Дангара туман фермерлар кенгаши бошқаруви ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузган
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ
Хўжалик бошқаруви ва касаба уюшма қўмитаси ишлаб чиқаришнинг барча сохаларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан биргаликда мехнаткашларни турмуш даражасини ошириш, тиббий, маданий хизмат кўрсатишни яхшилаш, мехнат қилиш учун соғлом ва хавф-хатарсиз шароитни яратиш буйича ушбу жамоа шартномасини туздилар.
1- бўлим:
Умумий коидалар:
1 1. Мазкур жамоа шартномаси Дангара туман фермерлар кенгаши бошкаруви билан шу номли касаба уюшма қўмитаси биргаликда тузилди.
1. 2. ушбу жамоа шартномаси 2021 йил ва 2023 йил учун 3 йил муддатга
тузилди. Шартнома имзоланган кундан кучга киради ва 2023 йил декабр ойигача амал килади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани узгартиргунча амалда булади.
1. 3. ушбу жамоа шартномаси мазкур хўжалик аъзолари учун меъёрий хужжат
сифатида тузилди.
1. 4. йил давомида корхона маъмурияти билан биргаликда жамоа шартномасига қўшимча киритиш, ўзгартириш мумкин.
1. 5. ушбу жамоа шартномасини бажарилишини текшириш маъмурият ва касаба
уюшма қўмитасининг вакилларидан иборат комиссия томонидан оммавий
равишда хар 6 ойда олиб борилади.
1 6. касаба уюшма қўмитаси томонидан берилган такдимнома, маъмурият
томонидан 3 кун ичида хал этиш учун кўриб чикилади. Зарур вақтларда
корхона мутахассислари касаба уюшма қўмитасини талаби билан керакли
ахборот ва такдимномалар беради.
2 бўлим:
Ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолият:
2. 1 иш берувчининг мажбуриятлари:
а) мехнат маданияти ва интизоми кўтарилишига эришиш, ишловчиларнинг касб махоратини юксалтириш, таъриф ставкалари ва ишбай бахолар амалдагиларга нисбатан пасайишига йул қўймаслик.
б) мехнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш.
в) ходимлар учун касбий тайёргарлик ва малака ошириш ишларини олиб бориш.
г) касаначилик мехнатини ташкил этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш.
д) жамоа шартномасини тузишга, унинг бажарилиши устидан назоратни йулга куйишга, шунингдек, мехнат туғрисидаги конунлар ва бошка норматив хужжатларда назарда тутилган бошка масалаларга оид маълумотларни касаба уюшма қўмитасига такдим этиб бориш.
е) белгилаб қўйилган мехнат тартиби доирасида касаба уюшма қўмитаси билан хамкорлик қилиш, узаро таклифлар ва талабларни уз вақтида кўриб чиқиш, мехнат бахсларини музокара йули билан хал этиш.
ж) ходимларни корхонани бошқаришда амалдаги қонунларда зид бўлмаган шакллардаги иштирокини таъминлаш учун шарт-шароитларни яратиш.
з) касаба уюшма қўмитаси вакилларни корхона бошқарувчисининг хайъат органларига киритилишига кўмаклашиш.
к) корхонанинг иш самарадорлигини юксалишига хомашё, материаллар, энергия ва бошқа ресурслар иқтисод қилинишига катта хисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |