, интеллектуал салоҳияти шунчалик ривожланишига хизмат қилади. Демак, бугун медиатаълим сирларини назарий жиҳатдан пухта ўрганиб, амалиётда етарли даражада қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ахборот коммуникациянинг глобаллашуви шароитида таълим жараёнида ўзига хос талаблар пайдо бўлмоқда. Бу талаблар бевосита медиатаълим билан чамбарчас боғлиқдир.
Медиатаълим барча таълим соҳасини сифат жиҳатдан янада юқорироқ пағона кўтаришга, ахборот маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. Яъни, ўқувчига ўқув жараёнида назарий билим бериш билан материалларни юқори даражадаги замонивий техника воситасида намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Бу янгилик ва таъбир жоиз бўлса, илғор усул талабаларда қизиқиш уйғотади. Улар дарс жараёнида ўша мавзуларни пухта ўзлаштиришларига хизмат қилади. Манбаларда қайд этилишича, ЮНЕСКО қошидаги кино ва телевидения бўйича халқаро кенгаш томонидан 1973 йили биринчи мартда видео таълимга шундай таъриф берилган эди: “Медиатаълим деганда педагогика назарияси ва амалиётида махсус билим соҳаси сифатида қаралиётган оммавий коммуникация воситаларини эгаллаш учун назарий ва амалий кўникмаларини шакллантиришни тушуниш лозим”.
Дарс жараёнида аён бўлишича, медиатаълим ўқитишнинг мазмуни, усуллари ва ташкилий шаклларини сифат жиҳатдан ўзгартирмоқда. Бу талабаларнинг индивидуал қобилиятларини, уларнинг шахс хусусиятларини ривожлантиришга, тафаккурини бойитишга, билимларини оширишга ёрдам бермоқда. Медиатаълим ресурслари ёрдамида улар у ёки бу материални тезроқ ўзлаштирадилар, ўқув жараёнига фаол иштирокчилар сифатида жалб қилинадилар.
Бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб газета, журнал, ахборотнома-бюллетенъ, радио, телевидение, ахборот агентликлари, интернетда веб-сайтлар фаолият кўрсатмоқда. Улардан таълим соҳасида қанчалик самарали фойдалана олсак, медиатаълим шунчалик такомиллашади, албатта. Бунинг учун талабаларга таълим-тарбия бераётган профессор-ўқитувчилар унинг асл моҳиятини теран англаб олишлари мақсадга мувофиқдир.
Медиатаълимнинг бош мақсади – асосий қонунларни тушунишга ёрдам беради, оддий йўналишлардаги медиа ахборот тилини ўрганиш, ўқувчининг бадиий ўсиши, ривожланишига ҳисса қўшиш, медиаматнларни қабул қилиш, ўрганиш ва малакали таҳлил этиш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Ахборот соҳасидаги глобаллашув янгича дунёқараш шаклланишига замин яратмоқда. Замонавий билимлар такомиллашган сари ахборотлардан тўғри ва самарали фойдаланиш муаммоси пайдо бўлмоқда. Ҳозирги кунда ахборотларнинг мазмунини ҳам, уларни оммавий ахборот тармоқлари орқали тарқатиш усуллари ва йўлларини ҳам назорат қилишнинг деярли имкони қолмаяпти. Демак, бу масалада қандайдир чалкашликларга, хатоликларга йўл қўймаслик учун мукаммал тизим зарур бўлади. Бу тизим – ўша ахборот тарқатувчи ҳамда унинг истеъмолчиси қай даражада билимли, савияси юксак ва уларнинг бир-бирларини тўғри англаши билан боғлиқ бўлади. Эндиликда айрим мутахассислар ўқувчи онгида ахборотни тўғри шакллантириш, таъбир жоиз бўлса, уни тизимли равишда тартибга солиш йўллари изламоқдалар. Дунёдаги ривожланган мамлакатлар таълим амалиётида бу соҳадаги изланишлар ўтган асрнинг 70-йилларида бошланган. Бу педагогика фанида ўзига хос йўналиш – медаиатаълим пайдо бўлишига замин яратган.
Педагог олимлар, медиатаълим – талабаларга бериладиган дарс, билим, маълумотнинг тез, тушунарли ва ёдда қоларли бўлишини таъмирловчи таълим усули эканини эътироф этганлар. Талаба ўқитувчининг оғзаки маърузасидан кўра, кўргазмали воситалардан фойдаланиб тушунтиришидан кўпроқ таъсирланар экан. Ана шунда улар етказилаётган мавзуни кўпроқ ёдида сақлаб қолади. Талабаларда бундай дарсларга нисбатан қизиқиш юқори даражада бўлади. Демак, деарли барча фанларни ўқитишда бундай илғор усулдан фойдаланиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Медиатаълим ўқувчиларга таълим бериш жараёнида янгича усуллардан фойдаланишни талаб этади. Медиапедагогика – янги педагогик технологоя ҳисобланади, у оммавий ахборот воситалари ёрдамида ўқувчиларни ижодий фикрлашга, тарбиялашга имкон беради. Медиапедагогика ресурсларига интернетдаги маълумотлар, телевидения, радио лавҳалари, кино, видео, аудио материаллари киради.
Давримиз тараққиётига ҳамоҳанг равишда илм хазинаси янада бойиб, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ортиб бормоқда. Ахборотлаштириш жараёнида чинакам ахборот жамияти вужудга келганини изоҳлашга ҳожат қолмаган. Шунга яраша медиа-технологиялар сони ўсиб бормоқда. Бунда тасвир, овоз ва матн том маънода уйғунлашиб, аудиовизуал маданияти ўзига хос равишда такомиллашиб бормоқда. Энди ундан таълим соҳасида ҳам кенг фойдаланиш давр тақозосига айланди.
Кўпчилик талабалар гоҳида ноанъанавий усулда ўтиладиган дарсларни қизиқиш билан тинглайдилар. Ахборот технологиялари ёрдамида ўтиладиган дарслар жараёнида ана шундай усуллардан фойдаланишга имкон яралади. Бу таълим тизимини ҳам янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Яъни, глобаллашув даври ҳамда унга монанд ахборотлашган жамиятда ёш авлодни тўғри тарбиялаш, ҳаётга тайёрлаш, турли ахборотларни қабул қилиш, яхши ва ёмонни, оқ билан қорани фарқлай олишга ўрганишдир. Мутахассислар фикрича, таълим ахборотлаштириши давлат таълим дастурини ҳаётга татбиқ этишнинг асосий воситаси деб эътироф этиш мумкин.
Ахборот глобаллашувининг энг муҳим хусусиятларидан бири – турли ахборотларнинг кўпайиши билан изоҳланади. Бугунги кунда интернетда қанча веб-сайт бўлса, шунча маълумотлар базаси бор. Хўш, улар қанақа ахборотлар, қандай мақсадларга хизмат қилади?
Шу ўринда бир ижодкор сифатида айтишим жоизки, ахборот базасини яратишда энг муҳими ҳам, масъулиятли, таъбир жоиз бўлса, мушкул жиҳати ҳам шу: ахборот ёзишда саводли бўлиш! Саводи ҳаминқадар одам ахборот ёза олмайди. Саводли одам ҳам оммабоп ахборот матнини ёзишда жуда кўп меҳнат қилишига тўғри келади. Энг профессионал журналист ҳам бир жумла ёзиш учун соатлаб изланишига тўғри келади. Ёзган жумласи мазмунан қай даражада, савияси қандай, у ўқувчига нима бера олади? Муаллиф аввало шу ҳақда ўйлаши лозим. Пиширган ошингни ўзинг ич, деган таънали гапга қоладиганлар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Бунақа таъна кимларга айтилади? Ўша оши маъза-матрасиз бўлганларгами? Демак, бу уларга нисбатан тўғри танбеҳ ҳисобланади. Ахборот аталмиш маънавий неъмат яратилганида ҳам унинг ижодкорига ё раҳмат айтасиз ёки “ўзингга буюрсин” қабилида танқид қиласиз. Таассуфки, сўнгги пайтларда айрим веб-сайтларда шунача маза-матрасиз, мазмунсиз, олди-қочди “ахборот”лар ҳам кўпайиб кетаётганидан кўз юма олмаймиз. Бир идора ахборот хизматининг веб-сайтида Ўзбекистон тарихи, бугунги географик ўрни, вилоятлар, туманлар ҳақидаги маълумотлар шу қадар хато берилибдики... Талабаларимиздан бири тайёрлаган ижодий иш билан танишиш жараёнида шу қадар чалкаш фикрларни кўриб энсам қотди. Унга хатоларини кўрсатсам, фалон веб-сайтда ёзиб қўйибди-ку, дея ўзини оқлашга уринди. Ўша кунги дарсимиз мавзуи “веб-сайтга қандай ахборотлар, маълумотлар жойлаштирмаслик зарур” деган фикрларга уланиб кетди...
Демак, медиатаълим асосида дарс ўтаётган ўқитувчи қандай веб-сайтдан фойдаланаётганини яхши билиши керак. Бунда ўша веб-сайт қайси нуфузли идорага қарашли эканига эмас, балки, қай даражада саводли, ишончли ҳамда асосли эканини аниқлаб (керак бўлса, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” каби ишончли манбалардаги маълумотлар билан солиштириб) олиш лозим. Тарбиячининг ўзи ҳам тарбияланган бўлиши лозим, деганларидек, бунинг учун интернетдан фойданувчи аввало билимли, юксак савияли бўлиши даркор.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам медиатаълимга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бутун жаҳонда глобаллашув жараёнлари жадал тус олган бугунги кунда замонавий коммуникация технологиялари мамлакатимизда таълим соҳасини янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги деярли барча таълим муассасалари компьютерлар билан таъминланмоқда. Бу технология ҳар сонияда миллионлаб вазифаларни бажарар экан. Булар орасида медиатаълим учун хизмат қиладиган дастурлар ҳам талайгина. Демак, ундан таълим соҳасини янада такомиллаштиришда ҳам самарали фойдаланиш давр талабидир. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ва профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкинлигига кимнидир ишонтириш ёки буни исботлаб беришнинг ҳожати йўқ”. Глобаллашувнинг ижобий жиҳатлари кўп. “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” китоби қайд этилганидек, ахборот соҳасидаги глобаллашув инсоният учун, дунёнинг барча ҳудудларидаги одамларнинг ўзаро мулоқоти учун, илм-фан ва маданият бойликларини ўзлаштириш учун, улкан имкониятлар яратадиган жараён ҳисобланади. Кези келганда айтиш жоизки, глобаллашув жараёнларида ана шу ахборот технологияларидан баъзи ёвуз кучлар ғаразли мақсадларда фойдаланаётганларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Улар ўз саъй-ҳаракатлари билан кишиларнинг тинч-фаровон ҳаётига рахна солаётганлари ташвишли ҳолдир. Интернет орқали уюштирилаётган ахборот хуружлари ёшлар онгини заҳарлаши уларнинг келажагига болта уришдан бошқа нарса эмас. Шундай шароитда биз бу замонавий коммуникация технологияларидан кўпроқ ижобий мақсадларда фойдаланиш йўлларини топишимиз мақсадга мувофиқдир. Ана шундай самарали йўллардан бири – таълим соҳасини медиа технологиялари билан янада такомиллаштиришдир. Демак, медиатаълим талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш билан бир қаторда уларни турли мафкуравий тажовузлардан асрашда ҳам муҳим ўрин тутади.
– Таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ўқитувчи ва ўқувчилар учун янги имкониятлар яратади. Бугун компьютер технологиялари дунёда жадаллик билан ривожланаётган соҳалардан бирига айланиб бормоқда. Компьютерлар аста-секин инсонлар ҳаётига кириб бормоқда. Яьни, фаол иш юритувчини интернет глобал тармоғисиз, интеллектуал ишчини эса иш жойида компьютерсиз тасаввур қилиш қийин. Компьютер технологиялари инсон ҳаёт тарзида, кичик ва катта корхоналарда, компанияларда, ўқув даргоҳларида, давлат муассасаларида беҳад аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги вақтда ҳар бир ташкилот қайси сохада иш олиб бормасин, дунё бозорига чиқиш учун ўз фаолиятида интернетдан фойдаланиш зарурлигига катта эьтибор қаратмокда. Интернетда ахборотни жойлаштириш учун унинг экрандаги кўриниши қулай бўлишига, яъни Web-саҳифасига эътибор бериш зарур, чунки сахифадаги фойдаланувчи ахборот ҳар томонлама бўлиши мумкин ва у Web-сайтга жойлаштирилади. Ақл билан яратилган сайт, қоида бўйича, информацион ягона бус-бутун бўлиши ва жойлаштирилган ахборотнинг аҳамиятига қараб, маълум стандартга эга бўлиши керак

ZiyoNET axborot resurs portalida sayt-satellitlarni yaratish va ulardan foydalanish shartlari tavsifidir. ZiyoNET sayt-satellitining egasiga aylangan foydalanuvchi quyida ko’rsatilgan Qoidalarning barcha shartlarini qabul qilib, ularga amal qilish majburiyatini oladi:



  1. ZiyoNET portalining sayt-satellitlari internet tarmog’idagi saytlar bilan ishlash va ularni boshqarish bilan tanishishning dastlabki bosqichi hisoblanadi. Sayt-satellitlarning faoliyati internet tarmog’idagi axborot-ta'limiy resurslar bilan ishlashga o’rgatish hamda o’qituvchilar, o’quvchilar va barcha foydalanuvchilarning ushbu yo’nalishdagi ilm darajasini oshirishga qaratilgan. Sayt-satellitlar, sozlangan va ishlashga tayyorlangan Wordpress (CMS) kontentni boshqarish tizimida yaratiladi. Barcha sayt-satellitlar 3-darajali «zn.uz» domenida joylashgan;

  2. ZiyoNET portalida sayt olish huquqini faqatgina ID.UZ avtorizasiya tizimida ro’yxatdan o’tgan foydalanuvchigina qo’lga kiritishi mumkin.

  3. Sayt-satellit ochishga talabnoma berilgandan so’ng, 3 kun ichida foydalanuvchining elektron pochta manziliga tasdiq yoki rad javobi haqidagi bildirishnoma yuboriladi.

  4. Sayt mazmuni – kontenti (maqola matnlari, rasmlar, video va –sayt-satellitda chiqarilgan boshqa resurslar) – uchun javobgarlik sayt egasining zimmasidadir.

  5. Barcha sayt-satellitlarning yangiliklar kiritilishi holati goh-goh tekshirib turiladi. Har bir sayt-satellitga oxirgi 3oy mobaynida kamida 5 ta maqola joylashtirilgan bo’lishi shart.

  6. Sayt-satellitlar o’zga saytlarni reklama qiluvchi va ommalashtiruvchi axborot maydonchasi hisoblanmaydi.

  7. ZiyoNET portalidagi sayt-satellitlar O’zbekiston Respublikasi qonunchiligiga va umumiy ahloq normalariga zid bo’lgan, qolaversa, tajovuzkorlik, bosqinchilik, urush, irqchilik targ’ib etilgan materiallardan holi bo’lishi shart.

  8. Ushbu qoidalarga rioya qilinmagan holda, foydalanuvchining ro’yxatdan o’tish jarayonida ko’rsatib o’tilgan pochta manziliga kelgusi ikki hafta mobaynida yangilik kiritish kerakligi ko’rsatilgan ogohlantirish xati yuboriladi. Ogohlantirish yuborilgandan so’ng ikki hafta o’tgach foydalanuvchi saytiga yangi ma'lumot kiritmasa, sayt ma'muriyati saytni yopib qo’yish, keyinchalik esa saytni o’chirish huquqiga ega.

  9. ZiyoNET portalining ma'muriyati sayt-satellitlarning ishlash jarayonida texnik nosozliklar yuz berganida dasturiy ta'minotga oid texnik yordam ko’rsatadilar.

  10. ZiyoNET portalining ma'muriyati sayt ishlab chiqarish, uni to’ldirish va rivojlantirish ishlarini amalga oshirmaydi.

Интернет сайтларидан фойдаланилди
Download 23,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish