Даҳолик ҳақидаги қарашлар ривожи



Download 59,5 Kb.
Sana23.04.2022
Hajmi59,5 Kb.
#575305
Bog'liq
Daholik tadqiqotchilari


Фозилов Ғолибжон Набижонович 1991 йил Жиззах вилоятида туғулган.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши бош мутахассиси


Даҳолик ҳақидаги қарашлар ривожи

Даҳолар – цивилизациянинг ривожига энг катта ҳисса қўшган ва қўшиб келаётган маънавий интеллектуал қахрамонлар ҳисобланади. Чунки айнан уларнинг изланишлари ва ижод намуналари инсоният тарихида маданият бешиги вазифасини бажариб келган. Ўз вақтида бу ҳақида Оствальд Шпенглер шундай деб ёзган эди “вақтлар ўтгани сари келажакда даҳоликга олиб борувчи йўллар очилади ва ҳар қандай жумбоқ бўлиб келган долзарб масалалар ишғол этилади”1. Шунинг учун ҳам бугунги кунда дунёнинг аксарият ривожланган давлатларида даҳолик сирларини очиш ва инсондаги ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш учун интеллектуал-психологик дастурлар ишлаб чиқилган. Масалан, бундай дастурларни Францияда “телефонли”, Буюк Британияда “мингйиллик болалари”, АҚШда “даҳолар лойиҳаси” деб аташади. Булардан маълум бўладики, нафақат асримиз балки цивилизациямизнинг энг долзарб масалаларини ҳал этиш йўлларини излаб топишда даҳолик феномени алоҳида аҳамият касб этади. https://ok.ru/video/11768432088 плагиат


Шу ўринда, ХIХ асрнинг ўрталарида даҳолик феномени ҳақида қарашларнинг “уйғониш даври” бўлди десак янглишмаган бўламиз. Айни шу даврдан бошлаб европалик олимлар даҳоликни келиб чиқиш сабаблари ҳақида бош қотирганлар. Уларнинг қарашлари даҳолик ҳақидаги эски назариялардан бутунлай фарқ қилган ҳолда янги концептуал ёндошувларни ўз ичига қамраб олган. Жумладан, даҳолик табиат иноми деган қарашлар ҳақидаги назарияни илгари сурган олим Ф.Галтон ҳисобланади. У туғма қобилиятлар ҳақидаги янгича мазмундаги қарашларнинг асосчиларидан бири бўлиб, у 1865 йил ғоятда қизиқ ва кенг хажмли “Ирсий авлоддан-авлодга ўтувчи қобилият ва характер” номли мақоласини эълон қилган. Мазкур мақолада асосан ирсий ўтувчи қобилиятлар ҳақида фикр юритилган ва ўз даврида кўпгина соҳа мутахассислари томонидан илиқ кутиб олинган. 1869 йилдан бошлаб Галтон шогирдлари томонидан “Ирсий ўтувчи даҳолик қонунияти ва натижалари” деб номланган китоб чоп этилган. Бу асар орқали Галтон машҳур олимлар, давлат арбоблари, спрортчи, сиёсатчи, кучли ҳарбий, санъаткорлар ва бошқа соҳани кучли қобилият эгаларини психогенитек жиҳатдан шажарасини ўрганишга ҳаракат қилган. У даҳоларнинг авлоди турли хил тоифаларга бўлган ҳолда ўз назарияларни олға сураркан, ўз тадқиқотлари орқали баъзи қобилиятли инсонлар буюк саркарда ва алломар изидан боришини яна бошқалари эса телбанамо даҳолар йўлидан юришини аниқлаган. Мазкур тадқиқот орқали олим 300 га яқин даҳолар шажарасини таҳлил қилиб чиқади. Оилаларга бўлиб ўрганганда эса 1000 та кучли қобилият эгаларидан 415 та энг машҳур даҳо келиб чиқанини аниқлайди. Шунинг учун Галтон “Мадомики даҳолар оиласи алоҳида шажарага бўлиб ўрганиш қонунинияти борлигига эътибор қаратсак. Статистикага кўра олимларни изланишлари масалани аниқ бир ўлчамлардагина чуқур ўрганиб чиқса бўлади”2 деб таъкидлайди. Бундан даҳолар шажарасини тақсимлаш орқали ўрганиш унинг асосий қонуниятини аниқлашга ёрдам беради деб ҳисоблаш мумкин бўлади. Галтон фикрича, даҳолик лаёқати табиий танланиш йўли орқали намоён бўлибгина қолмасдан, ҳар бир инсоннинг меҳнатига яраша шуҳрат олиб келади. Олимнинг ҳисоб китобига қараганда,Ч.Дарвиннинг эволюция назариясидаги табиий танланиш механизимини жамиятнинг энг кучлилари сараланиб зарур ишчи механизмга айланишида кўриш мумкин бўлади. Шунинг учун ҳам Галтон даҳолик қобилиятли инсонлар ўртасида тузилган никоҳнинг маҳсули деган хулосага ҳам келади.
Матнни тўғриладим лекин плагиат Алимасов Италиялик руҳшунос олим Ц.Ломброзо 1892 йили даҳолар ҳаётини тадқиқ этиб “Даҳолик ва телбалик” деб номланган асарини чоп эттирган. Унга кўра барча даҳолар ҳам ён-атрофдаги инсонларни ўзига тўла муте этолмайди, уларнинг баъзилари эса мавжуд тартибларга, догмаларга ва сийқа ҳаёт тарзига тўлиқ қарши чиқади. Чунки улар ўзлари топган аллақандай ғояларга телбанома эргашади, савдойилик ва девоналикни ихтиёрий тарзда ўз зиммаларига олади. Айнан ушбу ҳол даҳоликда истеъдоддан, иқтидордан ва ноёб ақлдан бошқа нимадир бор деган хулосага олиб келади. Шунинг учун ҳам Ломброзо “Телбалар орасида даҳолик учқунларига эга субъектлар бўлганидек, даҳо кишилар орасида ҳам телбалар бор”3, деб ёзади. Шу билан бирга у уқтиради, “бундан даҳо шахслар телба бўлиши керак деб хулоса чиқариш катта гумроҳликдир”. Демак, даҳолик билан телбалик айнан воқеликлар эмас, балки улар ўртасида нималардадир ўхшашлик мавжуд халос.
плагиат Алимасов Телбалик телбаларда барқарор, даҳоларда ўткинчи ҳолатдир. Телбалар ҳам ижод қилади, аммо уларнинг яратганларида мантиқ, ижобий мақсад кам, даҳоларнинг ижоди, яратганлари айнанлик, ижобий мақсад амридадир. Телбалар мантиқни бузадилар ва буни салбий ҳодиса деб билмайдилар, даҳолар мантиқдан ўзадилар ва ушбу ҳаракатини онгли тарзда амалга оширадилар. Телбалар учун ҳақиқатан ҳам қонун йўқ, улар ижтимоий тартибларни бузаётганларини идрок этмайдилар, даҳолар ижтимоий тартибларни ижодий зўриқиш пайтида бузадилар, ушбу он ўтгач, улар мавжуд тартибларга бўйсунадилар. Телбалар ижоди кимларгадир, нималаргадир хизмат қилиши зарурлиги ҳақида деярли фикр юритмайдилар, даҳолар эса ҳар бир асари, фикри кимларгадир завқ ва ақлий қувват бағишлаши кераклигини унутмайдилар. Тўғри, даҳолар ижодий зўриқиш онларида ўқувчиларни, томошабинларни эсламаслиги ҳатто уларнинг бадиий-естетик дидига, ижтимоий тасаввурлари ва қарашларига қарши чиқиши мумкин, лекин бу уларнинг кимлар учун, нима учун ижод қилаётганини унутгани эмас. Телбалар яратган нарсаларини изчиллик билан янада такомиллаштириш мумкинлигини билмайдилар, даҳо шахслар эса асарлари устида тинмай ишлайдилар, уларни янада мукаммаллаштириш йўлларини изчил қидирадиларТелбаларнинг ён-атрофга даъволарида ҳиссиётга, ҳавойи ўйларга берилиши, булҳаваслик устун туради, даҳолар ижодий зўриқиш онларида фаноликка берилса-да, ўзининг талаб ва даъволарини ратсионал асослай оладилар.
Машҳур псиҳолог З.Фрейд 1910 йилда чоп этилган “Леонардо да Винчи. Болалик хотиралари” деб номланган рисоласида ақлий фаолиятининг юксалишида кучли мухаббат ва қондирилган жинсий майиллик катта аҳамият касб этишини такидлаб ўтган. “Шахснинг ўйчанлиги ва аниқ мақсадга йўналтирилганлиги танадаги энергияни ақлий фаолликни кучайишига сарфланиб, бошқа томонлама лаззатланиш ҳиссини камайтириб юборади. Шу сабабдан даҳоларда фикрлаш, таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш юксалиб бораверади”4. Ҳақиқатдан ҳам Фрейднинг назариясига эьтибор қаратсак кўплаб даҳолар уйланмаган ёки бир неча ойлаб ўз уйидан узоқларда ижод қилганига гувох бўламиз. Масалан Леонардо да Винчи, Имануил Кант, Алишер Навоийларнинг уйланмаганлиги, Альберт Эйнштейн, Александр Дюма ўзларининг шох асарларини фақат ёлғизликда бунёд этишган. Хатто машхур саркардалар урушга ўзи билан канизаклар олиб кетмай, жанг пайти аёлларга вақт ажратмаган холатда ҳаракатланиши унга шонли ғалабалар келтирган. Агар аёлларга ружу қўйиб тактик тайёргарлилар билан кам шуғулланган саркардалар энг кичик рақибга ҳам енгилганини тарих бир неча бор исботлаган.
Ангилялик олима Г.Елисса 1927 йил “Биританиялик даҳоларни тадқиқ этиб” деб номланган китобини чоп этди. Унга кўра аксарият даҳоларнинг подагра касаллигига чалинганлиги, уларнинг организимида кассалик натижасида хосил бўлган кислотанинг ошиши шахснинг фавқулотда зехн соҳибига айлантириб қўйганлигини исботлаб берди. Яна бир ангилялик даҳолик феномени тадқиқодчиси Э.Ораван 1955 йилда “Nature” журналида “Инсоннинг насл, насаби” деб номланган мақоласини чоп этирди. Унга кўра шахснинг ақл заковатининг фаоллигини ошиши бевосита пешоб кислотасини кўтарилиши асосий сабаблардан бири деб келтирилган. Ундан ташқари олим организмда кофеин миқдорини кўтарилиши – туғма қобилятнинг юксалишига замин яратиб беради. Шунинг учун ҳам олим таркибида кофеин бўлган ичимликларни ичишни тавсия қилган. Бунга мисол тариқасида кофе, хушбўй чой, ўткир шарбатлардан истимол қилиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини такидлаб ўтган. Бугунги кунда интирнет оламида “полезные продукты для работы мозга”, “самых умных продуктов”, “foods to boost your brainpower” каби мақолалар сони кўпайиб бормоқда. Унга амал қилиб ижобий натижалар ҳис қилганлар мақола постига миннатдорлик оҳангини жўр бўлиб ёзишяпти.
ХХ асрнинг энг машҳур педагоглари И.А.Соколянского ва А.И.Мешеряковлар ўз ҳаёт ва тадқиқодларидан келиб чиқиб “даҳолик қобилятларининг жуда кўп элеминтлари кўзи очиз, кар ва сақовларда учратиш мумкинлигини таькидлаб ўтишган. Улар орасида етарлича муносиб илмий мухитни яратиш ўз қобилятларини тўлиқ намоён этиш учун имконият беради.”5 Хатто Конфуций ҳам саройда ўзи ташкил этган иқтидорлилар мактабига фақат кўзи очиз ўқувчиларни олган. Бундан ташқари даҳоликга давогарлардан мия хажмининг катталиги мухим ўрин тутади деган қарашларни П.К.Анохин, Г.Селье, Н.П.Дубинлар илгари суришган.
Ноёб тафаккур соҳиблари қарашларини ўрганиш ҳар доим ҳам долзарб масала бўлган. Даҳоликни тадқиқ этиб уни сирларини очиш учун йўл борган сарини равонлашмоқда. Юртимизда ёш олимларга бериладиган имкониятлардан оқилоналик билан фойдаланган ҳолда биз соҳада бутунлай инқилоб ясайдига фавқулотда зехн эгалари етишиб чиқиши учун муносиб хиссамизни қўшамиз деган умиддаман.



1 А.Г.Данилин. Прорыв в гениальность. Масква. 2008. Вершина. 190 с.

2 Bulmer, Michael. "Galton's law of ancestral heredity". Heredity. 34-page

3 Чезаре Ломброзо. Гениальность и помешательство. Переводчики: Глафира Тетюшинова. Москва. 2017 г Тайны науки 14.с.



4 Зигмунд Фрейд. Леонардо да Винчи: Воспоминание детства. Москва 1998. «Издательство АСТ -ЛТД» 39 .с.



5 А.И.Мешеярков. Слепоглухонемые дети развитие психики в процессе формирования поведения. Москва Книга по Требованию. 1974 г. 49 с.

Download 59,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish