Дарё ҳавзасининг тупроқ ва ўсимлик қоплами. Ҳавзада ҳосил бўлган сувнинг шимилиш жадаллиги, дарёга тушадиган оқизиқлар миқдори ва уларнинг йириклик даражаси дарё ҳавзасининг тупроқ қоплами билан боғлиқдир.
Ўсимлик қоплами эса ҳавзадан бўладиган буғланиш миқдорига таъсир қилади.
Ўсимлик турига боғлиқ тарзда айрим ҳолларда (қамиш, бордон) буғланишни жадаллаштириши, айрим ҳолларда (ўрмонлар) эса камайтириши мумкин.
Ўсимлик қоплами дарё ҳавзасида ер сиртидан бўладиган ювилиш миқдорини кескин камайтиради.
Дарё ҳавзасининг табиийгеографик хусусиятлари
Дарё ҳавзасининг гидрографияси. Дарё ҳавзасида жойлашган кўллар, ботқоқликлар, музликлар дарё оқимига ҳар томонлама таъсир кўрсатади.
Бу таъсирни ўрганиш учун ҳавзанинг ботқоқланганлик (Кб = fб/F), кўлланганлик (Кк=fк/F) ва ўрмон билан қопланганлик (Кў=fў/F) коэффициентларидан фойдаланилади.
Ифодадалардаги fб, fк, fў-мос равишда, умумий майдон (F) нинг ботқоқлик, кўллар ва ўрмонлар эгаллаган юзаларидир.
Маълумки, дарё ҳавзасида кўлларнинг мавжудлиги оқимни йил давомида бир текис тақсимланишига таъсир этади.
Ботқоқликлар, ўрмонлар эса дарё оқимига янада кучлироқ ва мураккаброқ таъсир кўрсатади.
Дарё ҳавзасининг табиийгеографик хусусиятлари
Дарё ҳавзасида инсон томонидан амалга ошириладиган турли тадбирлар ҳавзанинг табиий-географик шароитига ва бу ҳолат ўз навбатида унинг гидрологик режимига сезиларли таъсир кўрсатади.
Инсоннинг хўжалик фаолияти дарё ҳавзасида маълум майдонларни шудгорлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ёки уларни йўқ қилиш, селхоналар ва сув омборларини қуриш, сувнинг маълум қисмини суғоришга олиш, оқава сувларни дарёга ташлаш кабиларни қамраб олади.
Синов саволлари
Дарёга таъриф беринг.
Бош дарё қандай белгилари билан ажралиб туради?
Океан ва континент дарёларга мисоллар келтиринг.
Дарё системаси нима?
Гидрографик тўр дейилганда нимани тушунасиз?
Дарё узунлиги бўйича қандай қисмларга бўлинади?
Дарёларнинг юқори оқимига хос бўлган хусусиятларни эсланг.
Дарё дельтаси қандай ҳосил бўлади?
Сувайирғичлар таърифини эсланг.
Жаҳон сувайирғич чизиғининг йўналишини картадан кўрсатинг.
Дарё ҳавзаси ва сув тўплаш майдонининг таърифларини эсланг.
Маълум бир дарё ҳавзасига хос бўлган алоҳида хусусиятлар қандай табиий-географик омиллар билан аниқланади?
Дарё ҳавзасининг географик ўрнини аниқлашда нималарга эътибор берилади?
Дарё ҳавзасининг иқлим шароити қандай омиллар таъсирида намоён бўлади?